Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди Абдулла Арипов 1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий. У 1983 йилда Тошкент Алоқа электротехника институтини тамомлаган. 1983-1992 йилларда Тошкент телефон-телеграф станциясида 1-тоифали муҳандис сифатида фаолият юритган. 1992-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигида бош мутахассис, 1993-1995 йилларда «Ўзимпэксалока» ташқи савдо фирмасининг директор ўринбосари вазифасида ишлаган. 1995 йилда Ўзбекистон Алоқа вазирлигининг қурилиш ва таъминот бўлими раҳбари бўлган. 1995-1996 йилларда «ТашАфиналАЛ» ҚКнинг бош директори лавозимида фаолият юритган. Шу йиллар мобай
Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди
24 мая 202124 мая 2021
3
2 мин