2021 йил 5 май куни Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси етакчи мутаҳасси Акбаржон Умаров томонидан ҳудуддаги ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, шунингдек, уларда тадбиркорлик фаолиятига доир кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди. Ўқув-семинар давомида ёшларга кичик бизнесни бошлаш ҳамда бизнес-режа ишлаб чиқиш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, ўқув жараёни давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига муносиб жавоб олдилар. Қўштепа туманидаги Бош вазир қабулхонаси ахборти