Геморрой бу тўғри ичак геморроидал қон томирлари варикоз кенгайиб ички ёки ташқи геморроидал тугунлар хосил қилишидир.
САБАБИ:
Геморрой тўғри ичак яллиғланиши, оғир юк кўтариш, ўтирғич хаёт тарзи, сурункали қабзият (ич қотиши) ва бошқа кўп сабабларга боғлиқ.
Белгилари: Тўғри ичак сохасида ачишиш, қичишиш пайдо бўлиши. Ташқарида нўхат ёки ёнғоқ катталигигача шиш пайдо бўлиши. Баъзан, айниқса қабзиятда, шиш қонаб туриши, баъзан пешоб оғзи ёрилиб қолиши кузатилади. Ёриқлар орқали инфекция тушса ич келганда оғриқ пайдо бўлади.
ГЕМОРРОЙ БЕЛГИЛАРИ ПАЙДО БЎЛСА
Чекланади:
- Нўхат,
- дуккаклилар,
- карам,
- қалампир,
- пишмаган мева
- ва қора нон ейиш тавсия этилмайди
- Чой, қахва, шоколад ва алкоголь тавсия этилмайди
Тавсия этилади:
- Картошка, гуруч, балиқ, асал, гулкарам, гўшт тавсия этилади
- Пиёз сувидан 1 ош қошиқдан 3-4 махал ичиш ёки яхна пиёз истеъмол қилиш
- Сабзи, олма ва узумни кўпроқ истеъмол қилиш
САРИМСОҚ
Саримсоқ қонни суюлтириш хислати бор. Яна атерсослероз ва юрак қон томирлара касалликларини олдини олади. Чунки у қон томирларда холестерин ўтириб қолиши олдини олади, қайсики холестерин атеросклероз ривожланиши механизмидир. Саримсоқ геморройда хам фойдали.
- 2 бошча саримсоқни қаттиқ қобиғидан тозаланади, пўсти қолдирилади. 200 мл сутда 30 минут паст оловда қайнатилади. Хар овқатдан кейин 1 ош қошиқдан 10 кун ичилади. Лозим бўлса 2 хафталик танаффусдан кейин давоь эттириш мумкин.
- Содда усул: Хар овқатдан кейин бир саримсоқ тишчасини истеъмол қилиб орқасидан 1 стакан сут ичилади.
- Бутун саримсоқни бир икки бўлакка бўлиб бутунлигича ютиш
МУМКИН ЭМАС !!!
Ошқозон яллиғланиши ва яраси қўзғалиш даврида, ошқозон ости бези яллиғланиши, тутқаноқда.
КАРТОШКА
- Картошкали свеча: Картошкани арчиб, свеча кўринишида қўйиб олинади, фақат картошкали свечани тўғри ичак, яъни пешобга тўлалигича киргизиб юбормаслик лозим.
- Картошкани қирғичдан ўтказиб матога ўраб, 10 дақиқага пешобга қўйиб турилади.
- Картошкани қирғичдан ёки сок чиқарувчидан ўтказиб, спринцовка билан кечаси микроклизма қилиб эрталабгача қолдириш мумкин
ГЕПАРИН МАЗИ
Таркибида 3та асосий таъсир қилувчи модда гепарин, бензокаин ва бензилникотинат геморрой ўткир ва сурункали холатини даволашда самарали. Бензилникотинат гепарин тез сўрилишга ёрдам беради ва самара бир неча дақиқалардаёқ билинади. Гепарин геморрой янада ривожланишини олдини олади. Бензокаин нохушлик, оғриқ ва ачишишни кетказади. Мазни пешоб ташқарисига сурилади.
ОБЛЕПИХА МОЙИ
- 1 ош қошиқ облепиха мойини уйғониш билан нахорга ичилади. 30 дақиқадан кейн овқатланиш мумкин.
- Облепиха мойили свеча қўйиш.
- Облепиха мойи билан пахтали тампон тайёрлаб кечаси қўйиб эрталабгача қолдириш мумкин.
ИХТИОЛ
Пешобда ёриқлар падо бўлган бўлса
- Ихтиол мази сурилади
- Ихтиолли свеча қўйиш мумкин
АСАЛ ВА МУМИЁ
- Мумиё ва асални 1:5—1:8 нисбатда аралаштириб пешобга сурилади. Курс 3-4 ой. Танаффус 10 кун
- Пахтага шимдириб, свеча кўринишида қўйилиши хам мумкин. 0.2 гр мумиёни эрталаб ва кечқурун уйқудан аввал 2 махал 25 кун давомида ичиш керак. Керак бўлса 10 кун танаффусдан кейин яна давом эттирилади
- 0.3-0.5 мумиёни қўлда эзиб юмшатиб эрталаб ва кечқурун геморроидал шишларга сурилади. Бир вақтни ўзида мумиёни 0.2-0.5 г олиб 2 ош қошиқ доғ сувда эритиб нахорга ичилади. Ички геморрой учун мумиёни ичакка кечаси қўйилади ва эрталабгача қолдирилади.
- Пешобга мумиё суриш муолажасини 10 кун давом этади, кейин 5 кун танаффус қилинади. Шундай курсдан 3-4 бор такрорланади. Шу даво курси вақтида мумиё ичиш 25 кун давом этади ва 10 кун танаффус қилинади.
Аскорутин таблеткаси ичиб туриш мумкин. Наъматакдан дамлама ичиш керак. 10-15 дона наъматак қуруқ мевасини эзиб, пустини ёриб, кечаси 1-2 л термосга қайноқ сув қуйиб дамланади. Эрталаб чой ўрнида ичиш мумкин. Табга кўра лимон ёки шакар қўшиш мумкин.
Бу тавсиялар ўз ўзини уйда даволаш учун ва шунга чорлаш мақсадида эмас. Хеч қачон хеч нарса мутахассис қабули ва маслахатини ўрнини боса олмайди. Ўз ўзини даво қилишни тавсия этмаймиз. Албатта доктор қабулида маслахат олинг.
__________________________________________________________________________________________
Если понравилось или было полезно, поставьте лайк и подпишитесь на канал - ПОДПИСАТЬСЯ
Каналимизга обуна булишни унутманг ва лайк босиб бошкаларга улашинг - КАНАЛГА ОБУНА БУЛИШ