Найти в Дзене
Yangiliklar

Бокс бойича катталар ортасидаги осийо чемпионати- 2021 мезбони алмашди.

Бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати—2021 мезбони алмашди
2021 йилнинг 21 май — 1 июнь кунлари Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати БААга кўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Фото: Осиё бокс конфедерацияси
Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ юзага келган оғир вазият сабаб Осиё

Бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати—2021 мезбони алмашди

2021 йилнинг 21 май — 1 июнь кунлари Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати БААга кўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Осиё бокс конфедерацияси

Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ юзага келган оғир вазият сабаб Осиё бокс конфедерацияси шу қарорга келган. Эндиликда ушбу мусобақа БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Осиё чемпионати эркаклар ўртасида 10 та, аёллар ўртасида 10 та вазн тоифаси бўйича ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Осиё чемпионати Таиландда ўтказилган бўлса, 2017 йилги мусобақага Ўзбекистон мезбонлик қилганди. Аввалги ҳар икки мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган.