Ҳиндистонда ўтган бир кеча кундузда 379 257 кишида коронавирус аниқланиб, 3645 киши касалликдан вафот этди. Бу пандемия бошланганидан бери қайд этилган рекорд кўрсаткичлардир. Мамлакатда вирус юқтирганларнинг умумий сони 18 376 421 кишига етди. Фото: Getty Images Сўнгги бир неча кундан буён мамлакатда COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича кетма-кет антирекордлар қайд этилмоқда. Мамлакатдаги эпидемиологик вазият «коронавирус бўрони» деб таърифланди. Ҳиндистон аҳолиси уйида ҳам тиббий ниқобларни тақишга чақирилмоқда. 22 апрелда Ҳиндистон биринчи марта кунлик касалланиш сони бўйича дунё рекордини ўрнатди — 314,8 минг, кейинги кунларда ушбу кўрсаткич бир неча мингга ошиб кетди — 23 (+332,7 минг), 24 (+346,7 минг), 25 ( +349,6 минг), хусусан, 26 апрель куни ҳам (+352,9 минг). Янги касалланганлар сонининг бироз пасайиши фақат 27 апрель кунига тўғри келди (+323 минг). АҚШ Ҳиндистонга коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш учун 100 миллион доллардан ортиқ қийматдаги ёрдам юбориш
Ҳиндистонда COVID-19’га чалиниш бўйича яна жаҳон рекорди янгиланди. АҚШ коронавирусга қарши курашда Ҳиндистонга 100 млн долларли
29 апреля 202129 апр 2021
4
1 мин