Найти в Дзене
Медицина - Tibbiyot

Витаминлар танқислигини қандай тўлдириш мумкин

Агарда бахорги қуёш Сизда кўтаринки кайфият ўрнига тушкунлик, холсизланиш ва қайта-қайталанувчи шамоллашлар келиб чиқаётган бўлса, билингки бу витамин етишмовчилиги, яъни гиповитаминоздир. Шундай экан, дархол фойдали махсулотларни истеъмол қилишдан илгари организмга аввал қайси витамин етишмаётганини хам билиб олиш фойдадан холи эмас.
Мевалар, сабзавотлар ва полиз экинларида жуда куп витамин ва

Агарда бахорги қуёш Сизда кўтаринки кайфият ўрнига тушкунлик, холсизланиш ва қайта-қайталанувчи шамоллашлар келиб чиқаётган бўлса, билингки бу витамин етишмовчилиги, яъни гиповитаминоздир. Шундай экан, дархол фойдали махсулотларни истеъмол қилишдан илгари организмга аввал қайси витамин етишмаётганини хам билиб олиш фойдадан холи эмас.

Мевалар, сабзавотлар ва полиз экинларида жуда куп витамин ва ферментлар бор
Мевалар, сабзавотлар ва полиз экинларида жуда куп витамин ва ферментлар бор

🔮А- витамини етишмаслиги белгилари:

  • Тери қуруқшаши ва дағаллашиши
  • Оғиз бурчакларининг бичилиши
  • Кўриш ўткирлигини бузилиши
  • Аёлларда эндокрин безлар фаолияти бузилиши хисобига жинсий майлни сусайиши

Нималарни истеъмол қилмоқ керак:

  • Балиқ, жигар, сабзи, ўрик қоқи, сариёғ, пишлоқ, тухум, сметана, каймоқ.

🔮В- гурухи витаминлари етишмовчилиги белгилари:

  • Тез толиқиш
  • Бош оғриши
  • Хотирани сусайиши
  • Ич келишини бузилиши
  • Теридаги ўзгаришлар – дерматит, тошмалар ва кепакланиш

Нималарни истеъмол қилиш лозим:

  • В витаминига бой махсулотлар творог, карам, гуруч, кўкатлар, банан, балиқ, пишлоқ, гўшт

🔮 С- витамини етишмаслиги белгилари:

  • Милклар қонаши
  • Танада кўкаришларга сабаб бўлиши
  • Терини оқариши ва қуруқшаши
  • Инфекцияларга мойилликнинг ортиши

Нималарни истеъмол қилмоқ керак:

  • Наъматак, цитрусли мевалар, олма, қора смородина, карам, қизилча, пиёз, зангори нўхат, аччиқ қалампир, янги узилган кўкатлар.

🔮 Д- витамини етишмаслиги белгилари:

  • Уйқусизлик
  • оғиз ва томоқни оғриши
  • кўришни хиралашиши
  • ич келишини бузилиши (диарея)
  • теридаги енгил шикастларни узоқ вақтгача битмаслиги.

Нималарни истеъмол қилмоқ керак:

  • Тухум, жигар, треска, балиқнинг ёғли навлари, қаймоқ, сметана

🔮 Е- витамини етишмаслиги белгилари:

  • Ўта асабийлик
  • Мушаклар тиришиши
  • Оёқ ва қўлларда пигмент доғларни пайдо бўлиши
  • Организмнинг антиоксидант фаоллигини камайиши натижасида эрта кексайишга мойиллиги

Нималарни истеъмол қилмоқ керак:

  • Ундирилган буғдой, гуруч, нўхат, бодом, арахис, барча ўсимлик мойлари.

__________________________________________________________________________________________

Если понравилось или было полезно, поставьте лайк и подпишитесь на канал - ПОДПИСАТЬСЯ

Каналимизга обуна булишни унутманг ва лайк босиб бошкаларга улашинг -
КАНАЛГА ОБУНА БУЛИШ