Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида туман ҳокими И.Новиков тадбиркорларни қабул қилди.
Ушбу қабул туманимиздаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида бўлиб ўтди.
Бугунги қабулда 10 га яқин тадбиркорлар иштирок этиб, улар томонидан тадбиркорликни кенгайтириш ҳамда янги ишчи ўринлар яратиш учун кредит олиш ва ер майдони ажратиш каби масалаларда мурожаатлар қилинди.
Қабулда ҳар бир тадбиркорнинг мурожаатлари туман ҳокими томонидан эшитилди. Мурожаатларнинг аксариятини жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди. Муддат талаб этувчи мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши учун йўналтирилди.
Қўштепа туманидаги Бош вазир қабулхонаси ахбороти