Найти тему

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ ВА ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов ўзи раҳбарлик қилаётган 1-секторда ҳамда туман ҳудудида маҳаллабай ишлаш жараёнида тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

-2

Бугун “Тадбиркорлар уйи”да ўтказилган қабулда эса тадбиркорликка оид 8 та масалага шу куннинг ўзида етим топилди. Қабул давомида тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагидан бўлган 20 нафар шахслар ҳоким билан юзма-юз гаплашиб, бизнес режалари, ғоя ва таклифларини баён қилдилар.

-3

Масъуллар иштирокида ўтказилган қабулда Эко дўкон қуриш, кредит олиш, чорвачиликни ривожлантириш сингари 8 та мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича назорат-режа ишлаб чиқилиб, қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.

-4

Фурқат туманидаги Бош вазир қабулхонаси ахбороти