Найти в Дзене
Yangiliklar

,,РЕАЛ'' химоячиси мавсум охиригача сафдан чикди

«Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки баҳси доирасида «Челси»га қарши кечган учрашувда (1:1) жароҳат олди.
Фото: Twitter
29 ёшли испаниялик футболчи оёқ мушакларини шикастлаб олган. Шу билан Карвахаль мавсум охиригача сафдан чиқди, дея хабар қилмоқда АS.
Футболчи Чемпионлар Лигаси финалига қадар тикланиши мумкин, бироқ Карвахаль «Реал» финалга чиққан тақдирда

«Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки баҳси доирасида «Челси»га қарши кечган учрашувда (1:1) жароҳат олди.

Фото: Twitter

29 ёшли испаниялик футболчи оёқ мушакларини шикастлаб олган. Шу билан Карвахаль мавсум охиригача сафдан чиқди, дея хабар қилмоқда АS.

Футболчи Чемпионлар Лигаси финалига қадар тикланиши мумкин, бироқ Карвахаль «Реал» финалга чиққан тақдирда ҳам мазкур ўйинга қадар формага кира олмаслиги катта эҳтимол.

Даниэль турли жароҳатлар сабаб Ла Лига жорий мавсумида бор-йўғи 13 та ўйин ўтказди. У эндигина асосий таркибга қайтганди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда ҳимоячилар Серхио Рамос ва Ферлан Менди жароҳат туфайли мадридликларга ёрдам бера олмаяпти.