Кам маҳсулотлардан ҳам мазали таом тайёрлаш мумкин. Озарбайжонча кутаб егулигининг рецепти билан бўлишамиз.
Фото: Getty Images
Керакли маҳсулотлар:
лаваш хамири — 1 дона;
тухум — 2 дона;
пишлоқ — 100 гр;
кўкатлар;
туз, мурч.
Тайёрланиш жараёни:
Қайнатилган тухум ва пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
Майдаланган кўкатлар қўшинг.
Туз ва мурч сепинг.
Лаваш хамирини думалоқ шаклда кесиб олинг.
Хамирнинг ўртасига начинка солинг, четларини сув билан намлаб бирлаштиринг.
Ёғ солинмаган қуруқ товада 5 дақиқа давомида пишириб олинг.
Ёқимли иштаҳа!