...Читать далее
Фаридуддин A inmop Ва унине "Тазкират ул-аВлиё" асари хакида Буюк шоир, мугафаккир ва тазкиранавис Фаридуддин Аггорнинг асл исм-шарифи Муҳаммад Абу Бакр ибн Иброҳим (1145—1230) бўлиб, у ўз ижоди билан форс тилидаги шеърият, тасаввуф адабиёти ривожи ва тазкиранависликка катта ҳисса қўшган. У Нишопур (Эрон) вилоятининг Кадокон қишлогида, аттор ва табиб оиласида тугилган. Отаси доришунос дўкондор, ўз даври фузало, уламо ва табиблари билан яқин дўст тутинган. Фаридуддин Нишопур ва Машҳад мадрасаларида таълим олиб, “Қуръон”, ҳадис ва фиқҳдан ташқари нужум, табобат, фалсафа, мантиқ каби билимларни ҳам эгаллади. Отаси каби дорифуруш ва атторлик билан умргузаронлик қилади. Адиб қизгин илмий ва бадиий ижод билан маш!ул бўлади. Дунёга номи кетган кўплаб тазкиранавислар Аггорнинг етмишдан ортиқ номда асар битганлигини таъкидлаб ўтишган. Унинг вафоти адабиётларда турлича кўрсатилади. Хусусан, йирик тасаввуфшунос А.Д.Кииш маълумотига кўра, унинг мақбараси Алишер Навоий томонидан қурилган бўлиб, унда вафот тарихи 586 ҳижрий (милодий 1190) йил, яъни “Мантиқ ут-тайр” (Қуш нутқи) достони яратилганидан уч йил сўнг юз берган. Фаридуддин Аттор тўғрисида Алишер Навоий ўэининг “Насойим ул-муҳаббат’’ (Муҳаббат шабадалари) асарида қуйидагиларни ёзади: “Алар шайх Маждуддин Багдодийнинг муридидурлар ва “Тазкират ул-авлиё” китобиким, аларнинг мусаннафотидиндур. Анинг дебочасида ўзларини шайх Маждуддинга иродатларин зоҳир қилибдурлар ва баъзи дебдурларки, Увайсий экандурлар ва Мавлоно Жалолуддии Румий сўзларида мазкурдурки, шайх Мансур Ҳаллож нури юз эллик йилдан сўнгра шайх Фаридуддин Аттор руҳига тажалли қилди ва унинг мураббийси бўлибдур. Дебдурларки, алар андонки, отлари машҳурдур, Аттор экандурлар. Тавбаларига сабаб бу бўлғондурки, бир куни атторлиг дўконида муомалага машгул ва маигьуф эмишлар. Дарвеше дўкон
1 Кныш А.Д. Мусульманский мистицизм. 2004, 173-6.
Москва — Санкт-Петербург: Диля,
и * » .
с:
Ж * .
эшигига стар ва неча қатла “Аллоҳ учун бирор нарса бер!" дер. Анга парво қилмаслар. Ул дарвсш дсрки, эй Хожа, не навъ улгунгдур? Алар дебдурларки, андоқки сен улгунгдур! Дарвсш дебдурки. сен мендек ула Оу\массаи! Алар дебдурларки: Нечук? Дарвеш дебдурки, мундоқ! Ягоч аёгин бошин остига қўюбдур “валлоҳ”, дебдур ва жонни Ҳаққа таслим қилибдур. Ау\арнинг ҳоли мутагаййир бўлибдур ва дўкон ва анда лаги ҳар не бор экандур, барҳам урубдурлар ва бу тариққа кирибдурлар”.1 Алишер Навоийнинг маълумотига кўра, мавлоно Жалолиддии Румий Балхдан Маккага боришда, Нишопурда Аттор билан кичиклигида учрашиб, суҳбатлашгаи, "Асрорнома" асарини мавлоиога берган ва мавлоно доимо бу китобни ўэи билан о.\иб юрган. Мавлоно Румий ўэ ижодига Аггорнинг таъсири мавжудлигини қатор шеърларида баён қилган. Алишер Навоий Фаридуддин Аттор шеърлари ва маснавийларини жуда юқори баҳолаб, уларда тавҳид сири ва ҳақойиқ ифода этилганини тан олиб, (рорсий иборатда “нозими жавоҳнри асрор Шайх Фаридуддин Аттор", деб таърифлайди.' Унинг шеърий мерос и тахмииан бир юз йигирма минг байт бўлади, дейди. Фаридуддин Атторнинг йигирма байтдан ортиқроқ қасидаси хусусида маълумот бериб, Алишер Навоий ўзининг катта замондоши, пири, устози “жаноби маорифпаноҳ Хожа Ҳофиз Али Жомийдурки, кўпрак улумда батахеие, тасаввуф илмида замонасинииг ягонаси эди", унга шарҳ битганини ҳамда айрим байтларини келтириб, охирида фахр билан "бу заифи номурод (Алишер Навоий) Ҳаэрат Шориҳ (А,\и Жомий) нинг хизматига мушарраф бўлиб эрдим ва баъзи улумда алардин сабақ эшитиб эрдим", деб ёзган.3 Фаридуддин Атторнинг ўзбек адабиётига таъсирини, хусусан, унинг Алишер Навоий ижодига “Мантиқ ут-тайр" маснавийси ва “Тазкират ул-авлиё" асари таъсири мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
1 Алишер 11авоий. Тула асарлар тўттлами. 10 жилдлик. 10-жилд. Насойим ул- муҳаббат / I laiupra тайёрловчилар С.Рафиддинов, С.Ганиева. — 'I'.: Г.Гулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2011, 473-6. 2 Алишер Навоий. Тула асарлар туплами 10 жилдлик. 9-жилд. Маҳбуб ул-цулуб /Нашрга тайёрловчн С.Ганиева, С.Рафиддинов. — Т.: Г.Гулом номидат нашриёт- матбаа ижодий уйи, 2011, 464-6. ’ Алишер Навоий. Тула асарлар туплами. 10 жилдлик. 10-жилд. Насойим ул- муҳаббат / Нашрга тайёрловчилар С.Рафиддинов, С.Ганиева. — Т.: Г.Гулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2011, 474-475-бетлар.
* 4 I
Алишер Навоий мактабда, болалик чогида бошқа тенгдошлари Саъдий Шерозийнинг “Гулистон'у “Бўстон" асарларнни мутолаа қилганида, “Маитиқ ут-тайр" достоннга ҳавас қўйгани, бу асар таъсирида болалардан четлашгаии, Ота-она хавфсираб, китобни олиб яширгаии, аммо асар матни унинг ёдида қолганини эслайди ва унга жавобан олтмиш ёшида "Айсон ут-тайр” достонини ёзганини қайд этади.1 Шу асарида Алишер Навоий ўзининг маьнавий устози Фаридуддин Атторни Ҳиндистондаги афсонавий қақнус қушига нисбат беради, уни пир, ўзини мурид, қақнус боласи эканлигини таъкидлайди. Ёшлигидан Фаридуддин сўфийлар ҳаёти ва фаолиятига қизиқиб, кейинча тасаввуф таълнмотига багишлаб қатор маснавийлар яратган. Хусусан унинг “Мантщ ут-тайр", “Илоҳийнома”, “Мусибатнома" ва бошқа асарларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Шоирнинг “Асрорнома" асари ёш шогирди Жалолиддии Румийга багишланган. Фаридуддин Атторнинг машҳур достони “Мантиқ ут-тайр" 1175 йилда ёзилган булиб, уни ёзишда шоир имом Ғаззолийнинг қушлар ҳақидаги асаридан руҳланган. Асарнинг асосий гояси идеал, баркамоллик бошқа жойда, бировда эмас, толиб, изловчииинг ўзида, унинг қалбида, балки ўзи эканлиги ва бу камолот тасаввуфий тарбия орқали эришилишини мажоз воситасида, қушлар орқали кўрсатган. Алишер Навоий Фаридуддин Атторнинг асарларини шундай таърифлайди: Халқ учун махлут этиб гул бирла цанд, 1 абъга гулқанд янглиг судманд.
Чун “Мусибатнома”син айлаб баён, Ю з мусибат нафсқа айлаб аён.
Ҳар мусибатдин кўнгулга сур ўлуб, Ким кўнгул ул сурдин масрур ўлуб.
Чун рақам айлаб “Илоҳийнома"ни, Ваҳйига айлаб муҳаррир хомани.
• Алишер Навоий. Тула асарлар тўгойми. 10 жилдлик. 9-жилд. Лисон ут-тайр / Нашрга тайёрловчн И.Ҳаққул. — Т.: Г.Гулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уни, 2011, 20—29-бетлар. t ^ fl
4
- и и |
Шарҳи асрори илоҳи айлабон, Халқ аро шарҳин камоҳи айлабон.
Чунки “Уштурнома" айлаб ошкор, Нуктаси бухтиларии тортиб қатор.
Неча минг бухтн нечукким чархи дун, Дурру гавҳар ҳамлиднн бори зубун.'
Фаридуддин Атторнинг ижоднда ва тасаввуф намояндалари тўгрисидаги китоблари ичида алоҳида ўрин тутадиган асари шубҳасиз “Тазкират ул-авлиё’’дир. Асарнинг биринчи таҳририда етмнш иккита, иккннчи мукам мал таҳририда эса тўқсон беш нафар энг йирик тасаввуф ал^чомаларинииг қисқача ҳаёти ва фаолияти, асосан, турли масалаларга оид фикр-мулоҳазалари баён этилган. Биз нашрга тайёрлаш учун олган таржима қўлёзмасида олтмиш саккизта авлиё тўгрисида маълумотлар берилган. Шунингдек, асарда тасаввуфий истилоҳлар, шариат, тариқат, маърифат, таваккул, ризо, сабр, шукр кабиларга турли мутафаккирларнинг қарашлари айнан келтирилган. Тазкирада, иккинчи томондан муаллиф ўзининг илмий-назарий қарашларини асослаш мақсадида тарихий воқеалар ҳамда ўтмиш машойихлари ҳаётини ҳикоя, масал ва нақллар тарзида баён этган. Асар хронологик асосда тузилган дейиш мумкин. Аввал авлиёнинг умумий таърифи, қисқача ҳаёт нўли, каромат ва насиҳатлари ўрин олган. Энг йирик тасаввуф иамояндалари ҳаёти ва ижоди батафсил ёритилган бўлса, қолганлари умумий тарзда баён этилган. XIII аср бошларида яратилган бу китобда беш аср давомида яшаб ижод этган йирик мутафаккирларнинг ибратли ҳаёти, насиҳатомуз (рикр-мулоҳазалари, улар билан боглнқ лавҳалар ўрин олган. Уларнинг ичида бир-бирига яқин, бир-бирини тўлдирадиган, баъзан эса қарама- қарши ёки бир-бирини инкор этувчи турли талқинлар бўлиши табиий. Замонавий кнтобхон буларга танқидий муносабатда бўлади, деб умид билдирамиз. Айрим ўринларда ҳаётий манзаралар афсона, ўхшатиш ва муболага тарзида ҳам келтирилган. Китобдан ўрин олган бадиий, тарихий лавҳалар жуда жонли, таъсирчан, асарни юксак бадиий ижод намунаси даражасига кўтарган. Шунинг учуи ҳам йирик мутахассислар буии тарихий манбадан кўра
Ўша асар. 27-6.
бадиий асар сифатида қимматли, албатта тасаввуф тарихи ва назарияси, амалиётини ўрганишда жуда катта илмий қиймапа ҳам эга эканлигини эътироф этишади. “Тазкират ул-авлис” асарининг тазкиранависликдаги муҳим аҳамияти шундаки, унга эргашиб, анъанани давом эттириб, жуда кўп мута(|)аккирлар ўз асарларини яратганлар. Хусусан, Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс", Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат", Муҳаммад Рушдийнинг “Тазкират ул-авлиё” асарлари шулар жумласидандир. Ўз асарининг жамият маънавий ҳаётидаги аҳамияти хусусида муаллиф қуйидагаларни ёзади: “Қуръон" ва ҳадислардан кейин ҳеч сўз тариқатдаги машойихлар айтган сўзларидан афзалроқ эмас". Алломанинг эслашича, “Бу қавмнинг сўзларига дўстларимнинг кўпчи-\иги бутунлай рагбат қилаётганини кўриб менинг ҳам майлим эиёда бўлди. Зотан, уларнинг ҳол ва қо,\лари ёзилган китоблар мутолаасига завқим ва ҳавасим кўп эди. Уларнинг сўзлари ниҳоятда кўп бўлиб, ҳаммасини жам қилсам чўзилиб кетарди. Баъзи дўстлар ва муҳиблар илтимос қилганлари учун танлаб олинди, то ёдгор қолсин деб". Мусанниф ўз асари манбаси сифатида қуйидаги уч китоб номини муқаддимада қайд этади: “Ва агар толиблар бу қавмнинг сўзларининг шарҳини истасалар, “Шарҳ ул-қулуб"; “Кашф ул-асрор", “Маърифат ун-нафс китобларидан топиши мумкин". Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё" асарининг таърифи ва аҳамиятини Алишер Навоий шундай ифодалаган:
Наср ила чун “ I азкира" мавжуд этиб, Авлиё арвоҳини хушнуд этиб.
Ҳар биринииг руҳидин юз тийра зот, Жон топиб ичкон каби оби ҳает.1
Фаридуддин Аттор ижодининг фалсафий, ирфоний жиҳатлари Е.Э.Бертельс, А.Муҳаммадхўжаев томонидан махсус ўрганилган. Н.Комилов “Илоҳийиома" асарининг чбир қисмини насрда таржима қилиб, "Тавҳид асрори" тадқиқоти билан (биринчи нашри 1994 йил, иккинчи нашри 2009 йил) бирга нашр эттирди, Маҳкам Маҳмудов “Аттор ва Навоий" мақоласини эълон қилган.
1 Ўша асар. 28-6.
“Тазкират ул-авлиё” асарининг ихчам таржимаси рус тилида "Авлиёлар ҳақида ҳикоялар” (“Рассказы о святых") номи остида 2005 йили “Сампо нашриётида Москвада эълон қилинган. “Тазкират ул-авлиё 'нинг машҳурлигини кўрсатадиган омиллардан я на бири шуки, Узбекистон Республнкаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти хазинасида бу асарнинг элликдан зиёд муътабар қўлёзмалари мавжуд бўлиб, энг қадимги қўлёзма (Тартиб рақами № 13253/1) ҳижрий 802 (мелодий 1399) йили Муҳаммад Шодий томонидан кўчирилган. Энг сўнгги қўлёзмалар XIX аср охирларига тааллуқли. Бу китоб XIX аср иккинчи ярмида уч марта — Хожашоҳ ибн Сайид Аҳмад (Тартиб рақами № 2061), Муҳаммад Ёқуб (Тартиб рақами № 7017) ва Муҳаммад Сиддиқ (Тартиб рақами № 12128) томонидан узбек тилига таржима қилииган эди. Аммо бу таржималар араб имлосида, улардага айрим сўз ва иборалар бугунги китобхон учун тушуниши анча қипип бўлиб қолган. Шу боис таржимон,\ар ушбу нашр учун тазкиранинг ихчам таҳририни асос қилиб олдилар. Барча матнда учрайдиган эски туркий сўз ва иборау\ар бугунги ўзбек тилига мослаб табдил қилинди. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжаллангани учун Аллоҳ, пайгамбар ва авлиёлар исмларига ўз даврида қўшиб айтиладиган анъанавий и бора ва сўзлар тушириб қолдирилди. Айрим ўринларда тарихий атама ва сўзлар айнан қолдирилди. Тасаввуфга оид сўз ва атамаларни тушунишни истаганлар йирик тасаввуфшунос олим Нажмиддин Комиловнинг “Тасаввуф" номли монографиясига мурожаат қилишлари мумкин. Олим Ҳ.Ҳомидий "Кўҳна шарқ даргалари" (2004 йил) тўиламида “Ҳикматлар атриёти” сарлавҳаси остида буюк шоир ижодини изоҳлар экан, уни шундай якунлайди: “Юртимизда маънавият ва маърифат таргиби, таълимига махсус эътибор берилаётган шу кунларда бобомиз Навоийдек даҳоларни ўзига ром этган Фаридуддин Аттор ижодини ҳар томонлама ўрганиб, таргиб этиш фақат наф келтиради, холос”, деган ҳақли хулосага келган. Биз ҳам айни мана шу фикрга таяниб, унинг “Тазкират ул-авлиё" асарини биринчи таҳрири ўзбекча таржимасини кенг жамоатчиликка ҳавола этмоқдамиз. Абдумажид Мадранмов. тарих фанлари доктори, профессор
Ж А З Х Ъ Р А Ж ’Tfd-zi'Sd'zts
АЛЛОХНИНГ ХАМДИ
Бисмиллоқир рахмонир рахийм
Турли неъматлар фазли ила карамли, инъом этишнинг ҳар хил қисмларининг шарофати ила миннат қилувчи зотга — Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! У олийликлардаги иззат соҳиби бўлиб мақталган, кибриё сифатли, ер чуқурликлари ва само табақаларида ибодатларга машгул бўлганларнинг энг яхши маъбуди, улуглик ва буюклик, барча мол-мулк ва бинолар соҳиби, фано даштида куйганларнинг кўзларига парда тортиб қўйган зотдир. У қимматбаҳо қурбат тарафида айни бақода бўлганларни жамики нарсаларга устун бўладиган фақр иззати ила бой қилиб қўйган, уларни ўзининг тавфиқига ёр айлаб, неъматлар хазинасига мушарраф қилган, бойлик сабабли бгГқода фоний қилган, бойликдан бақони фоний айлаган зотдир. Ш ундай қилиб, бу бақо ва фақр иккови ҳам фонийликнинг қандили нурида мақталган, ихлос қўйилган бўлиб қолди. Ана ўшалар инсониятнинг асл эрларидирлар. Бойлик қандилининг айнан нури сабабли муқаддасликка губор етур, натижада жоҳилона зулмат, қуруқ фонийлик орқали ҳақиқат нурлари кесилур. Бу эса айни дунё, шахслар ва уларга кўнгил боглашликдир! Бизга кифоя қилган зотга ҳамдлар бўлсин! У зот бизлардан дунёга берилиб кетганларнинг ёмонлигини кўтарди. Унга етишганларни эса бизларни эсдан чиқартириб, шунга машгул қилиб қўйди. Биз билан бизга ҳамдард бўлганлар орасини боглаб берди. Бизни Ўзинг қўлла, хитобинг ташрифи, мукаррам китобинг ила бизни икром айла! Узингнинг муҳаббатингга ва охиратнинг ҳисоб-китоби нарсаларини кўтариб олганлар севгисига бизни ғарқ қил! Гувоҳлик берамизки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йуқ! У ягонадир, унга тенг келадиган шериги йўқдир! Унга ўхшайдиган соҳиб йўқ! Бас, агар сифатларига боқадиган бўлсак, Ундан ўзгаси йўқ! Агар вужудни ўйлайдиган бўлсак, фақат У бордир! Гувоҳлик берамизки, Муҳаммад Унинг бандаси, динини тавсиф қилиб, жами халойиққа
ҳақиқат ила юборилган расулидир! Ўз ўрнида у зот ҳақиқат йўлидан озганлар ва залолат аҳлининг мақомини пасайтирган, ҳар қандай назар, инкор, туғённи дўзах алангаси ила бирма-бир дафъ қилолган зотдир. У ҳидоят богига кирганларга буюк ёрдамчи бўлиб, ҳидоят топганларнинг қалбларини дин жавоҳирларининг нури ила зиёлантирган, уларни аниқ имоннинг фахрли йўлларига очиқдан- очиқ йўллаб қўйган, уларга пайғамбарлар тахтидаги хитобларни кўрсатган, софдил инсонларга софликни, уларга эргашганларга эса тақводорликни хослаб берган зотдир. Ана ўшалар икни оламда У зот ҳузурини мақсад қилганлар, қалбларидан икки жаҳон неъматларига илтифот қилишни юлиб ташлаганлар. Улар яширин, гойиб зотни кўрмасдан туриб, қалб кўзлари, ақл чироқлари, гўзал гумонлари, матлаблари ғояси ва ҳимматлари ниҳоясини кашф қилолган етук қалблари ила имонга келганлардир. Улар ўз мақсадларининг энг юқориси, ҳимматларининг энг олийсидаги сир-асрорлардан ҳам ларзага келадиган зотлардир. Уларнинг руҳлари кудурат ва нурсиз ёгду вақтида қудсий буюклик нурларидан баҳраманд бўлсин! Аллоҳ У зотга, унинг оилаларига, саҳобаларига салом йўлласин! Аллоҳ улардан рози бўлсин! Фазилат машриғидан илтифот нурлари балққан, қоронгиликда адашиб қолингандан сўнг эҳсон уфқидан инъом зиёси кўринган ва ибодат булутлари ҳидоят чақмогини олиб келиб. ишқ калимаси ила сидқ яшинларини яшнатган, шавқ қадамларн завқ саҳросида овоз чиқариб оламни туттирган вақтлар бисёр бўлаверсин! Кўп-кўп саломлар бўлсин!1 «Қуръон» ва ҳадислардан кейин ҳеч сўз тариқатдаги машойихлар айтган сўзларидан афзалроқ эмас. Чунки, уларнинг сўзлари корлар ва ҳол натижаси, ҳифз ва қол2 самарасидур. Улар на сирлар баёни, на дин моҳияти такрори, эшитишдан бўлмай, 1 Шу жонгача бўлган ибора.\ар «Тазкират ул-ав.м|ё»да араб талида бнтилган булиб. унинг «ҳамд» ёки хутба қисми ҳисобланади. Биз унинг ўзбекча маъноснни беришга ҳаракат қилдик. 2 Кор. ҳол. ҳифз ва цол — тасаввуфий атама.\ар.
илми ладуний ҳисобланади, касб илмидан эмас. Ва олимлар — Раббоний пайгамбарлар ворисларидирлар. Аллоҳ ҳаммаларига салоту саломлар йўлласин! Бу қавмнинг сузларига дўстларимиинг кўпчилиги бутунлай рагбат қилаётганиии кўриб, менинг ҳам майлим зиёда бўлди. Зотан, уларнинг ҳол ва қоллари ёзилган китоблар мутолаасига завқим ва ҳавасим кўп эди. Уларнинг сўзлари ниҳоятда k > ti бўлиб, ҳаммасини жам қилсам чўзилиб кетарди. Баъзи дўстлар ва муҳиблар илтимос қилганлари учун, танлаб олинди, то ёдгор қолсин деб. Ва агар толиблар бу қавм сўзлариниш- шарҳиии истасалар, «Ш арҳ ул-қулуб», «Кашф ул-асрор», «Маърифат ун-нафс» китобларидан топиши мумкин. Хар ким бу уч китобни мутолаа қилса, бу мукаррам тоифанинг сўзлари у кишига махфий қолмаслигига шубҳа йўқ. Агар бу китобда бу қавмнинг сўзларини шарҳ қилсам, минг жузв1, ба^\ки ундан ҳам зиёда қогоз керак бўлар эди. Бироқ, асар яратишда у ни мўъжаз ва мухтасар қилиш суннат тариқидандир. Расулуллоҳ (с.а.в.)2 нинг «Мен сўзларнинг тўплами бўлиб келтирилдим, менга сўзлар қисқартирилди» ҳадисларига кўра, ушбу асарни мухтасар қилдим. Ва бу қавмнинг сўзларида ихтилоф ҳам бўлгай: бир сўз китобда бир аэиздан иақл қилинса, унинг исми, ҳикояти, ҳолатлари ҳам турлича бўлиши мумкин. Шунинг учун имкон қадар эҳтиёткорлик қилинди. Бу китобда шарҳ қилйнмаганига яна бир неча сабаб мавжуд. Биринчиси шуки, ўз сўзимни ушбу азизларнинг гаплари орасида келтиришни адабдан кўрмадим. Фақат бир нсча ерда номаҳрам ва ноаҳлларнинг хаёлини бузмаслик учун айрим ишоралар берилди. Я на бир боиси улки, ҳар ким бу азизларнинг сўзларига эҳтиёжи бўлса, энг яхшиси шуки, уларнинг ўзлари сўзларига қараб, яна шарҳ қилгай!
1 Жузв — қисм, китоб таркибидаги алоҳида букланган парақлар, «пора» ҳам деб аталадп. 2 С.а.в. (саллалАоҳи алайҳи вассаллам) — Аллоҳ унга раҳмат ва салом йулласин!
!
Яна бир боиси бор: авлиёуллоҳлар турлича бўлади. Баъэиси маърифат аҳли, баъэиси мақомот аҳли ва баъэиси муҳаббат аҳли ва баъэиси тавҳид аҳли ва баъэиси бу мазкур бўлганларнииг барчасини қамраб олган. Ва баъэиси сифати билан, баъэиси сифатсиз бўладилар. Агар сифатларини бирма-бир шарҳ қилсам эди, бу китоб жуда узун шарҳ бўлиб, мухтасарликдан чиқиб кетар эди. Шунингдек, анбиё, саҳобалар, аҳли байтнинг эикрини қилсам ҳам бу китоб узун ва муфассал бўлар эди. Бу заиф бечора ўша олий қавмнинг васфини қайси тил билан баён этишим мумкин, уларни Худо ва Расул, «Қуръон» ва хабарлар васф қилган булсалар! Пайгамбарлар, саҳоба ва аҳли байт уч хил бўлиб, уларнинг зикрида бошқа бир китоб тасниф қиламан, иншооллоҳ. Токи Аттордан ёдгорлик қолсин! Ушбу китобни жам қилишдан мақсад яхши дўстларнинг рагбати ва илтимоси эди. Уэга боис у эрдиким, мендан ёдгорлик қолсин! То ҳар ким бу китобни ўқиса, ундан фойда олса ва кушойиш топса, бу нусхаи шарифнинг мақбарасиии дуои хайр билан ёд қилсин! Бундам кушойиш топганлик жиҳатидан жам қилувчи охират бозорида ва маҳшар кунида нажот топгай! Яҳё ибн Имод Ҳиротнинг имоми, шайх Абдуллоҳ Аисорийиинг устози эди. У вафот қилганида, биров уни тушида кўрди. — Аллоҳ сенинг билан қандай муомала қилди? — деб сўради. У деди: — Эй Яҳё, сенга қаттиқ-қаттиқ жазоларим бор эди. Валекин бир куни ваъз мажлисида Менинг ҳақимда гапирардинг, уни бир дўстим эшитиб жуда хурсанд бўлди. Шунинг учун сенинг гуноҳингни бағишладим. Бўлмаса, сенинг ишииг жуда қийин эди, — деган хитобни эшитдим.
Уэга боиси шу эдиким, шайх Али Даққоқдан сўрадилар: - Эй Ш айх, бу азизларнинг сўзларини эшитишдан бизга манфаат ва фойда борми?
Ш айх деди: — Ҳа, унда икки фойда бор. Биринчи фойда шуки, агар толиб бўлса, ҳиммати кучли бўлгай, талаби ортгай! Иккинчи фойда шуки, бошида такаббур бўлса, с и и гай ва дардманд, шикаста ҳол бўлгай. Ва ёмон даъволар бошидан чиқади, яхши ва ёмоннинг фарқига боради. Агар кўр бўлса, узи мушоҳада қилгай! Ш айх Маҳфуз деди: — Халқни ўз тарозинг билан ўлчамагил! Аммо ўзингни мардлар тарозуси билан ўлчагил, токи уларнинг фазли билан сенинг ифлослигинг маълум бўлгай! Ўзга боиси шуки, ҳазрати Жунайддан сўрадилар: — Х икоят ва ривоятлардан муридларга нима фойда бўлади? Деди: — Уларнинг сўзлари Аллоҳнинг лашкарларидан биридир. Агар муриднинг кўнгли хаста ва шикаста бўлса, уларнинг сўзлари билан қувватли ва кучли бўлур! Б унинг ҳужжат ва далили шуки, Аллоҳ ўз каломида шундай деган: «Сизга (эй, Муҳаммад!) Пайгамбарларнинг хабарларидан дилингизга сабот бахш этадиганларини айтиб бермоқдамиз».1 Яъни, Эй Муҳаммад ўтганлариинг қиссаларидан сенга айтурман, токи кўнглинг ором топиб кучли бўлсин! Ўзга боиси шуки, олам Хожаси шундай деганлар: — Солиҳлар зикри вақтида раҳмат нозил бўлур. Яъни, агар бир киши дастурхонга овқат қўйса, у дастурхонга раҳмат ёгилса, дастурхон атрофида ўтирганлар маҳрум ва бенасиб қолмагай! Ўзга боиси шуки, «Қуръон» ва ҳадислардан сўнг ҳеч бир сўз машойихларнинг сўзларидан яхшироқ бўлмайди. Ушбу шариф қавм сўзларининг ҳаммасини «Қуръон» ва ҳадисларнииг шарҳи эканини кўрдим. Ўзимни уларга яқин тутдим. Гарчи, улардан бўлмасам-да, уларнинг кўринишига ўзимни ўхшатишга интилдим. Зотан, Расули акрам:
‘Ҳуд сураси, 120-оят.
i 14 №
— Кимки ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас у ўша қавмдандир, — деб марҳамат қилганлар. Ш айх дейди, даъвогарларга яхши эътибор берингларки, улар муҳаққиқ кўринадилар. Агар ҳимматлари бўлмаса эди, ўзга нарсага даъво қилар эдилар. Узга боиси шуки, зоҳирда кўрарманки: агар киши ўз нафсига хилоф сўзни эшитса, у кишининг қонига ҳам ноҳақ ботил ҳаракат қилиши мумкин. Ва йиллар бир сўзи учун гина ва адоватда бўладилар. Чунки, ёмон сўздан сенинг нафсингда шунча асар бор экан, ундан хабарунг йуқ! Имом Абдураҳмон Аккофдан сўрадилар: — Киши «Қуръон» ўқийди, аммо маъносини билмайди, бунинг фойда ва асари борми? У деди: — Бир кишига табиб дори беради. Ичган киши билмайдики, нима дори берган. Унинг асари маълум бўлади. Ва агар қори «Қуръон» ўқиб, маъносини билмаса ҳам кўп асари бўлади. Агар унинг маъносини билса, асари янада кўпроқ бўлади. Бошқа сабаби шуки, кўнглим сўз хазинаси эди. Уларни айтиб ва эшитиб билмас эдим. Ш унда мушкул ва зарурат билан, қийинчиликка қарамай бу сўзлардан рўзгорим аҳлига вазифа қилиб топшира бошладим. Токим бир овқат, бир фойдага шерик бўлгайман. Ш айх Абу Али ибн Сино айтган: — Менинг икки орзуйим бор. Бириичиси шуки, Аллоҳ сўзини эшитсам, ўзгалар сўзларига қулоқ сололмайман! Иккинчиси шуки, агар Аллоҳ мардларини кўрсам, ўзгаларга илтифот қилмайман! Яна деди: — Мен бир кишиман, на пастни ва на баландни биламан. Ва менга бир киши керак: у айтса, мен эшитсам, ёки мен айтсам, у эшитса! Ва яна дедиким: — Жаннат унинг сўзи бўлмаса, Абу Али ундан безор бўлар! Яна бошқа сабаби шуки, имом Ю суф Ҳамадонийдан сўрадилар:
4
- 4 4
— Кунлар ўтиши билан бу тоифанинг сўзлари тупроқ остига киради, унда биз нима қиламиз? Имом деди: — Ҳар кунда саккиз варақ бу тоифанинг сўзларидан ўқишни вазифа қилиш керак. Ғафлат аҳлига айн фарз шу! Яна бошқа сабаби шуки, кичиклигимдан беихтиёр бу тоифанинг муҳаббатлари менинг жоним ичида мавж урар эди. Ва менинг кўнглим уларнинг муборак сўзлари билан очилар эди. Ш у жиҳатдан ҳам айтганлар: Киши севган кишиси билан биргадир. Ш ундай қилиб, ўз қадрим ва қудратимга лойиқ, уларнинг сўзларига жилва бердим. Сўз шеваси бу вақтда ниқобда қолгандир. Муддаийлар аҳли маъно либоси билан чиққан, аҳли дин эса ёмби каби азиз бўлиб қолганлар. Чунончи, шайх Жунайд Багдодий шайх Шиблийга шундай деган: — Агар оламда аҳлуллоҳнинг биргина сўзига мувофиқ яшаётган кишини топсанг, унинг қўлини тутиб ўлгайсан! Ўзга боиси шуки, ҳаёт шундайки, бу давримда охиратни, одамларнинг сирларини, одамларнинг ҳақларини унутганларни кўрдим. Авлиёларнинг тазкираларини шунинг учун тасниф қилиб, унинг отини «Тазкират ул-авлиё» деб қуйдим. Токи замона аҳли давлатни унутмагайлар ва гўша тутган ва хилватда ўтирганларни излагайлар. Токим уларнинг давлат насими билаи абадий бахт- саодат топгайлар. Я на бир сабаб шуки, булар сўзларининг яхшилиги бениҳоядир. Биринчидан, уларнинг сўзлари дунёни халқ кўнглига совуқ қилгай! Иккинчидан, ҳар кимса бу азизларнинг сўзларини эшитса охиратни ёдига туширгай! Учинчидан, Аллоҳ муҳаббати унинг кўнглида орта боргай! Тўртинчидан, ҳар кимса бу азизларнинг сўзларидан манфаат топса, охират йўлига тайёргарлик кўра бошлайди. Шунинг учун, ҳақиқат оламида бундан яхшироқ китоб йўқ, деса бўлади. Шунинг учунки, буларнинг сўзлари «Қуръон» оятлари ва ҳадисларнинг шарҳидур. Булар сўзларнинг энг шарофатли ва яхшисидир!
Ҳар ким ушбу китоби шарифни тўли к; эътиқод билан мутолаа қилса, агар муханнас бўлса, эр булади; агар эр бўлса, шер б5>лади; агар арслон бўлса, ягона бўлгай; агар ягона бўлса, аҳли дард бўлгай! Нима учун киши бу китоби шарифни эҳтиёти шарт билан мутолаа қилиб, аҳли дард бўлмасун? Яна бир сабаб шуки, келгуси қисмат кунида бу фақири ҳақирга шафоат назари билан боқишларидан умидворман. Бу фақирни асҳоби каҳф итидек кўрмасалар ҳам ноумид қўймагайлар! Нақл қилурларким, Жамол Мавсилий куп йиллар қон ютуб жон узган. Саъй-ҳаракат қилиб мол-дунёсини Аллоҳ йўлига сарф қилган. Ш ундай қилиб, Хожаи коинот, сарвари анбиё яқинида дафн қилинган. У васият қилган: Менинг қабримга бу оятии китобат қилинглар: «Уларнинг ити эса, остонада икки олд оёнларини узатиб ётур».1 Худовандо, бир ит сенинг муҳаббатинг билан дўстларингнинг орқасидан қадам қўйди. Ўша итни сен маҳрум қўймадинг! Мен ҳам сенинг муҳаббатингни, анбиё ва авлиёлар муҳаббатининг даъвосини қиламан! Уларниинг сифат ва аҳволига машгул бўлдим. Худовандо, ўз лутфу караминг билан, ўз фазлу эҳсонинг билан, гарчи ушбу сўзларим ва менинг ўзим ҳеч нарсага арзимаса-да, сенинг муҳаббатингни ўзимга пушту паноҳ билдим! Анбиё, авлиё, атқиё ва уламоларнинг пок руҳлари ҳаққи, ман гариб ожизни бу қавм шарифнинг кўзларидан гойиб ва маҳжуб қилмагил! Уларга солган назаринг хосиятидан мени ҳам маҳрум қуймагин! Бу китобни менга қурб даражасига сабаб қил! Эй Аллоҳ, сен ижобатга соҳиб зотсан! Аллоҳ бизга кифоя қилур, У қандай ҳам яхши вакилдир! Бу китобда маэкур бўлган авлиёларнинг исмларини ёд этайлик, ундан сўнг уларнинг мақомат, ҳолат, каромат ва ишоратларининг баёнига ўтамиз. Бу китобда зикр этилган жами машойихларнинг исмлари қуйидагича: Имоми Жаъфари Содиқ, Увайс Қараний, Ҳасан Басрий, Молики Динор, Муҳаммад иби Восеъ, Ҳабиб Ажамий, Абу
" Ч I: I
w
Хозим Маккий, Утба ибн Гулом, Робия Адавия, Фузайл ибн Аёз, Иброҳим ибн Адҳам, Башир Х°Ф ий, Зуннуни Мисрий, Боязид Бистомий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Суфёни Саврий, Абу Али Шақиқ Балхий, Абу Ҳанифа Куфий, Имом Шофиъий, Аҳмад ибн Хан бал, Довуд Тоий, Х °РИС Муҳосибий, Абу Сулаймон Дороний, Муҳаммад ибн Саммок, Муҳаммад ибн Аслам Тусий, Аҳмади Ҳарб, Х отами Асамм, Саҳл Тустарий, Маъруфи Кархий, Сирри Сақатий, Фатҳ Мавсилий, Аҳмад Ҳаворий, Аҳмад Хазравия, Абу Туроб Нахшабий, Яҳё ибн М уоз Розий, Ш оҳ Ш ужоъ Кирмоний, Ю суф ибн Ҳусайн, Абу Х аФ3 Х аДД°Д. Аҳмад Қассор, Мансур Аммор, Аҳмад Антокий, Абдуллоҳ Ҳусайн Хийбақ, Жунайди Багдодий, Абу Умар ибн Усмон Маккий, Абу Саъид Харроз, Абулҳасан Нурий, Абу Усмон Хайрий, Абдуллоҳ ибн Жалло, Абу Муҳаммад Рувайм, Ибн Ато, Иброҳим Варақий, Ю суф Асбот, Абу Яъқуб Исҳоқ Наҳрахурий, Самнун ул-Мажнун, Абу Муҳаммад Муртаъиш, Абу Абдуллоҳ Ф азл, Абулҳасан Пушнакий, Хаким Термизий, Абу Бакр Варроқ, Абдуллоҳ Манозил, Али Исфаҳоний, Абулхайр Нассож, Абу Х амэа Хуросоний, Аҳмад Магрибий, Абу Али Журжоний, Абу Бакр Каттоний, Абдуллоҳ Хафиф, Абу Муҳаммад Х аРиРий> Мансур ХзДДОЖ-' Табаррукан ҳазрати имоми Жаъфари Содиқнинг каромат, мақомат, ҳолат, ҳориқи одат, кашф ва риёзатларидан бошлайлик, токи ҳаммага маълум бўлсин!
1 Форсча матн тошбосма нашрида 96 ис.м берилган. асарнинг биринчи таҳрнрида эса 69 та авлиё нсми ва фаолияти баён этилган бўлиб, бнз биринчи таҳрнр мазмуни билан чекландик.
^ ж «к, ж . ж Ж S
АБУ МУХАММАД ЖАЪЧ>АРИ СОДИК,
У пайгамбар миллати султони, пайгамбарлик нишонининг ҳужжати, садоқатли олим, авлиёлар дилининг меваси, пайгамбарлар саййидининг жигаргўшаси, ҳазрати Алининг невараси, пайгамбар ворисининг аввалгиси, ориф ва ошиқ зот — Абу Муҳаммад Жаъфари Содиқдирлар. Юқорида айтган эдикки, анбиё, саҳобалар ва аҳли байтнинг зикрини қилсак, бошқа бир китоб тасниф қилиш керак. Бу китоб эса авлиё ва машойихларнинг ҳолларининг шарҳи булиб, саҳобалар ва аҳли байтдан сўнг пайдо булдилар. Аммо табарруклик юзасидан асаримиз имоми Жаъфари Содиқ зикридан бошланди. У зот мазкур машойихлардан аввал яшаган. Аҳли байтдан тариқат сўзларини у кўпроқ гапирган, ундан кўпроқ ривоят қиладилар. Бас, бу жиҳатдан бир неча калима у зотдан айтамиз, зотан у барчага пир ва пешво эди. Унинг зикри қилинса, гўё барча азизларнинг зикри қилингандек бўлади. У жумла машойихнинг пешвоси, барчанинг унга ишончи бўлган. У барчага етакчи ҳамда жаҳонга шайх, Муҳаммад умматига имом, аҳли завққа пешрав, аҳли ишққа пешво, обидларга муқаддам, зоҳидларга мукаррам, ҳақиқатлар таснифи соҳиби, латиф тафсирга моҳиру беназир эди. Имом Муҳаммад Боқир кўп ривоят қилар эди.
Нақлдурки, халифа Мансур вазирига бир кеча деди: — Имом Жаъфари Содиқни келтиргин, то уни ўлдирай! Вазир деди: — У бир бурчакда ўтириб, узлат ихтиёр қилиб, ҳамиша тоат- ибодатга машгул, қўлини мамлакат ва подшоҳликдан тортган!
в
Халифа ундан ранжиди ва деди: — Албатта чақиргин, ўлдирамиз! Вазир қанчалик қаршилик қилса-да, фойдаси бўлмади. Охир- оқибат вазир талабни бажариш учун чиқиб кетди. Халифа Мансур ғуломига деди: — Содиқ ичкарига киргач, мен кулоҳини бошидан олсам, сен уни ўлдирасан! Содиқ ичкарига киргач, Мансур тахтидан сакраб туриб, тавозеъ билан уни қарши олиб, тахтига ўтқазиб, ўзи одоб сақлаб турди. Ғуломлар таажжубга тушдилар. Мансур деди: — Нима ҳожатингиз бор? Содиқ деди: — Хожатим шуки, мени бошқа олдингга таклиф қилмайсан, Аллоҳ тоатига машгул бўлай! Бас, уни одатга биноан катта иззату икром билан кузатди. Ва дарҳол Мансур ларзага тушиб, беҳуш бўлиб, уч кун, баъзилар айтишича, уч намоз вақти ўзига келмади. Ўзига келганида ундан сўрадилар: — Бу нима ҳол? У деди: — Содиқ эшикдан кирганида, унинг ёнида ваҳимали аждаҳо бўлиб, унинг даҳшатли гурзиси бор эди. У менга гурзиси билан ўқталиб, ҳол тилида деди: «Агар сен унга озор бергудек бўлсанг, шу билан сени янчаман!» Мен бу аждаҳо ваҳимасидан, нима дейишни билмай, узр сўрадим, ундан сўнг ўзимни билмай, беҳуш бўлдим.
* * * Нақлдурки, бир марта Довуди Тоий ҳазратлари Содиқ олдига келиб, деди: — Эй Расул авлоди, Аллоҳ таборака ва таоло учун менга насиҳат қилгин, чунки дилим сиёҳ бўлган! Содиқ деди:
— Эй Сулаймон отаси, сен замона зоҳидисан, сенга менинг насиҳатимнинг ҳожати йўқ! Ва у яна деди: - Пайгамбар фарзанди, Аллоҳ сени ҳаммадан афзал қилган ва насиҳат қилиш сенга вожибдир! Деди: — Эй Сулаймон отаси, мен шундан қўрқамаики, қиёмат куни катта бобом менга танбеҳ бериб: «Аллоҳ иши насаб билан эмас, балки тоат билан битади», дейиши мумкин! Бу жавобни эшитиб, Довуди Тоий зор-зор йиглаб, деди: — Бор Худоё, Жаъфари Содиқ охир за мои пайгамбаринииг авлоди бўла туриб, шунчалар қўрқиб ҳайрон бўлса, амалу тоатига суяниб Довуднинг ҳоли нима булади?
* * * Нақлдурки, Жаъфари Содиқ мавлонолар билан ўтирганида: — Келинглар, бир-биримизга сўз берайлик, аҳд боглайлик: ҳар қайсимизни Аллоҳ магфират қилса, қиёмат кунида бир-биримизни шафоат қилайлик, — деди. Улар: — Эй пайгамбар авлоди, Сизга не ҳожатки, бизнинг шафоатимизга кўз тутарсиз? Сизнинг катта бобонгиз барча халойиқ шафоатчисидур, — дейишди. Жаъфари Содиқ деди: — Мен қиёмат куни ўзимнинг бу аҳволим билан катта бобомнинг юзларига қандай бока ман?
Нақлдурки, Жаъфари Содиқ бир неча муддат хилватда ўтирди. Суфёни Саврий унинг олдига келди. — Эй Расули Аллоҳ авлоди, Сизнинг насиҳатингиздан халқ маҳрум бўлиб қолди. Нега узлатни ихтиёр қилдингиз? — деди. У жавоб берди: — Бу замона фосид булиб, мўминлар кўнгли ва эътиқоди ўзгариб кетди. Ш у сабабдан узлатни ихтиёр қилдим, буларга насиҳатим кор қилмас!
...
Нақлдурки, бир куни Жаъфари Содиқ қимматли зарбоф тўн кийиб олган эди. Дўсти куриб деди: — Эй Расулуллоҳнинг авлоди, сизнинг хонадонингизда ҳеч ким бундай тўнни киймаган! Унинг қўлини тутиб, тўн ичига киргиэди. Ичидан дагал шол кийиб олган экан. Ш унда у деди: — Бу шол Ҳақ тўнидир, бу зарбоф халқ тўнидир. Халқ кўзига хор ва ҳақир кўриниш учун кийгандим. * * *
Нақлдурки, Жаъфари Содиқга: — Барча ишларингиз яхши, бир ишингиз эса сизга муносиб эмас, — дедилар. У деди: — Бу қайси иш? Унга такаббур эканлигини айтдилар. Жавоб берди: — Такаббур эмасман. Бу кибр кибриёнинг кибридир! Уз кибримии ташладим, Унинг кибриёлиги менинг кибрим ўрнига ўрнашди. Киши ўз кибри билан такаббурлик қилса, у кибр эмас, агар киши Ҳақ кибриёлиги билан кибр қилсагина такаббурлик бўлур. * * *
Нақлдурки, Жаъфари Содиқ Абу Ҳанифадан: — Оқил ким? — деб сўради. — Оқил яхши ва ёмоннинг фарқига боради, — деб жавоб берди. Жаъфари Содиқ деди: — Бу жонворларда ҳам бор сифат: урса — ёмон кўрар, ўт бер- са — яхши кўрар. Абу Ҳанифа деди: — Сизнинта, оқил ким? Жавоб берди:
— Оқил шундайки, икки яхшилик ва икки ёмонлик орасидан, яхшилик яхширогини ва ёмонлик яхшисиии ажратади.
* * * Нақлдурки, Жаъфари Содиқ бир куни ёлгиз кетаётиб: — Аллоҳ, Аллоҳ, — дер эди. Ундан кейин келаётган ориф ҳам: — Аллоҳ, Аллоҳ, — дер эди. Жаъфари Содиқ: — Эй Аллоҳ, тўним йуқ, — деган эди, дарҳол жаннатдан унга бир тўн пайдо булди. Жаъфари Содиқ уни олиб кийди. Ориф тез етиб келиб: — Эй Содиқ, сен, Аллоҳ, Аллоҳ, деганингда, сенга ўртоқ эдим. Энди сен янги тўн кийдинг, эскисини менга бер, — деди. Жаъфари Содиққа орифнинг сўзи хуш келиб, эски тўнини унга берди.
* * * Нақлдурки, бир киши танга тўла ҳамёнини ўгирлатиб қўйиб, Жаъфари Содиқга: — Сен )тирлагансан! — деб ёпишди. Содиқ ундан қанчалигини сўради. У минг олтини бўлганлигини айтди. Содиқ уйига олиб бориб, унга минг олтин берди. Бир неча кундан сўнг у киши ўз молини топди ва шармисор бўлди. Ва Содиқнинг молини олиб бориб, воқеани айтди. Содиқ деди: — Аллоҳ йўлида нарса берсак, уни қайтиб олмаймиз. Саховат хонадонидан бўламиз!
* * * Нақлдурки, биров Содйқ ёнига келиб: — Аллоҳни менга кўрсатгил, — деди. Содиқ деди: — Эшитмаганмисан, ҳазрати М усо Аллоҳдан дийдор тнлади. Ш унда Аллоҳ тарафидан:
— Мени асло куролмассан! — деган жавобни эшитди. У киши: — Эшитганман, аммо бу дин Муҳаммад динидур! — деб, бир фарёд қилди на: — Қалбим Раббимни кўрди, — деди. Кейин эса: — Раббимни кўрмагунча ибодат қилмайман, — деб қичқирди. Содиқ: — Уни боглаб, Дажла дарёсига отинглар, — деб буюрди. Унинг айтганидай қилдилар. Дажла суви уни домига тортди, бир муддатдан сўнг сув юзига чиқарди. У оҳ уриб нола билан: — Эй пайгамбар авлоди, мадад қил, мадад қил! — деб қичқирди. Содиқ сувга: — Яна ютгил, — деди. У киши сувда мана шундай қилиб бир неча муддат турди. Боши кўрииганда мадад тиларди, сув яна ютарди. У бутун халқдан ноумид бўлиб: — Илоҳи мадад қил, мадад қил! — деди. Содиқ деди: — Энди чиқоринг! Уни дарҳол чиқардилар. Бир соат ўтиб, у ўзига келди. Содиқ: — Ҳақни кўрдингми? — деб сўради. У деди: — Ҳақдан ўзга кишилардан мадад сўрадим, ҳижоб ичида эдим. Халқдан буткул умидимни узиб, Ўзидан паноҳ тилагандим, кўнглим равшан тортди. Унга қарадим, шунда Ҳақни кўрдим. Халқдан кечган эдим, Ҳаққа етдим. Содиқ деди: — Эй қариндош, шу вақтгача халқни айтдинг-у, ёлгончи эдинг. Энди Ҳақни айтиб Ҳақга етишдинг, шу билан содиқ бўлдинг! Ва яна Содиқ деди: — Х аР гуноҳнинг аввалида қўрқинч, охирида узр бўлгай. Бу
яхшидир, чунки қул гуноҳи билан Ҳаққа яқин бўлгай. Ҳар тоатнинг аввалида қўрқинч бўлмаса, унинг охирида гурурланиш бўлгай. Бу қулни Ҳақдан йироқ қилгай.
* * *
Содиқдан сўрадилар: — Сабр қилувчи дарвеш яхшими ёки шукр қилувчи бойми? У жавоб берди: — Сабр қилувчи гадо яхши, чунки сабр қилувчи дарвешнинг к)Ч1гли Ҳаққа бўлгай, бойлар кўнгли молда бўлади. Ш у сабабдан сабр қилувчи дарвеш шукр қилувчи бойдан яхшироқдир.
* * * Жаъфар Содиқнинг ибратли сўзларидан: — Ибодат тавбасиз яхши бўлмас. Чунки Аллоҳ ўз каломида тавбани ўзга ибодатлардан аввал келтирган: — Тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар.1 — Тавбасиз зикр ва тоат бандани гофил этар. Тавба билан бўлган зикр ва тоат вақтида жами нарсани кўнгилдан фаромуш этар, Ҳақ билан бирга бўлур.
* * * — Аллоҳ оятининг маъноси, Уз раҳматим билан ҳар кимни хоҳласам, хос қилурман.2 Бунда токи карам ва ато айни шу бўлгани боис восита, иллат ва сабабларни кўтарди.
* * * — Мўмии киши ўз нафси билан бўлган, ориф эса Аллоҳ билан ўтирган кимсадир.
'Тавба сураси, 112-оят. 2 Оли Имрон сураси, 74-оят.
— Хар киши ўз нафси билан нафси учун гайрат қилса, Аллоҳиинг кароматига етгай. Ҳар киши уз нафси билан Аллоҳ учун гайрат қилса, Ахлоҳга етгай!
* * * — Илҳом — мақбумар ва яхшиларнинг хислати эрур, далил талаб қилмоқ эса илҳомсиэ бўлиб, олимларнинг тирикчилигидир.
* * * — Аллоҳ ўзини гўё чумоли қоронғи кечада қора тот устида юргандек бандасидан яширган.
* * * — Яширин ишонч — имон менга таслим бўлиб келган. Ш унда телбалик ҳиди мендан узоқлашади.
* * * — Тўрт кишининг муҳаббатидан узоқ бўлинглар: Биринчи, ёлғончидан йироқ бўлинглар. Чунки у ҳамиша 1урурда бўлгай; иккинчи, ўз сўзининг вақтини билмайдиган бўйи узун аҳмоқдан йироқ бўлинг; учинчи, молидан закот бермайдиган бахилдан узоқ бўлинг; тўртинчиси, ёмон кўнгилли кишилардан узоқ бўлинг. Зотан булардаи дунё-ю охиратда кўп зиён етгай!
* * * — Аллоҳнинг бу дунёда жаннат ва дўзахи бор. Жаннати офият, дўзахи эса бало ва меҳнатдир. Офият шуки, ўз ишингни Ҳаққа топширгайсан, бало эса ҳар ишни ўзингдан, деб билгайсан.
УВАЙС КДРАНИЙ
У тобеъинлар қибласи, арбаъинлар пешвоси, пинҳон офтоб, раҳмон ҳамнафаси, Яман юлдузидир. Расулуллоҳ марҳамат қилганлар: — У вайе ал-Қараний эҳсону иффат ва тавсифда тобеъинларнинг яхшисидир! Унинг таърифини мен қандай қила оламан? Чунки унинг таърифини қилувчи, мақтовчиси ҳазрати Пайгамбардирлар. У зот уз муборак юзини доим Яман тарафига тутиб: — Раҳмон нафасларидан бири Яман тарафдан келур, — дер эдилар. Яна айтар эдиларки: — Қиёмат куни Аллоҳ етмиш фариштани У вайе суратида яратур. Бунине сабаби шуки, фаришталар уни ўртага олиб жаннатга киритурлар, ҳеч ким ундан хабардор бўлмагай. Фақат Аллоҳ хоҳлаган кимсаларгина таний оладилар. Зотан, Увайе Ҳақ ризоси учун халқдан қочди, ибодат қилди. Ш у сабабдан охиратда ҳам бошқалар кўзидан пинҳон бўлур.
* * *
Айтадики: — Авлиёлар қуббам остидадирлар, уларни Мендан ўзга билмагай!
* * * Хабарда келибдики, тонгла қиёмат кунида Хожаи анбиё жаннатда ўэ кўшкидан чиқадилар ва бир кишини излай бошлайдилар. Хитоб келур:
— Ғ. Муҳаммад. кимни ахтармоқдасан ? Увайснн қидираётганини айтгай. Нидо кслгай: — Ранж чекмагин, чунки уни дунёда кўрмаганингдек, бу ерда ҳам кўра олмайсан! Хожаи анбиё: — Эй илоҳи, Увайс Қараний қаерда? — деб сўрагай. — Уни тополмайсан. У сидқ маконида эрур, — деган жавоб келади. Хожаи аибиё: — У мени кўрадими? — деб сўрагай. Ш унда пидо келади: — Инсон Мени кўрмаганидек, сени ҳам кўролмайди.
*
Я на Расулуллоҳ деганлар: — Бир инсон Рабиъа ва Музар қўйларинииг юнглари сонича умматларимни шафоат қилгай! Рабиъа ва Музар араблардан икки қав.м бўлиб, ҳеч бир қавмниш уларчалик қўйлари йўқ эди. Саҳобалар: — Эй Расулуллоҳ, у ким бўлади? — деб сўрадилар. Жавоб бсрдилар: — У Аллоҳнинг қулларидай бир қулдур. Саҳобалар айтдилар: — Биз ҳаммамиз Аллоҳ бандасимиз. Унинг оти нима? Айтдилар: — Унинг оти Увайсдир. Саҳобалар сўрадилар: — У қаердан бўлади? — У Қаран вилоятидан бўлади,- деб жавоб бердилар. Я на сўрадилар: — У Сизни кўрганми? Расулуллоҳ дедилар:
— Зоҳир кузм билан кўргани йуқ! Саҳобалар дедилар: — Ажиб ошиқ экан, нега Сизнинг хизматингизга келмас! Расулуллоҳ айтдилар: — Икки сабабдин: бири ҳолининг куплигидан. Ва я на бири шариат тақозосидан. Унинг бир онаси бор, кўзи кўрмас ва қўл-оёги шол бўлган. Увайе кундузи туя боқиб, унинг ҳақини онаси ва ўзининг нафақасига ишлатади. Саҳобалар дедилар: — Ё Расулуллоҳ, бизлар уни кўрармизми? Дедилар: — Ҳеч бирингиз кўра билмассиз, фақат Форуқ ва Муртазо кўриши мумкин. Унинг нишонаси буки, чан қўлининг кафтида бир кумуш танга катталигида оқлик бор. У касаллик эмас. Уни кўрсангизлар менинг саломимни етказинглар. Ва айтингларки, у менинг умматларим ҳаққига дуо қилсин!
* * *
Яна саҳобалар сўрадилар: — Сиздан сўнг Сизнинг мураққангизни' кимга берайлик? Айтдилар: — Увайс Қаранийга бергайсизлар!
* * * Ҳазрати Хожаи анбиё вафот қилганларидан сўнг ҳазрати Умар ва ҳазрати Али иккаласи Кўфага келадилар. Умари Форуқ хутба орасида деди: — Эй, Нажд аҳли! Туринглар! Нажд аҳлидан бўлган барча турдилар. Сўрадилар: — Сизнинг орангизда Қарандан келганлар борми? Айтдилар: — Албатта, бор!
1 Мураққа — қийқимлардан тикилган кийим. Уин олатда дарвешлар кнйнб юрган.
Бир жамоатни Умарнинг олдига келтирдилар. Хазрати Умар улардан Увайс ҳақида сурадилар. Улар: — Билмасмиз, — дедилар. Ҳазрати Умар айтдилар: — Расулуллоҳ менга хабар берганлар. Аллоҳ пайгамбарининг сўзлари ростдир! Яна Увайс ҳақида такрор сўрадилар. Ш унда у жамоатдан бир киши деди: — Сиз сўрагаиингиздаи ҳақирроқ биров бор. У девона, халққа қўшилмас, ҳеч ким бш\ан суҳбат қилмас. Халқ айтганини у айтмайди. шодлик ва ғамни билмас. Ва arap халқ кулса, у йиглайди; arap халқ йиғласа, у кулади. Ҳазрати Форуқи Умар билан Муртазо Али — иккиси Арафа водийсига бордилар. Увайсни намоз уқиётганида топдилар. У ибодатда эди, Аллоҳ бир фариштани юборган бўлиб, унииг туяларини қуриқларди. У инсон овозини эшитди. Увайсдан сўрадилар: — Кимсан? Деди: — Аллоҳнинг бандасиман! Умари Форуқ айтдилар: — Х амма Худонинг бандасидир, сен бизга хос исмингни айтгин! Увайс исмини айтди. Форуқ деди: — Cor қўлингни кўрсатгин! Увайс қўлини кўрсатди. Расулуллоҳ айтган аломатни қўлида кўрдилар. Билдиларки, у Увайс экан. — Худонинг Расули сени кўп дуо цилдилар. Сени умматлари ҳаққига дуо қилсун, — дедилар. Увайс деди: — Эй Форуқ, дуо қилишга Сендай яхшироқ ва пешқадам киши йўқ! Форуқ деди:
— Мен доим дуо қилурман! Сем Пайгамбар васиятларини адо этгин! Увайс деди: — Эй Умар, яхшилаб таҳқиқ қил, то ўзга киши бўлмасун! — деди. Ҳазрати Умар деди: — Пайгамбар айтган нишоналар сеида бор! Увайс деди: — Ундоқ бўлса, менга Пайғамбарнинг мураққаларини бергил, то дуо қилайин, — деди. Мураққани Увайсга бердилар ва айтдилар: — Кел, энди дуо қилгил! Айтди: — Сабр қилинг, то Пайгамбарнииг осий умматларини сўраб олай, кейин дуо қиламан! Бас, булардан йироққа борди, мураққани ерга қўйиб, деди: — Илоҳи, токи уммати Муҳаммадии менга багишламагунингча ушбу мураққаии киймагайман! Худо Пайгамбари, Форуц ва Муртазо ўз ишларини қилдилар. Энди сеиинг ишинг қолди! Гойибдан бир овоз ке^\ди: — Эй Увайс, умматнинг бир нечасини сенга багишладим! Деди: — Илоҳи, барчасини багишлагил! — деди. Яна нидо келди: — Икки ҳиссасини багишладим! Увайс Аллоҳдан нимани тиласа, ўша ондаёқ жавобини эшитар эди. Ш у ҳолда Форуқ ва Муртазо яқин келдилар. Увайс деди: — Афсус, нимага келдинглар! Агар андак келмай турганингларда эди, токи Аллоҳ менга жами уммати Муҳаммадни багишламагунча, бу мураққани киймас эдим! Форуқ Увайсни кўрди. У бир шол кийиб олибди, ўн саккиз минг оламнинг бойлиги ўша шол остида эди. Ва Форуқ буни кўриб, халифаликдан кечди ва деди:
— Бу халифаликии бир нонга алишадиган кимса борми? Увайс деди: — Бу не баҳо қуймоқ, бозорга солмоқ? Қўйгил, кимга керак бўлса, олеин! Саҳобалар бу сўзни эшитиб, фарёд қилдилар: — Эй Форуқ, барча мусулмонлариинг ишини зойе қилиб бўлмас. Бир соат қилган адолатинг, етмиш йиллик ибодатдан яхшироқ. Расулуллоҳнинг ҳадисларининг мазмуни шундай, — дедилар. Форуқ деди: — Эй Увайс, не учун мураққани киймадинг? Пайгамбарнииг муборак жамоли жаҳоноройларини кўргандек бўлар эдинг. Увайс деди: — Сизлар кўргаимисизлар? Дедилар: — Албатта, кўрганмиз! Увайс деди: — Фақат хирқаларини кўрган бўлсангизлар керак. Агар кўрган бўлсанглар, менга айтинглар-чи, у зотнинг қошлари пайваста эдими ёки очиқми? Ҳазрати Умар унинг ҳайбатидан бу саволга жавоб бера билмади. Увайс деди: — Сизлар у зотнинг дўстларисизми? Улар дўстлари эканини айтишди. Увайс деди: — Агар дўсти бўлсангизлар, у ҳазратнинг тишлари шаҳид бўлган кунда унга тақлид қилиб, нега ўз тишлариигизни синдирмадингизлар?! Дўстлик шарти мувофиқчилик эди. Мен тақлид қилиш учун бу тишларми ёки у тишларми, деб ҳамма тишларимни синдирдим. Увайс оғзини очган эди, ҳамма унинг бирон тиши ҳам йўқлигиии кўрди. — Мен уни зоҳир кўз билан кўрмай шундай қилдим, — деди. Увайснинг бу сўзлари Форуқ ва Муртазога жуда хуш келди. Айтдилар:
— Эй Увайс, бизларнинг ҳаққимизга дуо қилсангиз! Увайс деди: — Ҳамиша дуо қиламан. Ҳар намознинг ташаҳҳудидан сунг: «Эй Аллоҳим, мени ва мумину мўминалар ҳамда муслиму муслималарни магфират айла!» — дея дуо қилурман! Агар сизлар саломатлик билан имонингизни гўрга олиб борадиган бўлсангизлар, доимо дуо қилгайман! Акс ҳолда, дуони сизларга зойе қилмасман! Форуқ деди: — Эй Увайс, менга васият қилгин! Увайс деди: — Эй Форуқ, Аллоҳни билармисан? Айтди: — Албатта! Увайс: —Ундан ўзгани танимасанг яхшироқ бўларди, — деди. Форуқ деди: — Эй Увайс, тўхтагил, сенга назр берурман! Ш у вақтда Увайс қўлини чўнтагига тиқнб, икки кумуш танга чиқариб деди: — Буни туяларни боққаним учун олганман. Агар сен мана шу икки тангани харж қилгунча тирик қолишимга кафил бўлсанг, сенинг назрингни қабул қиламан. Форуқ мулзам бўлди. Бас, Увайс деди: — Эй Расули Худонинг саҳобалари, сизларга кўп ташвиш бўлди! Ижозат, қайтинглар! Қиёмат яқиндир, йўл озуқига машгул бўлинглар! Мен ҳам шу йўл озуқига машгул бўламан! Кўфа av\H Қаран саҳросидан қайтдилар. Қаран халқи Увайсни Kj^n иззат ва ҳурмат қила бошладилар. Увайс улардаи қочди, ҳеч ким уни кўрмади.
* * * Фақат Ҳаром ибн Ҳайён Увайсни кўрган эди. У айтади:
— Увайснинг шафоат даражаси буюклигига далолат ҳадисни эшитдим-да, унинг хизматига боришни орзу қилдим. Кўфага келдим. Уни топа олмадим. Излаб-излаб, уни Фурот дарёси бўйида таҳорат қилаётганида топдим. Салом бергаидим, жавоб берди. Менга боқди, йиглай бошладим. Чунки унинг ҳоли жуда заиф эди, унга раҳмим келди. Увайс ҳам йиглади. Деди: — Эй, Ҳаром ибн Ҳайён, сенга мени ким кўрсатди? Мен дедим: — Эй Увайс, менинг исмимни ва отамнинг исмини қаердан билдинг? Мени қандай танидинг? У деди: — Ҳеч бир нарса Унинг илмидан ташқари бўлмаган зот хабар берди. Харом деди: — Менга ҳазрат Пайгамбардан хабар бер! У: — Мен уни кўрган эмасман, бироқ унинг хабарини бошқалардан эшитганман. Муҳаддислик ва муфтийликка қизиқишим йўқ, — деди. Айтди м: — Менга оят 5^қиб беринг, эшитаман! У: — Аъузу биллоҳи мин-аш-Ш айтони-р-рожийм1, — деди ва йиглай бошлади. Бир фарёд чекиб, беҳуш бўлиб йиқилди. Узига келиб, бундай деди: — Эй Х аР°м ибн Ҳайён, нима учун бу ерга келдинг? Харом деди: — Сенга ҳамсуҳбат бўлгайман ва сендан панду насиҳат эшитгайман. Деди: — Ҳаргиз билмадим, Аллоҳга яқин бўлармикан у кимса, ўзгага мусоҳиб бўлса!
1 Малъун шайтондан Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Бу калима опт ўқишдан ОАДИН ўқилади. ______
Бас, Ҳаром деди: — Менга васият қилгил! Деди: — У ли мни бошинг остида ва кузинг олдида деб бил! Ҳаром сўради: — Яна васият қилгил! Деди: — Эй Ҳаром, ота ва онанг ўлдилар. Одам ва Ҳаво ва Нуҳ ва Иброҳим ва Довуд ва Сулаймон ва Муҳаммад ўлдилар. Абу Бакр ва Умар ўлдилар. Сўнг айтди: — О ҳ Умар, воҳ Умар! Аллоҳ уни раҳмат қилсин! Мен дедим: — Ахир, Умар ўлмаган-ку, ҳали тирик! У: — Аллоҳ менга хабар берди, унинг ва бошқаларнинг ўлимидан. Кейин Увайс деди: — Сен ва мен ҳам ўлганлар жумласиданмиз. Саловат айтиб, дуо қилиб, деди: — Васиятим шуки, Аллоҳ китобини ҳамма нарсадан илгари тутгайсан! Бирор соат ўлимдан ғафлатда қолмагайсан! Ўз қавмингни яхши кўрсанг, панду насиҳат қилиб, уларга Аллоҳ сўзини аямагин! Жамоат мувофақатидан бир қадам ҳам айро ташламагин, токим ногаҳон динсиз бўлиб ва дўзахга тушиб қолмагин! Сўнг бир неча дуолар қилди. Кейин: — Мен борай, бундан сўнг сен мени ва мен эса сени кўрмагаймиз! Сен ҳам менинг ҳаққимга яхши дуолар қилгил, мен ҳам сенинг ҳаққингта дуолар қилиб тураман, — деди. Ҳаром деди: — Увайс орқасидан бир соат юришни хоҳладим. У хоҳламай, мени Кўфага келтирди. Иўлда Умар ва Алининг воқеасини гапириб борарди. Мен унинг ортидан кетаётган эдим, ногаҳ кўзимдан гойиб бўлди.
Рабеъ ибн Хайсам дейди: «Увайсни кўргани бордим. Борганимда бомдод намозини ўқиётган экан. Намоздан сўнг дуога машгул бўлди. Сабр қилдим, то пешин намозини ўқий бошлади. Яна сабр қилдим. Сўнг яна дуога машгул бўла кетди. Сабр қилдим. Аср намозини ўқиди, сўнг шом, кейин хуфтонни ўқиди. Ш у тариқада уч кеча-кундуз намоз билан машгул бўлди. Ҳеч нарса емади, кўзларига уйқу келмади. Тўртинчи куни сездимки, кўзларини уйқу босди. Дарҳол туриб, муножот қила бошлади. Дедиким: — Поко, Парвардигоро! Емоқ-ичмоқ ва кўп ухламоқдан Ўзингдан паноҳ тилайман! Ушбу насиҳат менга етарли, деб уни безовта қилмадим ва ўз йўлимга кетдим».
* * * Айтадиларки, Увайс умр бўйи кечалари ухламаган экан. — Бу кеча сажда кечаси, — деб эрталабгача сажда қилиб чиқар экан; бошқа кечани эса: «Бу қиём кечаси», деб, қиёмда: «Бу рукуъ кечаси», деб рукуьда тонг оттирар экан. Ундан сўрадилар: — Эй Увайс, кеча шунчалик узун-ку, қандай тоқат қила оласан! У жавоб берибди: — Бир марта Субҳона Раббийа-л-аъло, дегунча тонг отади. Уч марта айтиш суннат, шунга тез-тез уч марта айтиб улгураман. Кўкдаги фаришталарга ўхшагим келади.
Ундан сўрадилар: — Намоздаги хушуъ нима? Увайс деди: — Намозда турган кишининг сонига ўқ урсалар, буни сезмаса, мана шу хушуьдир.
* * *
Сўрадилар: — Қандайсан? Деди: — Эрталаб туриб, кечга етиб бориш-бормаслигини билмаган кишидекман.
* * *
Сўрадилар: — Аҳволинг қандай? Деди: — Оҳ, оҳ! Иўлнинг узоқлигидан, озугим йўқлигидан!
* * *
Ва яна деди: — Х аР ким уч нарсани севса, дўзах ўти у кишига бўйнининг томиридам ҳам яқинроқ бўлгай: бири, таомни сайлаб егай; иккинчиси, яхши либос танлагай; учинчиси, бойлар билан ўтиргай!
* * *
Айтдилар: — Сизнинг яқинингиз ўттиз йилдан бери ўзига гўр қазиб, кафанини ёнида осиб юрибди. Кечаю кундуз тоату ибодатга машгулдир. Увайс уни бориб кўрди ва деди: — Эй фалончи, ўттиз йилдан буён бу гўр билан кафан сени Аллоҳдам айириб турибди. Сен бу иккисига мубталосан, иккови сен учун бут бўлибди. У киши деди: — Увайснинг нури билан менга ҳолат кашф бўлди. Гапи ҳақицат эканини билдим. Ш ундай экан! — деб нола чекди ва жон берди. Уни ўзи қазиган гўрига дафн қилдилар ва шу билан у муродига етди.
Увайс Қараний бир марта уч кеча-кундуз таом емади. Тўртинчи куни кетаётганида йўлда ётган динории кўрди. Деди: — Бировнинг ҳаққи бўлса керак! Уни олмади. Очликдан кўринган ўтлар бошоқларини узиб ер эди. Баногоҳ кўрдики, бир қўй иссиг нон келтириб Увайснинг олдига қ5т1ди. Увайс бу нонни бировдан олиб қочгандур, деб юзини ундан ўгирди. Қуй тилга кириб деди: — Эй Увайс, бу ризқни ол, Аллоҳнинг қўлидандир, мен ҳам сенингдек бандаман. Ш ундан сўнг Увайс нонни олган эди, у йўқолиб қолди.
Увайснинг қуйидаги ибратли сўзлари бор: — Ҳар киши Аллоҳни таниса, унга ҳеч нарса махфий қолмагай! Яъни кимки Аллоҳни Алхоҳ билан таниса, у ҳамма нарсани билади!
— Саломатлик ёлгизликдадир!
— Ваҳдат шуки, кунглида Ҳақдан ўзганинг фикри бўлмасин, шунда саломат бўлади!
— Агар ташқи кўринишда ёлгиз қолса, бу яхши бўлмас. Чунки айтадиларки, Шайтон ёлгиз киши билан ҳамроҳдир, у икки кишидан қочгай. Х аДисДа: «Кўнгилни ҳозир тутииг, то Х а1<Дан ўзга йўл топа олмасин», дейилган.
* * * — Улуглик истадим, уни тавозеъликдан топдим!
— Раислик истадим, уни ҳалол луқмадан топдим! — Аёл истадим, уни садоқатдан топдим! — Ф ахр истадим, уни фақирликдан топдим! — Суннатни истадим, уни тақводан топдим! — Ш он-шараф истадим, уни қаноатдан топдим! — Роҳат истадим, уни парҳездан топдим!
* * * Нақлдурки, Увайснинг қўшнилари унга айтдилар: — Эй Увайс, сизга янги уй қуриб берайлик. Бир уй қуриб бердилар. Увайс қабул қилиб, ўша уйда яшади. Бир йил ўтди. Бир куни рўзасини очишга ҳеч нарса топа олмади. Кундузи хурмо дарахтининг баргларини сотиб ифтор қилар эди. Мудом тўни эски хирқа эди. У бомдод вақтида уйидан чиқиб, хуфтон намозидан сўнг уйига келар эди. Кўча-кўйда юрганида, ёш болалар ҳазратга тот отиб қувлар эдилар. Умрининг охирида амир ул-мўъминин Али ёнига келди. Ва унинг билан бирга Сиффинда жанг қилди ва у ерда шаҳид бў.\ди. Елгиз ошиқ эди, шаҳид вафот топди!
* * * Билгилки, бир тоифа инсонлар бўлади, уларни Увайсий дейдилар. Улар ҳеч бир ҳожат ва воситасиз Пайгамбар (с.а.в.) руҳидан тарбия топурлар, Увайс топгандек. Алар шунчаки зоҳирда бир-бирларини кўрмадилар, аммо ботиндан файз футуҳ топдилар. Бу олий мақомдир, у давлат ҳар кишига муяссар бўлмас. Аллоҳнинг сўзи бор: «Бу Аллоҳнинг фазлидирки, уни Узи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ улуг фазл соҳибидир!»1
1 Жума сурасн, 4-оят.
•j»> ХАСАН БАСРИЙ <»>
Пайгамбарлик пардаси, ёшлик соҳиби, илму амал Каъбаси, дину миллат қибласи, саҳобаи киромлардан тарбия топган зот шайх Хасан Басрий ҳақидаги маноқиб ва унинг тавсифи жуда кўпдир. У беҳад илм соҳиби, муомаласи чиройли зот бўлиб, доим Аллоҳнинг хавфида эди. Унинг онаси мўминлар онаси Умму Саламанинг ходимаси эди. Онаси бир ишга машгул бўлиб, Ҳасан йиғлаб қолганида Умму Салама унга муборак сийналарини тутар эди. У шу сутни эмиб, неча минг илму ҳикмат ва саодатга эришди.
* * * Нақлдурки, Ҳасан болалик пайтида Расули акрам кўзаларидан сув ичди. Пайгамбар: —Бу сувни ким ичди? — деганларида, Хасан ичганини айтишди. Ш унда Расулуллоҳ: — Бу сувдан қанча ичган бўлса, Аллоҳ унга менинг минг илмимдан шунчасини насиб қилсин, — деб марҳамат қилдилар.
Ривоят қилурларки, бир куни Пайгамбар (с.а.в.) Умму Саламанинг уйларига кирганларида Хасанни У зотнинг олдиларига қўйди. Ш унда Расулуллоҳ унинг ҳаққига дуо қилдилар. Бунча каромат ва саодатни шу дуонинг баракатидан топди.
* * * Нақлдурки, Ҳасан тугилганида ҳазрати Умар эшитиб кўргани келди ва деди:
— Бу ўглоннинг юзи яхши ва нурли бўлибди, исми ҳам Ҳасан (гўзал) бўлсин! Умму Салама унга Ҳасан исмини қўйиб, ўзи тарбия қилди. Ва шафқат жиҳатидан эмчакларида сут пайдо бўлди. Доимо дуо қилар эди: — Худовандо, Ҳасанни халққа муктадо қилгил! Ана шу дуо сабабли ҳам у пешво бўлди. Ҳасан бир юз ўттиз кибор саҳобанинг хизматини қилиб, Бадр жангида қатнашган етмиш саҳобани кўргаи эди. У амир ул-мўъминин Алига иродат қилиб, табаррук фирқани ундаи олгаи. У ҳазрат тавбасининг сабаби шу эди. Ешлигида гавҳарфуруш бўлиб, уни Хасан гавҳар жаллоб дер эдилар.
* * * Бир вақт Румга бориб, подшоҳнинг вазирига яқин бўлиб олди. Вазир деди: — Биз бугун бир ерга борамиз. Сен ҳам бизга қўшил! Хасан вазирга қўшилди. Улар саҳрога чиқиб кетдилар. Хасан айтадики, жуда катта чодирни кўрдим. Румнинг нафис нақшли матосидан, таноблари ипакдан, михлари олтиндан эди. У улкан чодир олдида маржой тизилгандек кўп аскар саф тортиб турар эди. Ногоҳ тўрт юзга яқин ҳаким ва вазирлар чодир бошига бордилар. Х аР қайсиси қўлидаги олтин табоқда тўла дуру марварид, лаълу жавоҳирлар билан айландилар. Ва қайтдилар. Сўнг яна бир улуғ лашкар пайдо бўлди. Улар чодирдан узоқроқ турдилар ва улар орасидан икки киши айрилди. Бири шоҳ Қайсар ва бири вазир эди. Улар чодир ичига кириб, анча вақт ўтгамдаи сўнг чиқдилар. Ва мен ҳайрон бўлдим. Вазирдан сўрадим: — Бу не ҳол? Вазир деди: — Ш оҳ Қайсарнинг бир соҳибжамол фазилатли ўғли бор. Турли илм ва фазилатларни эгаллаган, комил эди. Таърифга сиғмас шужоъ ва баҳодир эди. Ш оҳ Қайсар уни жонидан азизроқ кўрарди.
Ногаҳ у ўгли касал бўлиб, табиби ҳозиқлар унинг муолажасидан ожиз бўлдилар. Хуллас, вафот топди. Бу олий даргоҳга уни дафн қилдилар. Ва ҳар йи,\и унинг зиёратига бу шону шавкат билан келадилар. Кўплаб аскарларни кўрдинг, йигитлар бўлиб, у чодирни айландилар ва дедилар: — Эй олам шаҳзодаси, агар уруш бўлса, бизлар жонларимизни фидо қилган бўлардик, бироқ сеиинг ўлиминг ишига ҳеч ким аралаша олмайдиган Зотнинг амалидир, — дейдилар. Келиб кетган ҳаким ва амалдорлар дейдилар: — Эй шаҳзода, бу ҳолким, сенинг бошинга тушди, илму ҳикмат туфайли бўлса эди, бизлар бу балони сендан даф қилар эдик! Анави кўрган қорилар эса улуг ва яхши инсонлардир. Улар дейдилар: — Эй шаҳзода, сен учраган бу иш агар шафоат тадбири билан бартараф бўлганда эди, бизлар даф қилар эдик! Ичи олтин ва лаъл тўла жавоҳир идиш кўтариб келган ёш болалар эса айтдилар: — Эй шаҳзода, агар бу иш садақа билан бартараф бўлганда эди. бу лаълу жавоҳирларни бошингдан нисор қилар эдик! Худди шунга ўхшаш, шоҳ Қайсар ўз вазири билан у чодирга кирдилар. Ш оҳ Қайсар деди: — Эй жонимнинг роҳати, эй багримнинг пораси, эй жаҳондан ноумид бўлган нуридийдам ва йигитликда ўлган ўглим! Агар бу ожиз ва қари отангнинг қўлидан иш келса эди, меи ҳаким, вазиру амалдорлар, бунча лаълу жавоҳир, олтин ва кумушлариинг ҳаммасини сен учун фидо қилар эдим. Лекин бу ҳол у Зотнинг иши, қодири ҳоким, жумлаи олам унинг қудрат қўлидадир. Ва мен бир ожиз бечора бандасиман. Аллоҳнинг раҳмат ва магфирати сенга бўлсин! Ҳасан Басрий бу сўзларни эшитиб, бу жигарни куйдирувчи ҳикоятни тинглаб, к5?нглига кўп дарду алам етди. Қайтиб Басрага келди ва онт ичди: — Қолган умримда ҳаргиз кулмагайман, то ишнинг оқибатини билмагунча. Ва ўзини шундай жидду жахд ва риёзатлар ичида
тут дики, ҳеч киши унингдек риёзат қила билмади. Ва узлатда бўлиб, жонидан кечган эди.
* * * Бир кун биров ўрмидан туриб деди: — Хасан бизнинг каттамиз ва яхшимиздир. Бир азиз деди: — Шунинг учунким, барча халойиқ унга муҳтождир. Унинг эса Аллоҳдан ўзга кишига ҳожати йўқ.
* * * Бир ҳафтада бир кун ваъз айтар эди. Қачон минбарга чиқса, Робияи Адавийя ҳозир бўлмаса, қайтиб тушар ва ваъз айтмас эди. Халойиқ айтдилар: — Ш унча азиз ва улуг кимсалар келган, бир заифа ҳозир бўлмаса, ваъз айтмайсиз. Бунинг сабаби нима? Ҳасан дедики: — Бир шиша учун тайёрланган шарбатни ўша шиша бўлмаса, бу шарбатни бошқаларнинг шишасига тўкмасмиз.
* * *
Сурадилар: — Бунча халойиқ сенинг мажлисингда ҳозир бўлгаиидан, иш оқибатида шод бўласанми? Айтди: — Мен халойиқнинг кўплигидан шод бўлмасман, икки дарвеш бўлса шод бўламан!
* * *
Хасандан сўрадилар: — Мусулмонлик нимадир? Жавоб берди: — Мусулмонлик китоблардадур, мусулмонлар ер остидадурлар.
Сўрадилар: — Аса лип нимадир? Жавоб берди: — Вараъ(тақво)дир. Савол бердилар: — Вараъ нимадир? Айтди: — Варъада уч мақом бордир: Биринчи — ҳамиша ҳақ сўзни сўзламоқ; иккинчи — ўзини ҳаромдан сақламоқ; учинчи — ҳар бир ишни Аллоҳ ризоси учун бажармоқ!
* * *
Сўрадилар: — У вараъни бузадиган нарса нимадир? Айтди: — Тама!
* * *
Савол бердилар: — Эй Ш айх, бизларнинг кўнгилларимиз барчаси уйқуда, сенинг сўзинг бизларга таъсир қилмагай! Нима қилайлик? Деди: — Кошки, уйқуда бўлгай, тебратмоқ билан уйгонар эдингизлар. Сизларнинг кўнгилларингиз мурдадир, ҳар қанча тебратилса хам уйгонмас!
* * *
Савол сўрадилар: — Бир қавм бор, улар бизларни шундай курқитадики, юрак- ларимиз ёрилай, дейди. Деди: — Бугун қўрқиб, ўша қавм билан суҳбат қилиб, келгуси қиёматда омон бўлишинглар яхшидир.
Айтдилар: — Мўмин нега ҳасад қилади? Айтди: — Биродарлари Ю суфни қудуқда унутиб қолдирдилар1, лекин ранж сийнадан, қалбдан чиқмагани учун зиён қилмади!
* * * Нақлдурки, Ҳасаннинг бир муриди бор эди. У қачон «Қуръон» оятиии уқиса, ўша мурид тинглаб, ўзини ерга урарди. Деди: — Агарчи бу ишни қиларсан ва сендан ўзгалар қилмас! Бу навҳа ва фарёдинг бир ўт кабидир! Бу ўт умрингда қилган тоат- ибодатингни куйдириб юборгай. Чунки, ҳар кимдан бир ун чиқар, у ун у кишининг уни эмас, албатга шайтоннинг уни бўлгай!
* * * Бир куни мажлисга Ҳажжож золим2 лашкарлари билан келиб тигларини кўрсатиб, ваҳима солмоқчи бўлдилар. Улу1"лар ҳозир эдилар. Айтдилар, бугун Ҳасаннинг имтиҳони бўлади. Ҳажжож мажлисда ўтирди. Ҳасан унга заррача парво ҳам қилмади. Бир улуг зот, Ҳасан ҳасандир3, — деди. Мажлис тугагандан сўнг, Ҳажжож Ҳасаннинг олдига келиб, қўлини 5шди. Деди: — Агар кимки мард кишини кўрмоқчи бўлса, Х асанга карасин!
* * * Нақлдурки, Муртазо А,\и Басрага келди. Туя бурундугини белига боглаб уч кеча-кундуз Басрани текшириб чиқди. Кейин буюрдики, минбарларни синдиринг, воизларни ваъз ўқишини манъ
1 Юсуф пайга.мбарни бнродарлари ҳасад қилнб, қудуқда қолдирганига ҳанола қилинмоқда. Шавқатсиэлиги билан машҳур булгай лашкарбоши. одатда унинг исмига золим суэипн нушиб ёзадилар. ' Ҳасан сузининг маъносн арабчада чнройлн деганн.
қилинг. Унинг айтганини қилдилар. Ўзи Ҳасаннинг мажлисига борди ва савол бердики: — Олиммисан ёки толибмисан? Айтдики: — Ҳеч қайсиси эмасман, аммо Пайгамбар (с.а.в.)дан менга етиб келган хабарларни халққа етказмоқдаман. Муртазо Али уни ваъздан манъ қилмади ва деди: — Бу киши ваъз айтишга лойиқ экан. Ва ундан сўнгра ортига қайтди. Хасан уни фаросат билан таниди, минбардан сакраб тушиб, унинг ортидан югурди ва деди: — Аллоҳ ризоси учун менга таҳорат қилмоқни ўргатинг! Басра яқинида бир дарё бор эди, уни Боб ат-Ташт дердилар. Иккови дарё қирғогига бирга бориб, офтоба ва тоғора қўйиб, Ҳасанга таҳорат қидмоқни ўргатиб, қайтди.
* * * Нақлдурки, Ҳасан деди, бир кишини кўрдим, ором ва қарорсиз йигларди. Сабабини сўрадим: — Нима учун йигларсаи? Айтди, Муҳаммад Каъб Қуразийнинг ваъзига борган эдим. У мўминлардан бир кишини гуноҳи огирлигидан неча йиллар дўзахда азобланиши, сўнг алалоқибат ундан халос бўлишини айтиб берди. Ҳасан деди: — Кошки, ўша осий бўлсам эди! Неча минг йиллар ёниб, охирида нажот топиб, жаннатга борардим!
* * * Нақлдурки, Хасан бир куни бу ҳадисни ўқир эди: «Менинг умматимдан Х ино исмли кимса саксон минг йил дўзахда азобланиб, сўнг ундан чиқарилгай!» Кейин Хасан деди: — Кошки, мен ўша киши бўлсам эди!
* * *
Бир купи Хасан бир жанозага борди. Шундай йигладики, олдидаги тупроқ балчиқ бўлди. Деди: — Эй халойиқ. охиратнинг аввали лаҳаддир, дунёнинг охири ҳам лаҳаддир. Чунончи, Пайгамбар (с.а.в.): — Гўр дунё манзилининг охири, охират манзилининг аввали дур. Дунёнинг аввал ва охири шу экан, эй гофил одамлар, нечун охират ишин қилмай, фа рогат топарсизлар, қўрқмассизлар? Дунё иши осон, тез ўтади, охират иши душвор, ўтмас ва туга мае! Ушбу мажлисда ҳозир бўлган жамоатларнинг барчаси шундай йиглашга тушдиларки, ўзларидан кетдилар. Ва унинг бу насиҳати сабабидан уларнинг ҳар бири обид ва зоҳид бўлиб, буюк мартабага етишдилар.
* * * Нақлдурки, бир куни Хасан бир жамоат билан гўристонга борди ва деди: — Бу гўристонда шундай кишилар борки, олиҳимматликлари сабабли, фирдавси аълодан юз ўгирганлар. Аммо шунча ҳасратлари тупроққа қўшилгаики, агар ҳасратнинг бир зарраси осмону ер аҳлига айтилса, барчалари ушбу ҳасрату надомат қўрқинчидан сув бўлиб оқардилар.
* * * Нақлдурки, Хасан Саъйидга насиҳат қилиб, деди: — Уч ишни зинҳор қилмагин. Биринчиси, қадамингни подшоҳлар тўшагига қуймагил, гарчи улар олам халқига шафқат, мурувват ва адолатли бўлсалар ҳам. Иккинчиси, заифа, бечора аёл билан ҳаргиз ёлғиз ўтириб суҳбат қилмагил, зотан у номаҳрамдир. Агарчи у Робия бўлса ҳам. Учинчиси, ўз қулогингни ҳеч амирларга бермагил, агарчи унинг савобидан авлиёлар даражасига етсанг ҳам. Чунки охир-оқибат унинг офатидан холи бўлмагайсан.
* * *
Молики Динор деди: — Ҳасандан оламнинг уқубати қандай бўлиши ҳақида сўрадим. У деди: — Кўнгил гафлати! Яна сўрадим: — Кўнгилнинг ўлими қандай? У деди: — Дунё муҳаббатидир.
* * * Нақлдурки, бир азиз зот айтган, бомдод намози вақтида Ҳасан масжидига бордим. Кўрдимки, эшиги ёпиқ турибди. Х асан масжид ичида дуо қилар ва кўп жамоа эса омин дер эдилар. Сабр қимим. Тонг анча ёришди. Қўлим билан эшикни очиб қарасам, Хасан ёлгиз ўтирибди. Хайратга тушдим. Бироздан кейин намоз 5?қилди. Бўлган ҳодисани Х асанга айтдим ва бу ҳолдан огоҳ қилишини ёлвордим. Ҳасан деди: — Х аР жума кечаси мусулмон парилари келиб, мендан даре уқийдилар. Даре тугагандан кейин дуо қиламан, улар омин дейдилар.
* * * Нақлдурки, бир азиз зот айтади, бир вақт бир қисм жамоат Хасан билан ҳажга кетдик. Иулда саҳродан ўтдик. Х аво совуқ, куп машаққатлар билан бир қудуққа етиб келдик. Лекин ҳеч қайсимизда на челак ва на тортиб олишга арқон бор эди. Хасан деди: — Сизлар сув ичаверинглар, мен намоз ўқийман. У намоз ўқишга машгул бўлди. Биз қудуқ бошига келсак, сув қайнаб чиқди. Бизлар мешкобларимизни тўлдириб олдик, сув яна қайтиб жойига борди. Х асан намоздан фориғ бўлди. Айтдик:
— Бизлар мешкобларимизга сув олиб бўлдик, сув яна жойига борди. Хасан деди: — Аллоҳ бирлигининг ҳаққи, агар сувга ёпишсангизлар эди, сув ҳаргиз қайтмас эди.
* * * Нақлдурки, Абу Амр «Қуръон»дан таълим берар эди. Ногоҳ бир соҳибжамол ўглон келиб, ундан «Қуръои» ўрганмоқчи бўлди. Абу Амр хиёнат кўзи билан ўғлонга назар солди. «Куръон»ии «Алҳамду лиллоҳ»нинг' алиф ҳарфидан то «М инал-жаннути иас»иинг2 «син» ҳарфигача тамоман унутди. Бир оят ёки бир калима ёхуд бир ҳарф хотирасига келмади. Ю гуруб Хасаннинг олдига борди ва қиссани унга айтди ва зор-зор йиглади. Ҳасан ундан бу хикоятни эшитди, кўп кайгурди ва деди: — Х озиР ҳаж мавсумидир. Хажга боргил, қайтишда Хайф масжидига келгил! Масжид меҳробида бир киши ўтирган бўлади. У ёлгиз қолгунча безовта цилма! Уз қиссаи ҳолингни у бузургга гапириб бергин! У зот сенинг ҳаққингга дуо қилсин! Абу Амр Хасан Басрийнинг сўзини қабул қилиб, ҳажга борди. Қайтишда мазкур масжидга келиб кўрса, масжид меҳробида ҳайбатли бир қария ўтирган экан. Масжидга жамоат кела бошлади, улар билан бир киши ҳам кириб келди. Унинг ботинидан бир нур пайдо бўлди. Масжид тўла нур булди. Бу царим унинг истиқболига чициб, салом бериб, сўзлашдилар. Намоз вацти бўлиб, ул азиз қайтди. Ҳозир бўлган жамоа ҳам бирга қайтдилар. Уша қария меҳробда ёлгиз қолди. Абу Амр айтди: — Мен у азизнииг ёнига бордим ва айтдим: «Ал.\оҳ-Аллоҳ, менинг фарёдимга етгил!»
1 «1^уръон»нннг биринчи су рас и «Фотиҳа»нинг оддий одамлар орасидаги коми. ■ '<Қуръон»нинг охиргн сураси «Насининг оддий одамлар орасидаги коми.
inuA'jgr
<3
„iu^; с ?
я
У азизга мен ўз ҳолимни гапириб бердим. Қария қайгуда бўлди ва кўкга боқди. Ҳануз ошуфта боқмай турар эди. «Қур-ьон»нинг матни бошидан охиригача, ҳарфма-ҳарф ёдимга келди. А бу Амр айтди: — Мен ниҳоятда шод бўлганимдан, унинг оёқларига йиқилдим! У ҳазрат мендан сўради: — Сени менга ким юборди? Айтдим: — Ҳасан Басрий! У киши бундай деди: — У бизнинг пардамизни йиртди, биз ҳам унинг пардасини йиртамиз. Намоздан олдин келган нурли кимсанинг истиқболига ҳаммамиз чиққан эдик ва таъзим-икром билан кузатиб қўйдик. У Ҳасан Басрий эди. Х,ар кун бомдод намозини биз билан бирга ўқиб қайтади. Одамнинг Ҳасандек имоми ва пешвоси бўлса, биздек кимсаларга эҳтиёжи бўлмагай!
* Нақлдурки, Ҳасаннинг бир оташпараст қўшниси бор эди. Исми Шамъун эди. Бир кун касал бўлиб қо.\ди. Ҳасан уни кўргани борди. Бемор ҳароратининг зўрлигидан ранги-рўйи қозондек қоп- қора бўлиб кетибди. Хасан деди: — Аллоҳдан қўрқгил, тамоми умрингни ўт билан куйдирдинг. Энди мусулмон бўлгил, токи Аллоҳ раҳмат қилгай! Шамъун деди: — Мени уч иш исломдан қайтаради. Биринчиси шуки, дунёни ёмонлайсизлар, лекин кеча-кундуз уни излайсизлар. Иккинчиси шуки, ўлим_ ҳақ дейсизлар, лекин ҳеч тайёргарлик кўрмайсизлар. Учинчиси шуки, қиёмат куни Аллоҳнинг дийдорини кўрамиз дерсиз, бугун ҳар ишни Аллоҳнинг хилофига қилурсизлар. Ҳасан деди: — Бу дўстлик аломатининг белгисидир. Сен етмиш йилдан бери ўтга сигинасан, уни Аллоҳ деб биласан. Мен эса Аллоҳга сигиниб.
50
Уни биламан. Келгил, эмди иккимиз ҳам қулимизни ўт устига тутамиз. Утнинг заиф ва ожизлигини ва Аллоҳнинг қудратини мушоҳада қилайлик. Хасан қўлини ўт устига тутиб, анча муддат турди. Бир туки ҳам ўзгармади. Утга сиғинувчи Шамъун бу ҳолни кўриб ҳайратланди ва исломга муҳаббат кўнглига тушди. Хасанга деди: — Етмиш йил ўтни маъбуд билдим. Энди бир неча нафасим қолган вақтда менинг ҳолим нима кечади? Хасан деди: — Идожи мусулмонликдир. Шамъун деди: — Агар сен, Аллоҳ менга уқубат қилмаслиги ҳақида бир хат ёзиб берсанг, имон келтираман! Хасан қабул қилиб, ўз қўли билан хат ёзди ва Басра улуғларини гувоҳ қилди. Шундан сўнг Шамъун кўп йиғлади, ўтган кунларига пушаймои бўлиб, ихлос-эътиқоди билан тавба қилди ва мусулмон бўлди. Худони бир, Х асанни пир билди. Яна Хасанга васият қилди: — Мен вафот қилгаиимда ўз қўлинг билан тупроққа қўйгин ва ушбу хатни қўлимга тутқазиб қўй! Хасан қабул қилди. Бир неча кун ўтмасдан Шамъун вафот топди. Ҳасан унинг барча айтғанларини бажо келтирди. Шу кеча Ҳасан қайғуда бўлдики, бу нима иш бўлди. Ўзим бир гуноҳкор осий бандаман, мен нечук яна бир гуноҳкорни халос қила олгайман, деб ўйлаб, кўзи уйқуга кетди. Тушида кўрса, Шамъун жаннат ичкарисида бошида лаълдан тож, эгнида қават-қават зардоб кийимлар кийиб олган. Кийимларини тамошо қилиб турарди. Хасан сўради: — Шамъун қалайсан? Деди: — Нимасини сўрайсан, кўриб турганингдек, Аллоҳ сен туфайли раҳмат қилди. Менга ўз яқинидан жой берди, ўз фазли карами билан дийдорини кўрсатди. Эй Х асан, энди эомин бўлишдан чиқдинг, берган хатингни ол, унга ҳожатим йўқ.
Ҳасан уйғонди, Шамъунга берган хатини қўлида кўрди. У шукронасига неча ракаат намозлар уқиб, деди: — Худовандо, сенинг ишинг иллат билан эмас. балки фақат фазлу карамдур. Етмиш яшарлик оташпарастга ўз яқинингдан ер бердинг, етмиш яшарли мусулмоини ўз раҳмату магфиратингдан маҳрум қилмасанг ҳеч ажаб ва ғариб эмас!
* * * Нақлдурки, Ҳасаннинг дарвешлиги шундай эдики, ҳар кимни кўрса, уни ўзидан яхшироқ, деб биларди. Куилардан бир куи у Дажла дарёси қиргогидан кетаётган эди. Бир одамни бир аёл билан кўзадаги майдан ичиб ўтирганини кўрди ва ўзича: — Бу киши мендан нимаси билан яхши бўлади, агар гуноҳ ишни қилиб турган бўлса? — деб хотиридан ўтказди. Шу вақт дарё юзида бир кема пайдо бўлди, ичида етти киши бор эди. Ногаҳ у кема ғарқ бўлди. Дажла қиргогида ўтирган киши дарҳол ўзини сувга отиб, олти кишини чиқарди ва гарқ бўлишдан халос айлади. Сўнг Хасанга боқиб, деди: — Сен ҳам ўзингни Дажлага отиб, қолган бир кишини кутқаргил. Эй мусулмонлар имоми, ахир сен мендан яхшироқсан-ку! Кейин эса: — Эй мусулмонлар имоми, билгилки, аёл менииг оиам эди, кўзада зса гумон қилганингдек, май эмас, балки ичида сув бор эди. Сени имтиҳон қилиш учуй қўйган эдим. Токи, билгайман, зоҳир кўзи билан кўрадими ёки ботин кўэи билан боқадими, деб. Маълум бўлдики, сенинг ботинингда ҳеч парса йуқ экан, — деди. Ҳасан унинг пойига йиқилди, кўп узрлар айтди. Билдики, бу кимса Аллоҳнинг хос бандаларидан экан. Ҳасан деди: — Эй азиз зот, уларга нажот бериб дарёдан қутқарганингдек мени ҳам бедор нафсимнинг балосидан қутқаргил! У киши деди: — Кўзинг равшан бўлсин, энди сен ҳам нафсинг офатларидан халос бўлдинг.
A , ..rr. 4
Шундан сўнг Ҳасан ҳеч бир махлуқни ўэидан кам билмади, балки ортиқ деб билди.
* * * Нақлдурки, Ҳасан кунлардан бир кун бир итии кўриб, деди: — Худовандо, бу ит билан мени ўлчагин! Шу вақт бир киши савол берди: — Эй Ҳасан, бу ит яхшими ёки сен итдан яхшироқмисан? Ҳасан деди: — Агар қиёмат азобидан қутулсам, мен яхшироқман. Акс ҳолда, Худо ҳаққи, бу ит мендан кўра яхшироқдир, — деди.
* * * Нақлдурки, Ҳасан айтди: — Тўрт кимсанинг сўзидан таажжубга қолдим ва ҳайратга тушдим. Бири ўглон, бири хунаса, бири мает киши ва бири аёл. Сабабини сўрадилар: — Нима учун? У деди: — Бир куни кетаётган эдим, бир ўглон шам ёқиб келар эди. Мен сўрадим: — Бу ёругликни қаердан келтирдинг? Уғлон у шамни ўчириб, менга дедики: — Қаёққа кетяпман! Яна бир куни йўлда кетаётганимда муханнас менга жуда яқин келди. Мен тўнимни йигиштириб олдим. У менга деди: — Эй хожа, бизнинг ҳолимиз ҳали маълум эмас, тўнингни йигиштириб оласан. Қиёмат кунида барчанинг ҳолини Аллоҳ билади, ўзгалар билмас. Ва яна бир куни мастни кўрдим, балчиқ ичидан юриб борарди. Унга айтдим: — Оёғингни ерга мустаҳкам қўй, шунда йиқилмайсан! Деди:
►№«
— Сен оёғингни собитқадам қилганмисанки, бунча давойинг бор! Агар мен мастлик билан балчиққа йиқилсам, уни сув билан тоза қилса бўлади. Аммо сеи қўрқгилки, гуноҳга ботсанг, нима қиласан? Бу ran менга жуда таъсир қилди. Яна бир куни бир аёл мажлисимга ҳозир бўлди. Юзи ва икки қўли очиқ ҳолда келган эди. Менга шикоят қилди. Мен айтдим: — Юзинг ва икки қўлингни ёпиб ол, сўнг сен билан гаплашаман. У деди: — Эй, халқнинг имоми, пешволар пешвоси, раҳбарлар раҳбари! Ва эй, барчанинг пири ва шайхи, мен бир махлуқнинг шавқ ва завқи ва иштиёқи ва муҳаббатидан ўзимдан бехабарман. Очилган ва ёпилганимни билмасман. Сен ўн саккиз минг оламнинг парвардигори Аллоҳнинг муҳаббати даъвосиии қиласан! Менинг очиқ ёки ёпиқлигимни қайдан билдинг? Унинг бу гапи ҳам менга жуда қаттиқ таъсир қилди.
* * * Нақлдурки, бир куни шайх Ҳасан олдига бир саҳройи араб келди ва сўради: — Эй шайх, сабр дегани қандай нарса? Шайх деди: — Сабр икки хил бўлади: биринчиси, балога сабр этмоқ; иккинчиси, қаноат этмоқ ва ҳеч кимдан нарса тиламасликдир! Араб деди: — Мен сендан кўра зуҳдсиз ва сабрсиз кишини кўрмадим! Шайх деди: — Рост айтасан. Илм керак, илмига амал ва ихлос билан бирга қаноат керак бўлади. Шунда амаллар қабул бўлади.
* * *
Яна деди: — Қўй одамлардан ҳушёрроқ ҳисобланади. Чунки чўпон галасига ҳайбат билан қичқирса, улар ўтламасдан, нафсини
йигиштиради. Одамлар Аллоҳ сўзи билан ўз нафсини йигмаслар! Яна жаннатни истайдилар.
* * * — Яна фикр бир кўз кабидир, гуноҳ ва савобни кўрсатади.
* * * — ХаР кишининг фикри бўлмаса, сўзи ҳикматдан бўлмас, бир офатдир. У доим гафлатдадир.
* * *
Яна деди: — Ҳар кимнинг ибрат назари бўлмаса, қилган амали бекор ва хатоликдир!
* * * — Уч кимсани гийбат қилмоқ раводир: биринчи золимларни, кейин фосиқларни, сўнг нафсига қул бўлганларни!
* * * Бир кишига жон берур ҳолатида дедилар: — Бу фақир кўп заҳмат чекмоқда, агар дунёдан умид узганда эди, заҳмат чекмас эди! Бу гапни эшитиб жон бераётган киши бундай деди: — Нега бу сўзларни айтаяпсизлар? Ҳали дунёда менинг қиладиган кўп ишларим бор, уларни бажараман! Шу вақтнинг ўзидаёқ жон таслим қилди. Кимнинг дупёда юки енгил бўлса, жон берарда кўп заҳмат чекмас. Кимнинг юки огир бўлса, ранж чекар ва ҳалок бўлар!
* * * — Ҳар кишининг олдида дунёнинг қадри бўлмаса, уни Аллоҳ ёрлақар!
* * * — Мўмин шуки, бу хароб дунёда охиратни иморат қилгай!
i
• , : с - i
1t';
* * * — Аллоҳни севмоқ нишонаси шуки, дунёни тарк қилгай!
* * * - Ҳар ним олтин ва кумушни азиз тутса, Аллоҳни хорлаган бўлади!
* * *
* 1 -I : • : J , -<•: c-i
— Ҳар ким намозни хушуь ва хузуъ билан қилмаса, у уқубатга сазовор бўлур!
* * *
Сўрадилар: — Хушуъ нимадир? Деди: — Аллоҳдан қўрқмоқ!
* * * Айтдилар, бир киши бор, олти йил бўлди, жамоатга келмас, ҳеч кимга қ)тнилмас! Шайх унинг олдига бориб, деди: — Нима учун жамоатга бормайсан ва халойиққа қўшилмассан? Деди: — Эй шайх, мени маъзур тутасиз. Мен бир нарсага машгулман! Шайх сўради: — Нимага машгулсан? Деди: — Мени ҳеч нафсоний ишлар машгул этмас! Нафсга мендан роҳат етади, Ундан менга заҳмат етмас! Мана шунинг шукрига машгулман! Шайх деди: — Мендан ортиқ экансан! Доим мана шундай бўлиб қолгин!
* * * Шайхдан бир куни сўрадиларким: — Ҳолинг қандай?
Шайх деди: — Бир кишиким, дарё да кемаси синиб, ўзи тахта бўлаги устида қолса, унинг ҳоли қандай бўлади? Менинг ҳолим шундай мушкулдир! Улар дедилар: — Сенингдек кишининг ҳоли бундоқ бўлса, биэларнинг ҳоли- мизга вой!
* * * Нақлдурки, Шайх бир куни бундай деб муножот қилди: — Илоҳо, менга берган неъматларинг шукрини адо қила билмадим ва балоларингга сабр қила билмадим ва қазойингга рози бўла билмадим ва бунча нуқсонларим билан мени қувмадинг! Илоҳо, сенинг карамингдан ўзга умидим йўкдир.
* * * Шайхга ўлим вақти келганда табассум қилди. Ҳаргиз унинг кулганини ҳеч киши кўргани йуқ эди. Айтар эди: — Қайси гуноҳ, қайси гуноҳ? Жонини X a|Wa таслим қилди. Кейинчалик Шайхии бир киши тушида кўриб, сўради: — Эй Шайх, ҳаргиз дунёда кулмадинг. Улим ҳолида кулганинг сабаби нима? Шайх деди: — Ўша ҳолатда бир овоз эшитдим. Айтар эди: — Эй ўлим фариштаси, уни қаттиқ тут, унинг бир гуноҳи қолганди! Бу сўз менга хуш ёқди. Шунинг учун кулдим ва сўрадим: — Қайси гуноҳ, қайси гуноҳ? Я на бир азиз тушида кўрдики, Хасан буроққа1 минган, бошида тож. Аллоҳ Ҳзсаидзн рози бўлди, у Аллоҳга етишди.
1 Буроқ — боши одамсифат. гавдаси отга ухшаш жонивор. У Муҳаммад пайгамбарни меърожга олиб чиққан.
НОЛИКИ ДИНОР
У ҳидоятда барқарор, таваккул қилувчи валий, ростгўйлар пешвоси, йўлчилар муқтадоси, сирларга маҳрам, яхшиларга муқаддам, соликлар пешқадами, шайх Ҳасан Басрийнинг И замондошн ва бу тоифанинг улугларидан. Молик тугилганда отаси банда, агарчи банда бўлса-да, икки тарафдан озод эди. Унинг каромати машҳур ва риёзати учун отасининг исми Динор эди. Ва баъзилар айтурларки, Молик бир кемага чиқди. Дарё ўртасига етганда кемачи ҳақ сўради. Молик: — Ҳеч нарсам йўқ! — деди. Уни ҳушидан кетгунча калтакладилар. Молик ўзига келганида ундан яна ҳақ сўрадилар. Х еч нарсаси йўқлигини айтганида золим кемачилар уни уриб, оёгини синдириб, дарёга отишларини айтдилар. Дарёдаги балиқлар бош чиқардилар, ҳар қайсининг огизларида бир динор. Қўл узотиб бир динор олиб, кемачиларга берди. Бу кароматни кўриб барчалари унинг оёгига йиқилдилар. Молик сув устига о р қ қўйиб кетди ва кўздан ғойиб бўлди. Молики Динор деб аталишининг сабаби шу эди.
* * * Унинг тавбасининг сабаби будир: у соҳибжамол бой бўлган. Вилоятида муқим ва масжидда эътикоф ўтирадиган эди. Муовия қурдирган масжидга кўп вақфлар ажратган. Моликнинг тамаси шу эдики, масжидга мутавалли бўлиш. Ўн йил масжидга қатнаган. Бир куни маишатга машгул бўлиб, ҳамсуҳбатларига Молик рубоб чалиб берарди. Ногоҳ бир овоз эшитдики: — Эй Молик, нима бўлди, нега тавба қилмассан?
Бу сўзни эшитиб, яна масжидга кириб, ўйланиб ўзига деди: — Ун йил Аллоҳга риё учун нифоқ билан бу масжидда ибодат қилдим, ҳеч натижа кўрмадим. Энди ихлосу соф кўнгил билан намоз ўқиди. Бомдод намозидаи сўнгра халқ масжид эшигига келиб, дедиларки: — Бу масжид ишларига футур етмоқда. Бунга бир яхши мутавалли керак, токим масжидга эътибор қилсин! Барча иттифоқ қилиб, Молик ёнига келдилар. У намоз ўқир эди. Сабр қилдилар. Намоздан бўшагач, барча деди: — Иттифоқ билан Сизни масжидга мутавалли қилмоққа кслдик. Албатта қабул қилгайсиз! Молик деди: — Худовандо, неча йил сенга риё билан ибодат қилдим, менга ҳеч киши боқмади. Энди кўнглимни сенга бердим, ҳузурингга сигиндим, шунча кишиларни менга юбордингким, не балони менинг бўйнимга солгайлар? Туриб, масжиддан чиқди, ўзини риёзатга урди. Ва уларнинг сўзини қабул қилмади.
* * * Айтадиларки, Басрада бир давлатман киши бор эди. У ўлди ва ундан кўп мол қолди. Ва унинг бир соҳибжамол қизи ҳам қолди. У қиэ Моликка киши қўйиб, мени ўзига никоҳ қилиб олсин, деди. Молик деди: — Мен дунёни уч талоқ кўйганман! Ҳаргиз олмасман!
* * * Молик Динор айтади, неча муддат газот орзусида эдим. Муяссар бўлди. Уруш куни иситма тутди ва урушга бора билмадим. Узимга дедим: — Эй Молик, агар Аллоҳ даргоҳида қадринг бўлганда эди, бу иситма сени тутмас эди. Ғойибдан бир овоз эшитдим. Дедилар:
—
— Агар бугун жангда қатнашсанг эди, асир бўлардинг. Ва асир булсанг эди, тўиғиз гўштини кофурлар сенга берардилар. Ва уни есанг, кофур бўлардинг. Бу иситма сенга буюк ҳифзу паноҳ бўлди! Мен бу сўзни эшитиб бисёр Х у дога шукр қилдим.
* * * Нақлдурки, Молик дейди, бир куни хаста бўлдим ва яна яхши бўлдим. Бир нарса ҳожати сабабли бозорга бордим. Шаҳарнинг подшоҳи бозордан ўтаётган эди. Ясовуллар олдида юриб, халқни йўлдан қувар эдилар. Мен ожиз эдим. Улардан бири менга бир калтак туширди. Дедим: — Аллоҳ қўлингни кессин! Бир неча кун ўтиб подшоҳ бир сабаб билан унинг қўлини кесди. Бу заҳмат унга Моликнинг дуоибадидан бўлиб, қўлидан айрилди.
* * * Нақлдурки, Молик бир вақт бир уйни ижарага олди ва қўшниси жуҳуд эди. Ва у уйининг меҳроби жуҳуднинг деворидан эди. У жуҳуд нажосатларни Моликнинг меҳробига ташлар эди. Ва уни ҳар кунда артар эди. Бир кун бу жуҳуд Моликнинг уйига келиб, деди: — Мен ҳар куни нажосатимни сенга ташлайман. Сенга ҳеч зарар ва заҳмат етмасму? Деди: — Етар, лекин ҳар кунда супурурман ва сени кечирурман! Ж уҳуд деди: — Бу ранжни нимага кўтарасан, нима учун газабингни ютасан? Ш унда Молик деди: — Аллоҳнинг ваъдаси туфайли шундай қиламан. У ўз каломида хабар берибдур: — Улар газабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчилик- ларини) авф этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар.1
1 Оли Имрон сураси, 134- оят.
Бу сўз жуҳуднинг кў-нглига қаттиқ таъсир қилди ва дарҳол калима келтириб, мусулмон бўлди.
* * * Нақлдурки, Молик неча ой, нсча йил аччиқ-чучук ҳеч нарса емади ва ҳар кеча ўзи бозорга бориб, нон олиб рўзасини очар эди. Бир марта кўп беҳузур бўлди. Ва гўштнинг орзуси кўнглига тушди. У бир кун сабр қилди, орзуси кучайди. Каллапазнинг дўконига бориб, у ердан уч пойча — қуй оёгини сотиб олди ва орқага қайтди. Каллапаз қулини унинг ҳолини билиш учун орқасидан юборди. Кўрдики, бир холи ерга кирди ва у почаларни ҳидлади ва қўйди. Деди: — Эй нафс, сенга бундан ортиқ нарса бера билмасман! У поча билан нонни садақа қилди ва уйига боришда деди: — Эй таним, сенга бунча заҳматларни душманлигим учун қилганим йўқ. Валекин бир неча кун сабр қилгинким, бу жафолардан сеи қутуласан ва ниҳояти, заволи бўлмайдиган абадий роҳат-фароғатга эришасан. Молик дейди: — Хар ким қирқ кун гўшт емаса, унинг ақли ноқис бўлади, дейдилар. Ва мен йигирма йилдирки гўшт емасман, ақлим ортар.
* * * Нақлдурки, Басра шаҳрига бир кун ўт тушди ва халқ қочар эди. Ва Молик ҳассаси-ю калишини қўлига олиб, баланд ерга чиқди ва атрофга қаради. Кўрдики, бир гуруҳ халқ шунча бало ва ранж билан куяр, бир гуруҳ қочар, бир гуруҳ хона жиҳозлари, юкларини ташир эдилар. Молик деди: — Енгиллар нажот топдилар, огирлар эса ҳалок бўлдилар. Тонгла қиёмат куни ҳам худди шундай бўлади!
* * * Нақлдурки, Молик бир касални кўргани борди. У хастанинг ажали яқин эди, калимаи шаҳодатни айтгин, дедилар. Асло айтмади. Ва айтар эдики: — Ун бир, ўм икки! — Молик деди: — Калима айтгил, улиб кетмоқдасан, беимон кетмагин! Касал деди: — Эй шайх, менинг олдимда оловдан бир тог пайдо бўлди. Ҳар қачонким, калимани айтишга қасд қилсам, у мени куйдирмоқчи бўлади. Молик сўради: — Бу дунёда нима иш қилар эрдинг? Айтдилар: — Молини фойдага берур эрди па судини ер эрди. Молик деди: — Бундан Аллоҳ асрасин!
* * *
Бир кеча қизи деди: — Эй ота, бир лаҳза ухлаб ором олинг! Деди: — Эй фарзанд, қўрқаманким, ногоҳ бир давлат юз келтирса-ю ва мен уйқуда бўлиб маҳрум қоламан! Қизи сўради: — Қандай қилиб? Молик деди: — Мен Аллоҳнинг неъматини ейман, бироқ, шайтонга қуллиқ қиламанму?
* * * Ва Молик дейди, бир киши бир куни масжид эшигида нидо қилди: — Сизларнинг смонрогингиз кимдур? Мендан бошқа ҳеч киши жавоб бермади.
Абдуллоҳ ибн Муборак бу сўзни эшитди ва деди: — Моликнинг улуглигига ушбу далил етарли!
* * * Ва яна дейди, амалларнинг яхшироги ихлосдир!
* * * Аллоҳ Mycora ваҳий юборди: — Эй Мусо, тсмирдан ҳасса ва калиш қилгин! Ва ернинг юзида сайр қил ва осор аломатларимга боқгил! Неъмат ва ҳикматларимга қара, то у ҳасса сувда бўлади ва калиш пора-пора булади. Ҳар ишда сабрни ўзингга пеша қил! Зотан, дин мустаҳкамдир, унга юмшоқлик билан кириб боринг! Дедиким: «’Гаврот»да келтирилган: Аллоҳ буюрдиким: — Сизларни ўзимга муштоқ қилдим, муштоқ бўлмадингизлар!
* * * Молик деди: Аллоҳ Муҳаммад Мустафонинг умматига икки нарсани берганки, Жаброил ва Микоил1'а бермаган. Бири шуки, ўз «Каломи»да хабар берган: «Ёд қилинглар мени, токи мен ҳам сизларни ёдга олурман!»1 Яна бири шуки, ўз «Каломи»да буюрубдурким: «Дуо қилинглар менга, то қабул қилгайман сизлардин».2
* * * Нақлдурки, Молик айтади: — Аллоҳ буюрдиким: «Эй сиддиқларим, менинг зикрим билан неъматланинглар! Бу дунёда буюк хазинани ва улуг ганжиналарни менинг зикрим билан охиратда топасизлар!» Аллоҳ буюрди: «Ҳар одамнинг кўнглида дунё муҳаббати бўлса, озроқ нарса мендан унга берилган. Аввали шуки, зикр ва муножот ҳаловатиии маҳв қилгайман. Унинг кўнглидан унутдиргайман!» Аллоҳ Молик Дииорни раҳмат айласин!
1 Бақара сураси. 152-оят. ’ Қофир сураси, 60-оят.
•$> МУХАММАД ИБН ВОСЕЪ
У зоҳидлар муқтадоси, буюк обид, олими боамал, орифи комил, қаноатли дарвеш, ўз вақтида назири йўқ, тобеъинларга кўп хизмат қилган, шариат ва тариқатдан улуг насиба олган, риёзат ва мужоҳадатга турлук, ҳамиша қотган нон ейдиган обидлардан эди. Айтар эдики: «Хар киши қотган нонга қаноат қилса, халққа муҳтож бўлмайди».
* * * Яна Аллоҳга муножот қилиб, айтган: — Илоҳи, мени оч ва яланғоч тутарсан, дўстларинг каби! Охир мен бу мақомни очлик ва ялангочликдан топдим!
* * * Ва гоҳи ғоят оч қолганида Ҳасан Басрий хонасига келиб, нимани топса, ўшани ерди. Х асан уйига келиб, бу ҳолни кўриб, шодмон бўларди.
* * * Муҳам.мад ибн Восеъ айтади: — Бомдоддан оч бўлиб, кечгача чидаган киши ҳолидан Аллоҳ 1 огоҳ бўлади.
* * * Биров ундан васият қилишини сўради. Унга деди: — Васият қилай сенга, подшоҳ бўлгин дунёда ҳам охиратда! У киши сўради: — Бу қандай бўлади?
Муҳаммад ибн Восеъ деди: — Агар сен бу дунёда зоҳид булсанг ва ҳеч кимдан тама қилмасанг, албатта дунёда ва охиратда подшоҳ бўласан!
* * * Бир куни Молики Динор Муҳаммад ибн Восеъга деди: — Тил сақламоқлик қаттиқроқ экан, динор сақламоқдан!
* * * Бир куни Ибн ал-Муслим олдига Муҳаммад ибн Восеъ борди, эгнида суфдан тун кийиб олган эди. Ундан сўради: — Бу суф тўнни нега кийиб олдинг? Муҳаммад ибн Восеъ жавобида ҳеч сўз демади. Яна деди: — Нима учун жавоб бермассан? У деди: — Агар бу тўнни киймай, эски тўн кийсам, зоҳидликда ўзимни мақтаган бўламан. Агар дарвешликдан кийдим, десам, Аллоҳга гина қилган бўламан.
* * * Бир куни Муҳаммад ибн Восеъ ўғлининг ясан-тусан қилиб, виқор билан кетаётганини кўриб, сўради: — Ҳеч биласанми, кимнинг фарзандисан? У деди: — Йўқ! Айтди: — Билиб қуй, отангни икки узумга сотиб олганлар, мусулмонлар орасида отангдан ёмон киши йўқ. Сенга бунча такаббурлик нимага керак?
* * * Бир куни Муҳаммад ибн Восеъдан сўрадилар: — Қандайсан?
1
— Қандай бўларди у кишининг ҳоли, умри қисқа, гуноҳи эса кўп бўлса?
* * * Муҳаммад ибн Восеъ мағфиратда шундай эдики, ҳеч нарса кўрмадим, фақат Аллоҳни кўрдим, дерди.
* * *
Ундан сўрадилар: — Аллоҳни танийсанми? У бир соат ўйланди, ундан сўнгра деди: — Х аР киши Уни таниди, ўэини унутади, ҳайрон бўлади. Доимо хавф ва умид орасида қолади. Токим ҳақиқий содиқ ва мўмин бўлади! Зотан, «Ишларнинг яхшиси ўртасидир», деган ҳадис бор. Муҳаммад ибн Восеьни Аллоҳ ўэ раҳматига олсин!
ХАБИБ АЖАИИИ
У қуббаи ибрат валийси, пардаи ваҳдат сўфиси, бахт ва давлат, сидқ ва каромат соҳиби, аниқ сирларнинг шак-шубҳасиз маҳрами, рабб ул-оламиннинг хилват саройига юзланувчи, фақр ва адамнинг нишонсиз бандаси, риёзат ва мужоҳадотда беназир, аввал ҳолида бой ва молдор, судхўр эди, фойда сўрар, агар қарздорлари фойдани топиб бера олмасалар, улардан йўлкира ҳаққини ҳам ундирар эди. Уни ажал қуввати деб атар эдилар. Бир куни бир кишиникига борди, у уйнинг каттаси йўқ эди. Хотииига учради. У аёл Ҳабибга бир парча гўшт бериб, розилик сўради. Ҳабиб у i-ўштни уйига келтириб, хотинига берди ва: — Буни пиширгин! — деди. Хотини уйда ўтин ва нон қолмаганини айтди. Ҳабиб яна икки қарздорининг уйига бориб, биридан ўтин, бошқасидан нон олиб келди. Таом пиширдилар. Ногоҳ бир тиланчи келиб: — Шайъан лиллоҳ!1 — деб фарёд қилди. Ҳабиб тиланчига қаттиқ сўзлар деди. Тиланчи деди: — Агар берсанг, бир луқма таом берардинг. Бермаганинг билан бой бўлмассан. Бир оч ва бенаво дарвеш эдим. У маҳрум ва ноумид бўлиб кетди. Ҳабибнинг хотини қозон бош ига борди, қозондан таомни товоққа тортиш учун қараса, қозон қонга тўлиб қолибди. Фарёд солди ва жуда қўрқиб кетди. Ва Ҳабибга деди:
' Бу гаинниг маъноси «Аллоҳ учун бирор нарса бсринг!» деган булиб, одатда тнланчилар айтиб юришган.
| н н
5 r
r
t
ь
I9'
— Сен тиланчини қуруқ қайтарганинг учун мана шу бало бизга юз кўрсатди. Ҳабиб бу ҳолни куриб, кунглига бир улуг ўт тушди ва қилгаи ишидан пушаймон бўлди. Эрталаб халққа берган пулларини йигиб олиши керак эди, лекин бундан сўнг ((юйдага — судхўрликка пул бермасликка қарор қилди. Ушанда жума куни эди, кўчада ёш болалар ўйнар эдилар. Улар Ҳабибни кўриб, дедилар: — Эй дўстлар, қочинглар, бу судхўрдан узоқ бўлинглар. Унинг оёгининг чанги бизга етмасин, токи биз ҳам бадбахт бўлиб қолмайлик! Ҳабибга бу болаларнинг сўзи жуда кучли таъсир қилди ва жонидан ўтди. Улардан утиб, Ҳасан Басрийнинг мажлисига борди ва тингловчи бўлиб ўтирди. Ҳасаннинг ваъз айтгани яна қаттиқ асар қилди. Беҳуш бўлиб йиқилди. Бир оздан сўнг ўзига келиб, шу ерда барча ёмон қилмишларига тавба қилди. У Ҳасан Басрийнинг мажлисидан чиқиб келаётганида, ногоҳ қарздор-ларидан бири уни кўриб қочди. Хабиб <|)арёд қилиб деди: — Ҳей, тўхта, мендан қочма! Мен бугун сизлардан қочаман! Дарҳол бутун халққа эълон қилдирди: — Ҳар кишининг менга берадиган қарзи бўлса, келиб тилхатларини олиб кетсинлар. Ҳеч бирига озор бермайман! Шундай қилиб, барча қарздорлари келиб, ҳисоблашиб, хатларини олдилар. Ва бир киши келиб, уни дуо қилди, ўз кўйлагини унга бериб, хайрлашди. Шундан сўнг Ҳабиб Фирот дарёси қиргогига келиб ўзига бир ибодатгоҳ қурди. Ва шу ерда ўтириб, тоат-ибодат ва риёзатга машгул бўлди. Кечалари тонг отгунча ухламай тоат қилар эди. «Қуръон»ни дуруст ўқий билмасди. Шунинг учун уни Ажамий дер эдилар.
* * * Бир неча муддатдан cjTir хотини рўзгорда қийналиб қолди ва ундан нарсалар сўради. Ҳабиб ибодатгоҳига кириб ибодатга машгул бўлди. Ва бир кеча уйига борди.
Хотини деди: — Қани, нарса келтирганингиз? Хабиб деди: — Мен хизматини қилаётгаи зот ўта карамлидир. Унинг карамидан мен бирон нарса сўрашга уялдим. Агар унинг ииояти бўлса, Узи нарса етказур! Ибодатгоҳига кириб, тафаккурга машгул бўлди. Аллоҳ гайб оламидан унинг учун бир харвор1 уи ва бир қўй ва бир мешкоб ёг ва бир ҳамён қизил тилло ато қилди. Илҳом келдиким: — Агар сен тоатингни орттирсанг, мен ҳам неъматни зиёда қилавераман!
* * * Нақлдурки, Ҳабибни бир купи Басрада ва эртаси куни Арафотда курдилар. Бир вақт Басрада қаттиқ қаҳатчилик бўлди ва Х а<>иб кўп таомларни сотиб олиб, дарвеш ва бенаволарга тарқатди. Ва бир ҳамён тўкиди, уни ёстиги остига қўйди. Таом эгалари келсалар, ўша ҳамёндан ҳақларини берар эди. Тангага тўла ҳамённи шу тариқа сарф қилди. Бу азим каромат эди.
* * * Нақлдурки, Х асаи Басрий Ҳабибнинг олдига арпадан бўлган икки нон олиб келди. Бу икки нонни Х асан Басрийнинг олдига Қўйди. Ш у пайт бир тиланчи келиб деди: — Шайъан лиллоҳ! Ҳабиб икки кумочни Х асаннинг олдидан олиб, гадога берди. Х асан деди: — Эй Хабиб, сен яхши кишисан ва агар илминг бўлса эди, бундам ҳам яхшироқ бўлар эдинг. Ш уни ҳам билмассан, меҳмоннинг олдидан таомни олиб бошқага бермоқ яхши эмас. Бир нонни гадога бериб, бирини бу ерда қўйишинг керак эди. Бир эшак кутарадиган миқдордаги юк.
►
ipW
►И>
tSa
1
А - h N |4 4 -m s-4 < 4 ~ « 4
4 — * 4
Хабиб ҳеч жавоб бермади. Бир соат вақт ўтди, биров бир дастурхон кўтариб кирди. Ичида қўзи гўштидан бирён қилинган таом, бир идиш асал, бир ҳамён танга келтириб, Х абибнинг олдига қўйди. Х абиб тангаларни дарвешларга садақа килди. Бирён бўлган қўзи гўшти ва бошқа таомларни едилар. Хабиб деди: — Эй устоз, сиз кўп яхши кишисиз, агар сизда бироз яқинлик бўлса эди, мундан ҳам яхшироқ бўлардингиз!
* * * Нақлдурки, Хасан Басрий шом намозини Хабиб Ажамийнинг ибодатгоҳида ўқийдигаи бўлди. Хабиб азон ва иқоматни қилиб, такбири таҳримани боглаб: «Алҳамдулиллоҳ»ни ўқиди. «Ҳойи ҳуттий» ҳарфини «ҳойи ҳавваз» қилиб қироат қилди. Хасан бу намозини бузиб, намозни ўзи танҳо ўқиди. Ва деди: — Бунинг орқасида намоз ўқиш раво эмас, у қироатни тўгри ўқиб билмади! Хасан кечаси Аллоҳни тушида кўрди ва деди: — Илоҳо, сенинг ризойинг нимада бўлади? Жавоб келдики: — Эй Хасан, менинг ризомни топган эдинг, бироқ қадрига етмадинг! Сўради: — Илоҳо, у қайси амалда эди? Аллоҳ деди: — У намозни Хабибнинг ортида уқисанг эди, сенинг барча ўқиган намозларингдан ортиқ эди. У намоз барча намозларнинг аълоси эди. Топган эдинг, аммо сен у намозниким, унинг намозидан чиқиб ўзинг танҳо ўқидинг, раво эмас. Мен уни қабул қилмайман! Агарчи сенинг тилинг тўгри эди ва унинг кўнгли тўгри эди. Менинг ризойим унинг кўнглида эди, сен ундан қолдинг!
* * * Нақлдурки, Ҳасан бир куни Дажла дарёси қирғогидан Хабиб билан кетаётган эдилар. Ҳасан ўйланиб қолди.
Ҳабиб сўради: — Эй Имом, нимага уйланиб қолдингиз? Хасан деди: — Кема йуқдурки, токим келгунча шу ерда турардим. Ҳабиб деди: — Эй имом, мен илмни сиздан ўргандим, ҳасадни кўнглингиздан чиқаринг! Ва дунёни кўнглингиздан совуқ қилинг ва жами балоларни ганимат билинг ва тамоми ишларни Аллоҳдан билинг ва оёгингизни сув устига қуйинг, токи яшин ёғдусидек дарёдан утасиз. Ва оёгини сув устига қўйди ва ўтди. Х асан бу ҳолни кўриб беҳуш бўлиб йиқилди. Узига келганидан сўнг ундан сўрадилар: — Сенга нима бўлди? Айтди: — Ҳабиб илмни мендан ўрганди. Бу соат менга маломат қилди ва сув устидан ўтди. Агар келгусида қиёмат кунида у Сиротдан ўтса, бизлар қолиб кетсак, нима бўлади?
* * *
Хабибдан сўрадилар: — Бу даражани қандай топдинг? Хабиб деди: — Мен кўнглимни оқартирдим, валекин сен қоғоз қорайтирдинг!
* * *
Хасан деди: — Менинг илмим бошқаларга наф ва фойда келтиради, ўзимга эмас. Халқда шундай гумон бўлдики, Хабибнинг даражаси Хасандан буюкроқ. Аслида бундай эмас. Ҳеч нарсанинг даражаси шариф илмининг даражасидан баланд эмас. Ш у маънода фармон бўлдики, Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)га: «Роббим, илмни менга зиёда қил!» деб айт!»1
Гоҳа сураси, 114-оят.
r - » —
Шунинг учун, машойихларнинг каломида келибдурки, каромат ун тўртинчи мартабада, тариқ, асрор ва илм (тариқат илми сирлари) ўн саккиэинчи даражададур. Ш у сабабданки, каромат кўп риёэатдан ва илм тафаккурдан пайдо бўлади.
* * * Имом Аҳмад Ҳанбал ва имом Ш офеъий ўтирган эдилар, Х абиб Ажамий пайдо бўлди. Аҳмад ибн Ханбал деди: — Ҳабибдан бир савол сўрайлик! Имом Шофеъий дедилар: — Имтиҳон қилмагинким, улар ажаб қавмдир. Хабиб келди ва салом берди. Аҳмад ибн Ҳанбал сўрадилар: — Нима дейсан у кишининг ҳақидаким, беш вақт намоздан бирини қазо қилиб, билмаским, қайсидир? Ҳабиб деди: — Бу гофиллар кўнгли бўлиб, у кўнгилга адаб бермоқ керак ва у беш вақт намознинг ҳаммасининг қазосини ўқийди. Аҳмад ибн Ханбал бу жавобдан ҳайратга тушди. Имом Ш офеъий деди: — Демаганмидим, сенга Аллоҳнинг авлиёсини синамоқ ва улардан савол қилмоқ яхши эмас! Бир куни Ш айх қоронғи уйида ўтирган эди. Бир игнани тушириб, йуқотдилар ва игнани Хабибдан сўрадилар. Ш у он уй ичи равшан бўлди, дарҳол игнани топдилар.
* * * Нақлдурки, бир одамни дорга осдилар. Уша кечаси биров уни тушида кўрди. Жаннатда кўп айш ва ҳузур билан сайр этар эди. Сўрабдиким: — Бу мартабани қаердан тОпдинг? У деди: — Мени дорга осишаётган вақтда Хабиб у ердан ўтиб борар эди. Ва менга назар солиб, дуои хайр қилди. Бу мартабага унинг дуоси баракотидан етишдим!
АБУ ХОЗИМ МАККИЙ
У раҳбарлар мухлиси, ҳидоятдагилар раҳбари, собиқлар чироги, содиқлар гонги, бойлигу камбагаллик маъдани, мужоҳада, мушоҳада ва риёзат ичида бемисл, унинг сўэи барча кўнгимарда мақбул, барча мушкулларнинг ечувчиси ва унинг сўзлари кўп, валекин биз қисқа қилдик. Бир неча сўзларини табаррукан келтирамиз. У тобеъинларнинг улуги, Пайгамбар саҳобаларидан кўп кишини курган. Анас ибн Молик ва А бу Ҳурайра ва Ҳишом ибн Абдулмалик билан кўп суҳбатлар қурган эди.
* * * Нақлдурки, бир куни шайх Абу Ҳозим Маккийдан сўрадилар: — Дўзахдан қандай нажот топамиз? Деди: — Халолдан топмоқ керак ва ҳалол ерга сарфламоқ керак!
* * * — У киши дўзахдан қўрқса, жаннатдан умид қилар, Аллоҳнинг ризосидан ўзга иш қилмасин!
* * * — Бу дунёдан сақланинг, Фиръавн, Ш аддод ва Намрудлардан ортиб қолган! Бу дунёда шодлик й>ч<, бир эски карвонсаройга ўхшар, кечқурун карвои келиб туради ва эрталаб кетади.
* * *
Яна Абу Ҳозим айтади: — Оқил улки, қўлига дунё моли кирса қувонмас, дунёлик моли йўқ бўлса, ачинмас.
■ с
Я
я -« Я4 i — «4Ь €5
Шайх деди: — Оқил шуки, икки нарсага заҳмат чекмас. Бири, тақдир насиб қилмайдиган нарса, ҳар қанча талаб қилса ҳам муяссар бўлмас. Ва бири улки, тақдир бўлган нарса, саъйи ва талаб қилмаса ҳам етишар. * * * Шайхдан бир киши сўради: — Сенинг молинг нимадур? Деди: — Аллоҳнинг ризоси ва халойиқдан беминнатлик! Шайх бир куни қассоблар растасидан ўтар эди. Қассобнинг семиз гўшти бор эди. Қассоб унга: — Бу семиз гўштлардан ол! — деди. Шайх деди: — Пулим йўқ! Қассоб: — Пулига сабр қиламан, сўиг берасан, — деди. Шайх деди: — Агар нафсим учун сабр қилсам, сен сабр қилганингдан яхшироқ! * * * Айтадирларки, бир киши ҳажга боришни ҳавас қилди. Аммо бир қари онаси бор эди. У онасини ташлаб кета билмас эди. — Шайхдан сўрайман. Нима буюрса, ўшандай қиламан, — деди. Бас, турди, Шайхнинг хизматига борди. Шайх андак роҳат қилар эди, унинг уйгонишини сабр қилиб кутди. Шайх уйгониб, деди: — Ҳозир тушимда Пайгамбарни кўрдим. Сенга салом айтдилар. Яна дедилар: — Она ҳаққини сақламоқ яхшироқдир ҳажга бормоқдан! Деди: — Энди, бориб онангнинг ризосини истагин. Ал.\оҳнинг ризоси шунда экан
УТБА ИБН ГУЛОМ
Ҳақ жамоли учун куйган, висол учун қайғурган, вафо уммони, сафо кони, хожаи имом, тамоман мард инсон Утба жами кўнгил соҳибларининг мақбули, жами тилларнинг таъриф этгани эди. Ва унинг ажойиб ишлари бор эди. Ва шайх Басрийнинг шогирди эди.
* * * Бир куни шайх Хасан Басрий билан таҳорат қилмоқ учун дарё қирғогига келдилар. Утба сув устидан равон бўлди ва ўтди. Шайх Хасан таажжубга тушди. Деди: — Эй Утба бу мартабага қандай етишдинг? Утба деди: — Сен ўттиз йил бўлдики, ҳар нимани буюрса, шуни қиласан. Ва мен эса ўттиз йилдан бери Унинг ризоси нимада бўлса, ўшани қиламан. Шайх эшитиб, беҳуш бўлиб, ҳайрон қолди.
* * * Утба тавбасининг сабаби шу эдики, аввал ҳолида у хотинбоз бўлган. Бир куни бир аёлнинг дарчасидан боқар эди. У аёлнинг кўзлари қоп-қора эди. Утбанинг кўзи тушгач, минг кўнгил билан ошщ бўлди. Бир қари кампирни аёлга юборди. У иффатли, мастура эди. Деди: — Утбанинг нима иши бор? У қари кампир: — Утба сенинг кўзингга ошиқ бўлган, — дегач, у аёл дарҳол кўзини ўйиб, бир табаққа солиб юборди:
— Агар ошиқ бўлгани шу кўз бўлса, олиб боргин, севсин! Утба бу ҳолни кўриб беҳуш бўлди. Бир замондан сунг ҳушига келиб, ихлос билан шайх Ҳасан Басрийпинг хизматига бориб тавба қилди. Кеча ва кундуз хизматларида бўлди. Ва ўз қўли би.\ан арпа экиб, шундан ўзга нарса емас, кеча-купдуз ибодатга машғул бўлар ва: — Кироман котибайндан уяламан, умид қиламанки, мени яхши банда, десинлар, — деб ҳафтада бир марта таҳорат қиларди.
* * * Нақлдурки, бир куни Утбани кўрдиларки, баданидан сув каби шариллаб тер оқар эди. Сўрадилар: — Бу нима ҳолат? Деди: S — Бир куни уйимга меҳмонлар келганда қўшнимнинг деворидан кесак олиб бергандим, меҳмонга керак бўлгани учун. Ҳар вақт ёдимга тушса хижолатдан терлармаи, гарчи неча бор узр сўрагаи бўлсам ҳам!
* * * Нақлдурки, бир куни Абдулвоҳид ибн Зайд суҳбатида бир неча катталар ўтирган эдилар. Сўз бўу\ди, бир киши дед и: — Не ажаб, бу замонда ҳеч инсон бормикин, аёл юзига боқмас. Утба ҳам аёл юзига боқади. Бир киши жавобида деди: — Аёл ҳам Аллоҳ йўлида эр кабидир. У ни аёл, деб камситиш раво эмас. Аросат куни бўлганда эрлариинг олдинги сафида Биби Марям (р.а.) турса ажаб эмас. Ва шайх Хасаннинг мажлисида Робия бўлмаса, ваъзни тарк қилган. Бас, Аллоҳ қабул қиладигам нарсалар борасида эру хотинликнинг тафовути бўлмас. Чумки нубувват — пайгамбарлик айни иззатдир, валийлик хам шундай. Беклик, улуглик ва кичикликнинг улар олдида фарқи йўқ.
Хусусан, шайх Утба ўз замонида Аллоҳ муомаласи ичида маърифатда беназири ва жами валийларнинг к$шглига мақбул бўлган эди. * * * Нақлдурки, шайх Абдулвоҳид зоҳид деди: — Сабр қилиб кутайлик, бир киши келсин унинг ҳолини сўраймиз. Шу вақт Утба ҳозир бўлди. Ундан қаердан кслганини сўрадилар. Бозор ичидан келганини айтди. — Бозорда кимни кўрдинг? — дедилар. Деди: — Ҳеч кимни кўрмадим.1 Унга таом келтирдилар. У эса емади. Айтдилар: — Елгиз ейишни истамасанг, йўлдош бўлайлик! Утба деди: — Мен бир киши билан йўлдош бўлибмаиким, у ейиш-ичишдан беҳожатдир. Унинг олдида қандай егайман!
* * * Нақлдурки, шайх Утба бир кеча бир саройда ҳурни кўрди. У ҳур деди: — Эй Утба, мен сенга ошиқ бўлиб қолдим. Мени олгин! Шунда Утба деди: — Мен дунёни уч талоқ қилганман. Энди талоқ қилган аёлни қандай оламан!
* * * Нақлдурки, бир купи бир киши Утбага деди: — Эй Утба менга каромат кўрсатгин!
Утба ибн Ғуломнинг ҳоли жуда кучли ади. Зикр қилган ҳолида кўзига ҳсч нарса кўринмас. қулоги ҳеч на(>сани эшитмас эди. Зикрга машгул бўлган кимса бозорда ҳам ҳеч нарсани кўрмасдан, ҳеч нарсани эшитмасдан зикрн 6нл8н бўлавернши ҳақида Хожа Аҳрори Валнй ҳам ўзишшг «Фақароти аҳрория» асарнда ёзнб қолдирган.
| н н
§ w ►
г
Ь ' Ғ > з н ^ Ғ
Утба сўради: — Нима тиларсан? Деди: — Янги пишган хурмо тилайман! Қиш куни эди. Утба ичкарига кирди ва бир сават тўла янги пишган хурмо келтириб, кишининг олдига қўйди.
* * * Нақлдурки, Муҳаммад Саммок ва Зуннун Мисрий Робиянинг олдига келдилар. Ногоҳ Утба кириб келди, у янги кўйлак кийган эди. Муҳаммад Саммок деди: — Янги кўйлак кийиб, нимага бунчалик керилиб юрибсан? Утба деди: — Менинг исмим Ғуломдир. Қул киши керила оладими?! Ва шу ҳолатда жон берди.1
* * * Нақлдурки, шайх Утбани бир азиз тушида кўрди. Унинг юзининг бир тарафи қорайган экан. Деди: — Нима сабабдан бу бало бўлди? Утба деди: — Бир куни устозим хизматига бордим. Бир кўрклик ўглон келди. Унга бир назар солдим. Аллоҳ мени жаннатга буюрди, йўлимда дўзах бор эди. Бир илон чиқиб келди, ўзини устумга солди ва бир ён юзимга УРДИ. Яна деди: — Бу ўглонга бир назар солганинг учун бало бўлди. Агар кўп боқсанг эди, мен сенга не азоблар ва не итоблар қилар эдим! Ал.лоҳ уни ўз раҳматига олган бўлсин!
'Утба ибн Гулом уз ум ринннг тугастганини билиб, ссвган Роббнси Аллоҳ т. олдига бораётганидан ясаниб олган эди.
I
I
БИБИ РОБИЯ АДАВИЯ
У хослар гуруҳидан булган ихлос мастураси, ишқ ва иштиёқда куйган, яқинлик ва эҳтиросга ошуфта эди. Агар Биби Робияни эркаклар орасида зикр қилинганнинг сабабини сурасалар, унга жавоб шуки, Пайгамбар буюрубдурлар: — Аллоҳ сизларнинг суратларингизга боқмас, балки кўнгил- ларингизга боқар!
* * * Хазрат Расули акрам буюрубдурлар: — Ҳар ким Аллоҳга бир қадам илгари босса, Аллоҳ унга ун қадам қўшуб босар!
* * * Иброҳим ибн Адҳам Каъбага сафар қилди. Ўн тўрт йил биёбонларни кезди. Хар қадамида икки ракаат намоз уқиди. Каъбага етганида эса кўрдики, Каъба ўрнида йўқ эди. Бир оҳ урди ва деди: — Бу не ажаб ҳолатдур, кўзимда халаллик бўлибдими? Хотифдан овоз келди: — Эй Иброҳим, бизнинг бир ноқис бандамиз бизга юз тутибдир. Биз Каъбани унга қарши юбордик. Бас, Иброҳимга гайрат келди ва дедики: — Бу не ажаб ҳолатдур, бу аёл қандай эканки, унинг мартабаси ва манзилати Аллоҳ олдида бу қадар улуг экан?! Бас, пешвоз чицди ва Робияни кўриб деди: — Эй Робия, бу офатларни жаҳонга солдинг, мен ун тўрт йилдирки мунча турлик машаққатлар чекиб, ҳар қадамда икки ракаат намоз ўқиб, Каъба ишқида келгандим, Каъба сенинг олдингга келибди!
Биби Робия деди: — Эй Иброҳим, сен намоз билан келдинг, мен эса ниёз билан келдим! Робия ҳажни адо қилиб, Басра шаҳрига кайтиб ибодатга машгул бўлди. Бир йил утди. Яна кўнгли Каъбани орзу қилди. — Каъба менга қарши чиққанди, энди бу йил мен Каъбага борайин, — деб йўлга чиқди. Ш айх Ахи Термизий айтади, Биби Робия саҳрога кирганда, етти йил ёни билан думалаб, Арафот тогигача борди. Ҳотифдан овоз келдиким: — Эй Робия, бу қандай дастур ва раем бўлди. А а р хоҳласанг, бир тажаллий қиламиз, турган ерингдан Каъбага борасан! Робия деди: — Худовандо, мен гариб заиф бандангман. Бу гарибингда ундай мартаба йўқким, тажаллийга тоқат қилгай! Сенинг муҳаббатингга тоғлар тоқат қила билмагайлар, пора- пора бўлгайлар. Менда не мажол борким, тоқат қилиб олгайман?! Аммо фақрдан биргина зарра тилайман! Нидо келдиким: — Эй Робия, улуг нарса тиладинг. Фақр менинг қаҳрим асаридир. Уни эркаклар йўлига қуйганман. Сенга етмиш ҳижобдан ўтиш керак, то фақр мақомига етишгайсан. Энди сенга лойиқ эмаски, фақрдан сўз айтиш. Валекин юқорига боққил! Робия юқори қараса, кўкда қондан бир дарё кўринди. Ҳавода муаллақ турар эди. — Бу денгиз менинг ошиқларимнииг кўз ёшларидир. Улар висолимни истаб келдилар, ҳеч қандай ном-нишонлари маълум бўлмайдиган манзилда уни топдилар. Бизнинг ҳузуримизда йўқлик мақомига етмагунча висол насиб қилмас, — деган овоз келди. Робия буни эшитиб, юзини ерга тикди ва деди: — Бор Худоё, гарибмаи, етимман, отам йўқ, онам йўқ, асир ҳам бўлдим. Хеч гам ёмонласанг, ризойингни истарман. Ва тилагим шуки, Сен мендан рози ва хушнуд бўлгайсан! Овоз келдики:
A
— Эй Робия, сени бир мартабага етказаманким, кўкдаги фаришталарнинг барчаси сени орзу қиладилар! Робия бу о возни эшитди ва кўнгли ором топди. Яна хожасининг қу.ллигига машгул бўлди. Кундузлари рўза тутар, кеча.\ари тонг отгунча намоз ўқир эди.
* * * Нақлдурки, Робияни онаси туққан кеча уйларида дунёлиқдан ҳеч нарса йуқ эди. Онаси учун артмоққа ёг ва Робияни ураш учун бир парча эски латта ҳам топмади. Отасининг бурун уч қизи бор эди, тўртинчиси Робия эди. Шунинг учун унга Робия (тўртинчи) деб ном қ^дилар. Робиянинг онаси отасига деди: — Фалон ҳамсоянинг уйига бориб, озгина ёг сўрагин. Чирогни ёқайлик. Отаси эса аҳд қилган эдики, ҳеч кишидан нарса сўрамасликка. Эшикка чиқди, ҳамсоянинг эшигига бориб, дарвозага қўл теккизди ва қайтди. Уйга келиб деди: — Эшикни очмадилар. Бас, хотини йиглади ва қайғулик бўлиб ётди. Шу кеча ҳазрат Расули акрамни тушида кўрди. Ва унга дедилар: — Гам емагин, бу қизинг саййидадир. Менинг умматларимдан етмиш кишига шафоат қилади. Яна дедилар: — Эрингга айт, Исога бир хат ёзсин, у Басранинг ҳокими. Айтсинким, бир кеча Пайгамбарга юз саловот юборар экансан. Утган жума кечаси хато бўлди. Шунинг каффоратига юз дирҳамни бу хатни олиб борган кишига берсин! Робиянинг онаси бу тушни кўриб, уйгонди. Эрига айтди. У хатни ёзиб Басранинг бегига борди, хатни кўрсатди. Басранинг беги хатни ўқиб, кўп йиглади. Хатни келтирган кишига минг қизил олтин берди ва Пайгамбар ҳурмати учун кўп узрлар сўради.
2 - • у „ . . .
Яна деди: — Хар нима ҳожатинг бўлса, менга айтгин! Ш ундан сўнг, Робиянинг отасига от ва сарполар бериб кузатди. У уйига келиб, барча ишларини битказиб олди.
Бас, Робия шу тариқа катта бўлди. Ота-онаси, сўнг опалари вафот зтиб кетди. Робия етим қолди. Басра шаҳрида қаҳатчилик бўлди. Бир золим Робияни пулга сотди. Олган киши Робияга иш буюрар эди. Робия Аллоҳнинг ибодатига машгул бўлиб, кечалар эрталабгача шукр қилар ва намоз ўқиб чиқар, кундузи хожасининг хизматини қилар эди. Бир кеча хожа уйгонди. Қулогига бир ун келди, Робиянинг дарчасидан қаради. Кўрдики, Робия бошини саждага қўйиб, Аллоҳга муножот қилиб, айтарди: — Илоҳо, сенга маълумки, мен кўнглимни тамоман сенга богладим. Аммо нима қилайин, мени бир махлуқ ихтиёрида қилибсан. Агар ўз ихтиёримда бўлсам эди, бир соат сенинг тоатингдан ўзга ишга машгул бўлмас эрдим. Хожаси кўрди, бир занжирсиз қандил унинг устида ёнар, ичи кундуз куни каби равшан эди. Хожаси бу ҳолни кўриб қўрқди, беҳуш бўлди. Ўзига келди, ўйлаб ўтирди. Тонг отгач, Робияни чақириб, кўп узрлар сўради. Ва халқни чақириб, Робияни озод қилди. Робия деди: — Энди менга дастур бергин! Хожаси рухсат берди, Робия ундан кетиб, ўзига бир ибодатгоҳ қилиб олди ва ибодатга машгул бўлди. Неча вақтдан сўнг Робияда ҳажга бориш орзуси пайдо бўлди. Бир эшак олди ва унга жойнамоз, озиқ-овқат ортиб, юзини Ҳаққа буриб, йўлга тушди. Иўлда эшаги ўлди. о Иўлдошлари дедилар: — Сенинг юкингни бизлар кўтариб олайлик. Робия деди:
— Мен Сизлар учун келаётганим йўқ, Сизлар йўлингиздан қолманг! Улар кетдилар. Робия ёлгиз қолди, бошини саждага қуйди. — Илоҳо, мени уйингга ундадинг, йулда эшагимни улдирдинг. Ва мени биёбоида ёлгиз қўйдинг! Ҳануз бу сўзини тамом қилмай, эшаги тирилди ва ўрнидан турди. Робия Аллоҳга шукр ва сано айтиб, юкини юклаб, яна бир неча кун йўл юрди. Аллоҳга муножот қилди ва деди: — Илоҳо, сенинг ишқинг менинг кўнглимни тутди. Бундан ортиқ юра билмасман. У тош уйингни бу ерга келтирсанг, нима бўлади? Аллоҳ унга хитоб қилди ва деди: — Эй Робия, бир оз юргин! Робия бир оз юрганидан сўнг кўрдики, Каъба унга қарши келаётган эди. Деди: — Менга Каъбанинг эгаси керак, мен бу тош уйни нима қиламан? Шундан сўнг Каъбани тавоф қилди ва деди: — Эй бор Худоё, эркаклар давлатидан бир оз нарса мен ожиз бандангга берсанг нима бўлади? Хотифдан бир ун эшитдиким: — Бу етти йил ёни билан Каъбага борган кишининг мақоми будир. Бас, Робия саргардон ва ҳайрон бўлиб: ~ Эй бор Худоё, мен бу вактгача сенинг уйингга эътибор қилмадим, илло, сени истадим. Энди бу тошдан бўлган уйингга ҳам кирмоққа лойиқ бўлмасман, — деди ва қайтди. Басрага борди, (карвонсаройга) кирди ва ибодатга машгул бўлди.
* Нақлдурки, бир кун икки азиз Робиянинг зиёратига келдилар. Оч эдилар. Робиянинг бир фўта рўмоли бор эди. Уни гаровга
■ _
1 i
§ л
—
қўйиб, икки нон олиб келди ва уларнинг олдига қўйди. Улар еб ўтирганларида, бир дарвеш: — Аллоҳ-Аллоҳ, — деди. Робия бу икки нонни чиқариб уша дарвешга берди. Булар хижолат булдилар, аммо ҳеч нарса демадилар. Бир соатдан сўнг, бир канизак дастурхон тўла нон келтириб, деди: — Бу нонларни Худовандинг, яъни хожанг юборди! Робия нонни санади, ўн саккиэта чиқди. Робия деди: — Иигирмата бўлиши керак эди. Нима учун икки нонни кам келтирдинг? Каниз у икки нонни ҳам чиқариб берди. Меҳмон.лар ажабланиб қолдилар. Дедилар: — Эй Робия, бу не сир? Бизнинг олдимизга нон қўйдинг, яна олиб дарвешга бердинг. Бир канизак дастурхонда нон келтирди. Санаб, икки нонни кам дединг ва у икки нонни топиб олдинг. Робия деди: — Эй меҳмонлар, сизларни кўрдим, оч экансизлар. Икки нон кифоя қилгудек эмасди, у икки нонни дарвешга садақа қилдим. Аллоҳ айтибдур: «Кимки эҳсон қилса, Худойи таоло бирига ўн берур». У канизак икки ионии олиб қолиб, ўн саккиз нон берди, икки нонни шунинг учун сўраб олдим.
Нақлдурки, Робия бир куни касал бўлиб, йиқилди. Бир ўғри келди, қараса бир заифа ётибди, боши остида бир чодир қўйибдур, қимматбаҳо чодир экан деб, олиб қочар бўлди. Кўрдиким, уйнинг эшиги йўқ, девори темирдан. Угри ночор чодирни ўрнига қўйди. Дарҳол эшикни кўрди. Яна чодирни олиб чиқар бўлди, эшикни топмади. Яна чодирни қўйди, эшик кўринди. Неча мартаба шундай қилди. Чодирни олгач эшик йўқ бўлди. Ш у ҳолда 5>гри бир овоз эшитди:
т
84
— Бир дўст уйқуда бўлса, бир дўст уйғоқдир. Уғри бу овозни эшитгач, ичига бир ўт тушуб, ихлос билан тавба қилди ва мусулмои бўлди.
Нақлдурки, бир куни Биби Робиянинг ходими ош қилиш мақсадида ёг тўграстган эди. Кўп вақтлардан бери иссиқ таом емагандилар. Пиёз керак бўлди. Ходим: — Қўшнилардаи сўраб чиқайми? — деб сўради. Биби Робия дсди: — Узгадин ҳеч нарса сўрамайман. деб Аллоҳга аҳд қилганман. Дарҳол бир қуш ке.\ди, бир бог кўк пиёз келтириб қўйди. Робия деди: — Бир ҳикмати бор булса керак! Еғ ва пиёзни қўйиб, нонни қуруқ сди.
Нақлдурки, Робия бир куни саҳрога чиқди. Шунда кийиклар ва жониворлар атрофига йиғилиб, қўл ва оёқларини ялар эдилар. Ногоҳ шайх Хасан Басрий етиб келди. Робияни кўрдиким, жониворлар билан бу ҳолдадир. Кийиклар шайх Ҳасании кўриб қочдилар. Робия ёлғиз қолди. Шайх Робиянинг ёнига келиб деди: — Эй Робия, жониворлар мендан қочдклар ва сен билан улфат бўлганлар? Бунинг ҳикмати нима? Робия деди: — Шайх сен бугун нима единг? Шайх деди: — Қорин ёгиии едим. Робия деди: — Сен булариинг қорин ёгини ебсан, нега қочмасин!
« и * »
| H N
I'
xl>w*
В*»»*'
* * * Нақлдурки, бир купи Биби Робия шайх Ҳасаи Басрийнинг уйи ёнидан ўтар, Шайх бошини дарчадан чиқариб йиглаб турар эди. Кўзининг ёшидан Робиянинг устига томди. Робия гумон қилдиким, ёмгир суви деб. Сўнг билдикнм, Ҳасан кўэининг ёши экан. Ҳасаннинг юзига боқди ва деди: — Эй устоз, бу йиғламоқ юмшоқлик ва нафс галабасидандир. Кўзинг ёшини ичида сақлаким, халойиқ кўриб қолиб, дарё бўлмасии! Шайх Робиянинг ёнига келди. Сув устига жойнамозини тўшади: — Икки ракаат намоз ўқийлик, — деди. Робия ўз жойнамозини ҳавога ташлаб, устига минди ва деди: — Эй устоз, сенинг бу қилган ишингни бир балиқ ҳам қилур, менинг қилганимни пашша ҳам қилур. Булардан иш бўлмас, яхши амал қилмоқдур!
* * * Нақлдурки, бир купи шайх Хасан деди: — Робиянинг ёнида эдим. Х а1<иНат. тариқат ва маърифатдан сўзлашар эдик. Иккимизнинг кўнглимизга ишқ ўти шундай асар қилиб тўлдиким, на мен ўзимни билдимким, эркакман, ва на у Робия билдиким, аёл эканини. Мен ўзимни муфлис (камтар) ва Робияни эса мухлис кўрдим.
* * * Нақлдурки, бир кеча шайх Хзсзн ёронлари билан Робиянинг ёнига келдилар. Робиянинг уйида чироқ йўқ эди, булар чироқ истадилар. Робия бир бармогиии оғзининг сувига теккизиб ёқди, чироқ каби эрталабгача ёнди. Булар суҳбатга машгул бўлдилар. Агар сўрасаларким, бармоқдан қандай қилиб ёруғлик чиқади, деб, жавоб бергил: — Мусонинг муборак кўллари кечани кундуздек равшан қилар эди, «йади байзо» дер эдилар.
Агар сўрасаларким: — У ҳазрат пайгамбар эди. Жавоб бергил: — Ҳар ким пайгамбарга эргашса, унга ҳам пайгамбарлик асаридан насиб бўлади. Чунки Пайгамбар буюрганлар: ~ Кимки бир дона ҳаромни емай, эгасига еткурса ва ундан ўзини сақласа, унга пайгамбарлик даражасидан бир даража ва мартаба етишгай! Робиянинг дунёда қандай умргузаронлик қилгани ҳаммага маълум!
* * * Нақлдурки, Робия шайх Ҳасан Басрийга уч нарса берди: бири мум, бири игна ва бири қил. Яъни, мумдек мулойим бўл, игнадек ҳамманинг йиртиқларини тиккин, ўзинг ялангоч бўлгил ва ҳожатмандларнинг ҳожатини қудратинг стгунча биткармоққа саъйи ва кўшиш қилгил ва қилдек нозик бўлгин риёзат билан!
* * * Нақлдурки, шайх Ҳасан Басрий бир купи Робияга: — Ҳеч забтинг ва майлинг бўлса, сени бир кимсага эрга бергаймиз, — деди. Робия деди: — Никоҳ вужуд узра дуруст бўлади. Мснда эса вужуддан бирор асар йўқ, йўқ нарсага никоҳ қандай бўлади? Шайх деди: — Иўқликни қандай топдинг? Робия деди: — Узимни ўзим йўқ қилишдан топдим! Шайх деди: — Уни қандай биласан? — Танасиэ ва таналиксизда! Уни «қандай» ва «қанақа»сиз биламан.1
1 Имом Ғавзолийнинг ёзишича, Аллоҳиинг сифати «қандай» на «канака» саволисиз билинади.
* * * Нақлдурки, шайх Хасан Басрий бир куни Робиянинг ибодатгоҳига борди ва деди: — Эй Робия, ул илмким, Аллоҳ сенга ўргатди, ўзга махлуққа ургатмади, ўшандан менга бир ҳарф ургатгин! Робия деди: — Бир неча калава ип йигирдим, уни икки ақчага сотдим. Бир ақчасини олдим, яма бир ақчаии олмоққа қўрқдим ва ўзимга ўзим: «Бир ақча менга бир кун қувват бўлур, яна бир ақчани захира қилиб бўлмас», дедим.
* * * Нақлдурки, бир куни Робияга дедилар: — Нимага турмушга чиқмайсан? Деди: — Сизлардан уч нарса сўрайман. Агар билсаигизлар, сизнинг сўзингизни қабул қиламан: биринчиси, биласизларми, ўлар вақтимда имонимии саломат элтаманми ё йўқ? Айтдилар: — Билмасмиз! — Иккинчи, келгуси қиёмат кунида номаи аъмолим менинг ўнгимдан келадими ёки чапдан? Айтдилар: — Билмасмиз! — Учинчи шуки, қисмат кунида халойиқии икки бўлакка бўлиб, бир бўлагини жаннатга, яна бир бўлагини дўзахга киритарлар, мен қайси бўлакда бўламан? Айдилар: — Билмасмиз! Робия деди: — Кишининг бошига шунча қайгу бўлса, у келиилик ва шодликни қандай қила олади?
* * *
Ва яна сўрадилар: — Қайдан келурсан? Робия деди: — У жаҳондан келурман!
* * *
Сўрадилар: — Қайга борурсан? Робия деди: — У жаҳонга борурман!
* * *
Айтдилар: — Бу дунёда нима иш қиласан? Деди: — Охират ишиии қиламан!
* * *
Айтдилар: — Нима ейсан? Деди: — Пушаймон ейман! Сўрадилар: — Қандай? Деди: — Фонийдур, боқийдур!
* * *
Сўрадилар: — Аллохни биласанми ва севасанми? Жавоб қилди: — Албатта, севарман, чунки У «қандай» ва «қанақа»сиэ ва бешабиҳ ва бенамунадир. Доим бўлган ва ҳамиша бўладиган, ҳамма нарсани яратган, ҳар бир тирикка ризқ берувчидир.
* * *
Сўрадилар: — Шайтонни душман тутармисан? Деди: — Йўқ! Айтдилар: — Нега? Деди: — Шунинг учунким, Раҳмоннинг севгиси менинг ичимда шундай тўлиб турадики, Шайтоннинг душманлигига унда жой йуқ!
* * *
Робия деди: — Ҳазрати Пайгамбар (с.а.в.) ни тушимда кўрдим. Дедилар: — Эй Робия, мени севармисан? Дедим: — Ё Расулуллоҳ, Сизни ким севмас! Валекин, мени Раҳмоннинг севгиси шундай қилганки, ичимда ҳеч дўсту душман қарор тутарга жой қолмаган!
* * * Нақлдурки, Робия ҳамиша йиглар эди. Сўрадилар: — Нима учун мунча йигларсан? У деди: — Аллоҳ билан дўст тутунганман. Қўрқарманки, ўлим вақтида айтгайким: «Сен менга керак эмассан!»
* * *
Робиядан сўрадилар: — Аллоҳ бандаларининг қайси ишидан рози бўлади? У деди: — Берганига шукр қилса, балосига сабр қилса, бошига тушган яхши ва ёмон ундан деб билса, хушнуд бўлгай!
* * *
Робиядан сўрадилар: — Гуноҳларни нима нарса поклайди? У жавоб берди: — Тавба қилмоқ ва гуноҳларига пушаймон қилиб йиғламоқ билан гуноҳлардан пок бўлинади.
* * *
Ундан: — Тавба нима? — деб сўрадилар. — Тавба шуки, Парвардигорнинг буйругидан ўзга ишни қил- маслик лозим. Яна тавбани Худонинг ўзи мушарраф қилгай.
* * * Биби Робия бир кимсанинг қайғу-аламлардан додлаганини эшитиб қолди. У: — Сен қайгусизликдан дод дегин! — деди.
* * * Нақлдурки, Робия бундай деди: — Бир кимсани бошини боглаб олганини кўрдим. Бошини нима учун боглаб олганининг сабабини сўрадим. Боши огриётганини айтди. Мен унинг неча ёшдалигини сўрадим. У ўттиз ёшдалигини айтди. Мен дедим: — Ўттиз йилдан бери сог-саломат эдинг, шукр камарини богламадинг. Энди бир неча кун бошинг огриганига шикоят қилиб, бошингни боглаб олибсан. Банда деган шундай бўладими?
* * * Бир кун бировга гилам сотиб олиш учун ўн тўрт ақча берди. У киши қандай гилам олишини сўради:
— Қора, қизил, сариқ ёки оқ рангли бўлсинми? Робия: — Ҳали гилам келмасдан бурун ранги чиқди, ўзи келса нималар чиқади? — деб пулини қайтариб олди.
* * * Нақлдурки, Робия рўза тутар, ҳеч нарса емас, асло ухламас эди. Очлиги ҳаддан ошди, шу аснода бир киши ош келтириб, Робиянинг олдига қўйди. Робия ошни олиб уйига кирди. Уйи қоронғу эди. Буюрдиким, чироқ кслтиргай. Келгунча мушук ошни тўкди. Ундан сўнг сув ичмоқчи бўлди. Урилиб кетиб, сув идишини синдирди. Сув ерга тукилди. Шунда Робия бир оҳ урди ва деди: — Худовандо, сенинг қўлингдан фарёд қилурман! Бу нима иш бўлдики, менга қилурсан? Ҳотифдан овоз келдиким: — Эй Робия, фарёд қилмагин, агар тиласанг сенга кўп мол берайин. Дунёда менинг севгимни кўнгилдан чиқаргии, дунё неъмати билан менинг муҳаббатим бир кўнгилга сигмас! Робия бу ёқимли хитобни Рабб ул-арбобдан эшитиб, сўнгра буткул дунёдан кўнглини совутди. Уттиз йил шундоқ ибодат қилдики, намозда турганидан оёқлари шишди. Ҳамиша инграр эди. Ундан сўрадилар: — Эй охират хотини, касаллигинг йўқ бўлса-да, нима учун мунча ииграрсан? Деди: — Менинг ботинимда дардим кўпдир, ҳеч бир табиб муолажасини қила олмайди. Менинг дардим давоси дўстнинг висолидир.
* * * Нақлдурки, бир куни бир неча кишилар Робияни ёнига кўргани келдилар. Робия уларнинг биридан сўрадиким: — Сен Аллоҳга нега бандалик қиласан?
Ж * «я.
Деди: — Дўзах қўрқувидан! Яна биридан сўради. У деди: — Аллоҳнинг азобларидан қўрқарман, шундан! Робия деди: — А^хоҳга дўзахдан қўрқиб ё жаниатдан ум ид вор бўлиб қуллик қиласизлар. Улар Робиядан сўрашди: — Сен қандай бандалик қилурсан? Деди: — Жаннат ёки дўзах бўлмаса, Аллоҳга тоат-ибодат керакмасми? Улар ҳеч сўз демадилар. Робия деди: — Аллоҳга тамасиз тоат қилмоқ хослар ишидир!
* * * Нақлдурки, бир куни бир улуг азиз Робиянинг олдига келди ва уни синамоқ учун сўз сўраб, деди: — Эй Робия, намунча улугланасан, ахир бир аёлсан! Аёлларга ҳеч вақт валилик ва пайгамбарлик келмади. Жами фазилатларни Аллоҳ эркакка берди. Пайгамбарлик тожини эркакларнинг бошига қўйди. Робия деди: — Бу сўзларингнинг барчаси ростдир. Аммо манманлик даъвоси ҳаргиз аёллардаи содир бўлмади. «Мен сизларнинг олий парвардигорингизман», даъвоси ҳамма эрлардан чиқди. Ва ҳеч аёл хотинчалиш ва манманлик даъвосин қилмади ва барчаси эрлардан чиқди.
* * * Нақлдурки, бир куни Басра акобирларидан бири Робиянинг олдида дунёдан шикоят қилиб, дунёни кўп хорлади. Робия унга деди: — Бироқ сен дунёни қаттиқ севарсаи. Агар уни севмас эсанг, унинг яхши-ёмонидан асло сўз айтмас эдинг. Х аР ким бир нарсани севса, уни кўпроқ ёд этар.
ш Г X-3-Li>W«----
F
* * * Нақлдурки, бир киши пешин намоэи вақтида Робия олдига бориб, деди: — Менга бир таом орзуси тушган. Робия қозонга бир миқдор сув солиб, ичига бир парча гўшт ташлади. Қозон ёнига бормади. Суз маъносига гарқ бўлди у киши. Оқшом бўлди, намоз ўқилди. Робия намоздан фориг бўлиб, қозон олдига борди. Меҳмон ҳам борди. Кўрдиким, Аллоҳнинг қудрати билан ўтсиз ва ўтинсиз қайнаб турибди. Учоқда ўтдан, ўтиндан асар ҳам йўқ эди. Қозонни олиб, таомни ўртага тортдилар. Иккови биргаликда ейишди. Меҳмон: — Умримда бунчалик лаззатли таомни емаган эдим, — деди ва Робиядан таом қандай қилиб пишганини сўради. Робия деди: — Кимки сидқ ва ихлос билан Аллоҳ ибодатига машгул бўлса, шубҳасиз унга бундай таомлар пишади!
* * * Суфёни Саврий айтади, бир куни Робия олдига келдим. Кўрдимки, у меҳробга кириб намоз ўқир эди. Мен ҳам бир тарафга ўтиб намозга машгул бўлдим. Эрталаб бўлди, мен дедим: — Эй Робия, кел, шукр қилайликким, Аллоҳ бизларга ўз тавфиқини ёр қи,\ди, эрталабгача намоз ўқиб чиқайлик! Робия деди: — Шукримиз Аллоҳга шундай муножот бўлсин! — Илоҳи, мен сенга дўзахдан қўрқиб сиғинсам, мени дўзахга сазовор қил! Агар жаннат умидида сигинсам, жаннатни менга ҳаром қил! Агар сенга сенинг ўзинг учун бандалик қилсам, дийдорингни менга насиб қил! — Илоҳи, сен неким дунёда берурсан, душманларингга бергил! Ва охиратда ҳар ниманиким берурсан, дўстларишта бергил! Ва агар қиёматда мени дўзахга сазовор қилсанг, мурод айтарман, сендин сенгаким, дўст дўстга бало қилурму?
Хотифдан овоз келдиким: — Эй Робия, ёмон гумон қилмагилким, мендан бўлгуси қиёмат кунида менинг яқинимда бўласан, дийдоримни сенга насиб қиламан. Орамиздан ҳижоблар кутарилгай, сен мен билан сўзлашгайсан, ўртамизда ҳеч ҳижоб ва восита қолмагай! Робиянинг к)англи бу хитобни эшитгандан сўнг ором топди ва деди: — Худовандо, поко, Парвардигоро! Менинг ишим ва орзуим дунё саройида сенинг зикрингга машгул бўлишдир, охиратда эса дийдорингдир! Мен заифдан сўз шуки, ҳолимии сенга арз қилдим, энди қолган ишимни сен билурсен. Х аР нима иш қилсанг ҳам, сен подшоҳсаи. Сенинг ризолигинг керак! Чун Робияга фано ва ажал вақти келди, боши устида ўтирар эдилар. Деди: — Туриб кетинглар, мени ёлгиз қўйинг! Менга Ал.лоҳнинг элчилари келади. Барча халқ чиқди. Ва овоз эшиттиларким: — Эй, хотиржам (сокин) жон! (Ато этилган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ томонидан) ҳам розн бўлинган ҳолингда, Раббинг (ҳузури)га қайтгин! Бас, (солиҳ) бандаларим (сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин!1 Овоз тинганидан кейин кириб қарасалар, Робия жонини Ҳаққа топширибди. Аллоҳ ўзи раҳмат қилсин!
1 Фажр сураси. 27—30-онтлар.
i
-ни^н! ■ ® г
% \л -нн^с»
- ^ ! с «
<1>УЗАЙЛ ИБН АЁЗ
У собитқадамлар муқаддами, надомат чекувчилар муаззими, карам ва эҳсоннинг абри баҳори, тақво камоли ва тафаккур соҳиби, дунёдан юз ўгирган қутби замом, яхшилар ва замондошлари тариқатида ихтиёр, риёзат ва каромат ичида улуг мартабалик, тавозеъ ва камтарлик бобида мисли йуқ эди. Ва ҳолининг аввалида Марв саҳросида чодир тикиб, палое кийиб, бошига қаро бўрк (қалпоқ) кийиб, бўйнига тасбеҳ тақиб, кеча-кундуз намоз ўқур ва бу ҳоли биу\ан барча қароқчиларнинг бошлиги эди. Ва яна йўл тўсиб, карвонларни таларди. Қўлга киритилган ўлжани Фузайл тақсимлаб берарди, аммо ҳаргиз жамоатсиз иамоз ўқимас эди. Бир куни бир карвонни таладилар. Карвондаги бир кишининг бир ҳамён тиллоси бор эрди. Қочиб четга чиқди, тиллони бир epra кўмиш учуи. Кўрдики, бир чодир ичида бир зоҳид тасбеҳ айтиб ўтирибди. Уни кўриб шод бўлди. Бориб у ҳамёнини унга топширди ва дедиким: — Қароқчилар бизни таладилар, бу ҳамённи сизга омонат топшираман. Фузайл деди: — Ҳамённи бу бурчакка қўйгил! У киши ҳамённи айтган жойга қўйди ва кетди. Кўрдики, барча карвонни талаб, одамларни боглаб қўйиб кетганлар. У киши буларни ечди. Бордиким, омонатни олгай. Кўрдиким, тиллосини топширган зоҳид қароқчиларнинг бошлиги экан. Келганига пушаймои бўлди ва: — Во дариг, ўз қўлим билан ҳамённи қароқчиларнинг бошлигига келтириб берган эканман, — деб тиллодан умидини узиб, жон ваҳми тушуб, аъзосига ларза тушди.
Фузайлнинг назари унга тушиб, баланд овоз билан деди: — Кел, қуйган омонатингни олгин! Ҳайрон бўлиб турган эди. Севиниб, югуриб бориб қўйган еридан тиллосини олиб чиқди. Қароқчилар дедилар: — Бизлар карвондан танга топмадик, бунча қўлга кирган тангани нима учун берибсиз? Фузайл деди: — Бу бечора мени кўп яхши киши деб, сизлардан қочиб келиб, ҳамёнини менга омонат топширди. Омоиатга хиёнат йз^қ, иншооллоҳ. Бунинг баракатидан бизга ҳам тавба насиб қилгай! Қароқчилар топган-тутган ем ишларини ейишга тушди. Карвондан бир киши сўрадиким: — Сизларнинг улугингиз кимдур? Дедилар: — Сув қирғогида, бир дарахт остида намоз ўқиб ўтирипти. Деди: — Хозир намоз вақти эмас! Дедилар: — Нафл намозин ўқир! Уша кимса: — Сизлар билан таом емайдими? — деб сўради. — Рўза тутар! Деди: — Х озиР рамазон эмас! Дедилар: — Нафл рўзасини тутар. Ажабланиб, бошлиқнинг олдига бордилар. Кўрдиларки, у хушуъ ва хузуъ билан намоз ўқиётган эди. Булар сабр қилди, у намоздан қутулгач, бориб салом бердилар ва дедилар: — Рўза ва намоз, қароқчилик ва талончилик бир-бирига мос эмас. Фузайл деди:
I
I
— «Қуръон»ни биласанми? Ахлоҳ «Қуръон»да буюрубдур: «Яна бошқалари ҳам борки, гуноҳларини тан олурлар. Яхши ишни бошқаси — ёмонига аралаштириб юборганлар».1 У киши жавоб беролмай ҳайрон бўлиб қолди.
Нақлдурки, бир купи Фузайл бурунги ерида ўтирган эди: — Вақт келдиким, гафлат уйқусидан кунглингизни уйғотгайсиз!2 ояти каримани эсига келтирди. Фузайл деди: — Хаёл қилдимким, бу оят бир ўқ эдики, юрагимга урдилар. Ё бу оят менинг шаънимда нозил бўлган. Ўзимга айтдим: — Эй Фузайл, қачонгача бузулгайсан ва мусулмонларга озор бергайсан. Энди вақт бўлди, бизга қайтгин! Дарҳол юрагига ўт тушди ва бошини саждага қўйиб, ихлос билан тавба қилди. Карвон халқи келдюхар ва бир ерга йигилдилар. Бир нечаси айтдилар: — Келинглар, кетайлик! Бир нечаси айтдилар: — Фузайл олдимизда, қандай кетамиз? Фузайл уларнинг сўзлашаётганини эшитиб, бундай деди: — Эй карвон халқи, сизларга башорат бўлсинки, Фузайл бугундан бошлаб ёмон ишлардан тавба қилди. Карвон халқи бу сўзни эшитиб, хурсанд бўлдилар. Хавотирсиз ўз йўлларига равона бўлдилар.
Нақлдурки, Фузайл ҳамиша йиглар эди. Аҳоли орасида юриб, ўзи хафа килган кимсаларни хушнуд қилишга тиришар, рози-ризолик сўрар эди. Бовард шаҳрида у розилик сўрамаган биронта жуҳуд крлмади. ?Куҳудлар уни масхара қилиш учун:
1 Тавба сураси. 102-оят. 2 Ҳалид сураси, 16-оят.
— Эй Фузайл, мана бу тепаликни йўқ қилсанг, биз сендан рози бўламиз, — дейишди. Фузайл улар кўрсатган баланд тепалик ёнига бориб, уни йўқотиш мақсадида тупроғини таший бошлади. Аллоҳдан қўрқинч сабабидан Фузайл кеча-кундуз тупроқ таширди. Тепаликни йўқ қилишга ожиз келди, шунда Аллоҳ бўрон юборди ва бир лаҳзада баланд тепалик теп-текис бўлди. Эрталаб жуҳудлар келиб, ҳайратга тушдилар. Жуҳудлар: — Эй Фузайл, бизларга бирон нарса бермасанг, бизлар рози бўлмасликка қасам ичган эдик. Энди мана бу буйра остида биз қўйган тиллолар бор. Уларни ўз қўлинг билан бизга чиқариб бер. Шунда бизнинг қасамимиз синмагай, — дейишди. Фузайл улар айтганини қилиб, бўйра ости дан ҳовуч танга чиқариб берди. Жуҳудлар уни кўриб: — Эй Фузайл, бизлар энди сендан рози бўлдик. Бизларга имон арз қилгин, — деб барчаси мусулмон бўлдилар. — Эй Фузайл, биз «Таврот»да: «Кимнинг тавбаси қабул бўлса, қўлини тупроққа урса олтин бўлур», — деган гапни кўрганмиз. Биз бўйра остига қум тўкиб, сенга, олтин кўмганмиз, деб айтган эдик. Сен қўлингни суқиб, қзпини олтин қилиб олдинг. Сенинг дининг ҳам, қилган тавбанг ҳам ҳақдир, — дедилар.
* * * Нақлдурки, бир куни Ҳорун ар-Рашид Фузайл Бармакийга айтди: — Бу кеча мени бир яхши киши олдига олиб боргинки, менга бирор нарса кўрсатсин. Кўнглим ниҳоятда маҳзун бўлиб турибди. Фузайл уни олиб Суфён Саврий эшигига келди ва эшикни қоқди. Суфёни Саврий: — Кимдур? — деб сўради. Айтдилар: — Амир ул-мўъминин! Суфён деди:
~:Ф»—
— Нега менга хабар бермадинглар? Мен ўзим хизматларига борар эдим. Хорун ар-Рашид бу сўзни эшитиб, деди: — Менинг истаганим бу киши эмас! Суфён буни эшитиб, деди: — Сиз истаган Фузайл Аёздир! Бас, турдилар, у ердан кетиб, Фузайл эшигига бордилар. Эшик ортидан Фузайлнинг ушбу оятни ўқиётганини эшитишди: «Аллоҳ айтур: «Мен гуноҳкор бандаларни гуноҳсиз бандалар билан баробар қилдимми?!»1 Бу оятни эшитиб, ХорУн деди: — Бизга бу етар! Эшик қоқтилар. Фузайл сўради: — Кимдур? Айтдилар: — Амир ул-мўъминин! Фузайл деди: — Амир ул-мўъмининнинг менда нима иши бор? Мен унинг учун нима иш қилиб бера оламан? Халифа итоат қилиб келганлигини айтишди. Фузайл деди: — Нега ташвиш берурсиз? Хорун деди: — Рухсат бўлса, ичкарига кирсак? Фузайл деди: — Рухсат йўқ, фақат ҳукм билан кирасиз! Хорун ар-Рашид ҳукм билан ичкарига кирди. Фузайл халифанинг юзини кўрмаслик учун чироқни ўчирди. Х°РУН ар- Рашид Фузайлнинг қўлини тутди. Фузайл деди: — Бу нақадар юмшоқ қўл экан, бу қўл ўтдан2 қутилса эди.
1 Жосня сураси. 21-оят. 1 Дўзах ути маъносида.
Намозга машғул бўлди. Ҳорум ар-Рашиднинг аввалги ҳоли ўзгарди, кўп йиғлади. Шайх намоздан фориғ бўлгач деди: — Буюклик қиёмат кунида иадоматдир! Ҳорун ар-Рашид деди: — Насиҳатингни давом эттиргин! Фузайл деди: — Абдулазиз халифаликка ўтирди, шунда Солим Абдулазиз ўглини, Каъб ўғлини, Муҳаммад ва Рижо ўглини чақирди ва дедиким: Мен бу ишга мубтало бўлдим. Тадбири нимадур? Шунда бир азиз деди: — Келгуси қиёмат куни азобидан нажот топишни хоҳласанг, барча оқсоқолларни ўз отангдек, йигитларни биродарлариигдек, болаларни ўз фарзандингдек кўргин! Аёлларга онанг каби муомалада бўл! Шундай қилки, отанг, онанг, опанг ва бнродарингдек бўлсин! Айтди: — Давом эт! Деди: — Ислом диёри сенинг хонанг кабидур. Ва халойиқ сенииг аёлингдур. Деди: — Лутф қил оталарга, карам қил биродарларга, яхшилик қил фарзандларга! Охирида деди: — Менинг қўрқувим шуки, сенинг чиройли юзинг дўзах ўтида ёнмагай! Халифа деди: — Насиҳатингни давом эт! Фузайл деди: — Энг яхшиси, сен Аллоҳдан қўрқгин, Аллоҳ жавобига ҳушёр бўл! Ва раиятларни семга фармонбардор ва мутеъ қилди, келгуси қиёмат кунида қилган ишларингни бирма-бир сўрар. То у ҳадгачаким, бир қари аёлга ўз уйида ва ё ўзга ерда заҳмат етса, ундан хабардор бўлмасаиг, келгуси қиёмат купи да у аёл сенинг ёқангдан тутиб, Худо даргоҳига олиб борур, сендан шикоят қилур!
4 •* s
I 1
4
4 « * • <
Ҳорун ар-Рашид йиғидан беҳуш бўлди. Бошқа нарсадан хабари бўлмади. Фузайл Бармакий деди: — Эй Фузайл, бас қил, амир ул-мўъмининни ўлдирдинг! Фузайл деди: — Жим бўл, эй Ҳомон! Сен ва сенинг қавминг халифани ўлдирдилар, мен эмас! Ҳорун бу сўзлардан кўпроқ йиғига тушди. Ва Фузайлга дсди: — Сенга биз Ҳомонми? Фузайл деди: — Эй Ҳорун ар-Рашид, Фиръавн ҳам сенингдек киши эди. Халифалари ва вазирлари билан ўлдилар. Сен ҳам ўласан, ўлмасдан илгари охират ғамин егин! Бас, халифа нойибларига деди: — Фузайл бизни Фиръавн қаторида кўрди! Хорун ар-Рашид минг олтин чиқариб Фузайлнинг олдига қўйди ва деди: — Бу танга отамдан қолган мерос, ҳалолдир. Қабул қилиб олгин! Фузайл деди: — Менинг насиҳатларим таъсир қилмабди. Менинг олдимда зулм қила бошладинғ, зулмни узингга пеша қилибсан! Халифа деди: — Қандай зулм қилдим? Шайх деди: — Мен сенга нажот тиласам, сен мени балога гирифтор қиляпсанми? Мен айтдимки, эгасига бергил, сен ўзға ерга берурсан! Бас, Фузайл олтинни олиб, четга ташлади. Халифа туриб кстди ва деди: — Бу киши охират подшоҳидир!
* * * Нақлдурки, Фузайлнинг тўрт яшар ўғли бор эди. Қўлидан ушлаб, бағрига босди. Ўгилча оғзини отасининг юзига қўйди ва сўради:
— Эй ота, мени севасизми.1' Фузайл деди: — Севаман! Угли деди: — Бир кўнгилга икни севиклик қандай сигади? Шайх билдиким, бу сўз Ҳақдан келган ва ўғлинииг сўзи эмас. Тавба қилди. Углига бўлган севгини кўнгилдан чиқарди. Аллоҳга сиғинди. * * * Нақлдурки, бир куни Фузайл Арофат тоғида кўп нола чекиб, зорланиб йиғлади ва деди: — Ажаб, мунча халойиқ йиғилганлар, барча бирдан йттифоқ билан бориб бир кишидан бир нарса сўрасалар, у нима деб жавоб беради? Яна биров деди: — Агар мард бўлса, эшигидан ноумид қилмагай! Фузайлга бу сўз багоят хуш келди ва деди: — Менинг яратган Эгам карамлилар карамлисидир. Бунча халойицким, йигилиб бу ерга кслибдими, ҳар бирининг қанча ҳожати бўлса ҳам барчасини раво қилур, рад қилмас, маҳрум қайтармас!
Нақлдурки, бир кеча Суфён Саврий Фузайлнинг олдига келди. Эрталабгача Фузайл билан иккови «Қуръон», ҳадис, ривоятлар, машойихларнинг сўзлари борасида суҳбатлашиб чиқдилар. Суфён Саврий деди: — Бу қандай қутлуг ва муборак кеча бўлдики, эрталабгача Ҳақ сўзлари билан вақтимизни хуш ўтказдик. Шайх деди: — Бу кеча қандай ёқимсиз кеча бўлди, беҳуда сўзлар билан ўтди. Суфён деди: — Нега? Фузайл деди:
— Шунинг учунким, мен андиша қилдим, нима сўз эсга келса, шуни сўзлашдик. Сенинг фикринг шуки, қайси сўз хуш келса, шуни гапирасан. Баробарида мен ҳам бир сўз дедим, беҳуда гўйлик билан Аллоҳнинг зикридан қолдик. Аллоҳ зикри ёлғизликда яхши бўлади!
* * *
Ш айх Фузайл деди: — Беш нарса бадбахтлик нишонасидир: Аввали, кўнгил қат- тиқлиги; иккинчи — кўздан ёш келмаслиги; учинчи — ҳаёсизлик; тўртинчи — дунёга рағбат қилмоқ; бешинчиси — дунё учун узун хаеллар суриш
Ва яна деди: — Ҳар қачонким, банданинг кўнгли ниҳоятда қўрқса, ҳеч тилига сўз келтирма1-ай, шаҳват ўгини сўндиргай, дунё севгисини қалбидан чиқаргай. Ҳар кимки Аллоадан қўрқса, барча нарса ундан қўрқар. Ҳар ким Аллоҳдан қўрқмаса, ҳеч нарса ундан қурқмас. Ва банда Аллоҳдан қандай қўрқса, унга дунёда ва охиратда шундай манфаат бўлгай!
— Агар бу дунёнинг ҳаммасини менга берсалар ва айтсаларким, ҳалолдур ва қиёмат кунида ҳисоб йўқдир! Мен уни мурдор нарса каби кўраман!
* * * — Тамоми ёмонликни йигиб бир уйга қўйдилар ва барча яхшиликни ҳам йигиб бир уйга қўйиб, яхшиликнинг калитини дунёни севмасга ва ёмонлиқнинг калитини дунёни севадиганларга қўйдилар.
* * * — Бу дунё бир беморхонага, халойиқ эса унинг ичидаги бир девонага S^onap. Девоналар занжирга тушмагунча, ақлларига келмаслар!
* * * — Кимгаким лунёни бердилар, охират даражасини юз чандон қийинлаштирдилар. Ва ҳар кимнинг охиратдан тамаси бўлса, дунёни йигиштирсин ва дунёга асло назар солмасин. Ва ҳар ким юмшоқ кийимга, тотли таомга ўч бўлса, у киши қиёмат кунида юмшоқ кийим, лаззатли таомдан умид этмасун!
* * * — Хамиша очиқ кўнгиллик бўлинглар! Чунки, Аллоҳ очиқ купилаикларни севар! * * * Ва Аллоҳ жами тоғларга ваҳий қилдиким: — Мен сизлар устингизда Пайгамбарим билан сўзлашаман! Буни эшитиб, барча тоглар ажаб ва такаббур қилдилар: — Мен ҳаммадан баландман, менинг устимда сўзлашур! — деб. Фақат Тури Сино ожизлик ва шикасталик билан деди: — Мен жами тоғлардан пастроқман. Бу давлат бизга қаердан муяссар бўлғай? Шунга қарамай, Аллоҳ унинг бу шикасталигидан Мусо пайгамбар билан унинг устида кўп роз айтишди. Ва ҳар ким ўзини баланд тутса, паст бўлур. Ва паст тутса, баланд бўлур!
* * * — Бу замонда уч нарса оз бўлади: биринчиси, илмига амал қиладиган олимлар; иккинчиси, ихлос билан амал қиладиганлар; учинчиси, беайб кишилар.
* * * — Мусулмонни севарман деса, кўнгли билан севмаса, унинг мусулмонликдан насибаси бўлмайди. У кишини мунофиқ дейдилар. — Ҳар ким бир яхши амал қилиб, мени яхши кўрсинлар, деса, у Аллоҳнинг раҳматидан бенасиб бўлур. Бу иккисини тарк этмоқ ихлосдандур.
■к -к -к Агар бир киши сендан сўрасаким: — Аллоҳни севармисан? Унга жавоб бермагин! Чунки, агар севмайман десанг, кофир бўласан. Ва агар севарман десанг ва унга лойиқ амал қилмасанг, ёлгончи бўласан!
* * * — Оқил киши шуки, аҳмоқ билан бирга ҳалво ейишдан сақланади.
* * * — Агар менга хабар келсаким, сенинг дуоинг мустажоб бўлди! Мен у дуони мусулмон подшоҳларга ҳавола қилган бўлардим. Чунки ўзимга ҳавола қилсам, нафсим салоҳи учун бўлгай! Агар мусулмон подшоҳга берсам, у тамоми мусулмонларнинг салоҳияти учун бўлар! Зероки, «Подшоҳ Аллоҳнинг соясидир» ва халойиқ унинг соясида фароғат топади.
* * * — Уч нарса кўнгилни ўлдиради: кўп емоқ, кўп ухламоқ ва кўп сўзламоқ. «Қуръон», ҳадис ва машойихларнинг сўзи бўлса, ундоқ эмас! * * * — Икки нарса аҳмоқлик нишонасидир: бири ажойиб кўрмайин кулмоқ ва бири хабар сўрамасдан туриб хабар бермоқ! * * * Ўттиз йил Фузайл ҳаргиз кулмади. Фақат ўгил,\ари қолмай, барчаси ўлди, шунда бир табассум қилди. Сўрадилар: — Эй Шайх, бунча умрингда ҳаргиз кулмадинг! Бу вақт нега йиғлаш ўрнига хандон бўлурсан? Деди:
— Кулганимга сабаб шуки, аниқ билдим, энди Аллоҳ мендан рози бўлди. Чунки угилларим ўлди. Ва деди: — Кимданки Аллоҳ хушнуд бўлса, у кулса ажаб бўлмайди.
* * * Нақлдурки, Фузайл ибн Аёзнинг ажали яқинлашди. Икки қизи бор эди. Хотинига васият қилдиким, мен ўлсам, икки қизимни Қубайс тоғига олиб боргин ва юзингни осмонга қаратиб, айтгин: —Бор Худоё, Фузайл банданг менга васият қилди ва дедиким, мен тирик эканимда сенинг омонатингни сақладим, чунким мени дунёдан кетургидек омонатларингни сенга топширди, дегин! Ш ундай қилиб, Фузайл ўлиб, уни дафн қилдилар. Хотини васиятга амал қилиб, қиэларини Қубайс тоғига олиб борди. Фузайл айтган нарсани бажо келтирди. Ш у ҳолда унга Яман подшоҳи учради. У хотиндан аҳволини сўради. Нима учун келганини билди. Ш унда подшоҳ деди: —Менинг икки парҳезгар ўглим бор. Агар рози бўлсанг, икки қизингни икки ўглимга никоҳлаб берайин! Хотин рюзи бўлди. Ш у соатда Фузайл ибн Аёзнинг икки қизини икки ўглига никоҳлаб, олиб кетди.
Г
ИБРОХИМ ИБН АДХАМ
У дунё ва диннинг султони, имон тогининг ҳужжати, илму уэлат ганжинаси, давлат саройи хазинаси, буюк иқлимнинг шоҳи, лутфу карам пардаси, диққат-эътиборли, замонасининг сиддиги, рўзгор ҳужжати эди. Ва соҳиби давлати номдор, турли муомала, ҳақиқат, мукошифот сирларига ошно, ҳамманинг бирдек мақбули ва маъқули, кўп машойихларни кўрган, имом Абу Ҳанифа Кўфий билан ҳамсуҳбат бўлган. Ш айх Жунайд Багдодий айтар эдики: — Иброҳим бу «Мафотиҳ ул-улум», яъни тариқат илмларининг калигидир.
* * * Нақлдурки, бир куни Иброҳим Адҳам имом Аъзам Абу Ҳанифа Кўфийнинг олдига борди. Имом Аъзамнинг олдида жуда кўп ёронлари бор эди, улар Иброҳимни ҳақир кўрдилар. Ш унда Имом дедилар: — Иброҳим Адҳам бизнинг саййидимиздир! Улар сўрашдилар: — Бу саодатни нима билан топди? Имом дедилар: — У сабабданким. доим Аллоҳнинг зикри билан машгулдир!
* * * Унинг аввалги ҳикояти будир: у Балх вилоятининг подшоҳи эди. Унинг подшоҳлигининг дабдабаси шундай эдики, ҳар вақт отланур бўлса, қирқ қалқон олтин олдида, қирқ қалқон олтин сўнгида ялтиллатиб борар, унинг салтанати шавкати, улуглиги, ҳашамати ва иқболи таърифга сигмас эди.
Бир кеча салтанат тахтида ётганида, туи ўртасида туриб, «Аллоҳ!» деди. Шу вақт томда оёқ овозини эшитди. Ва деди: — Кимдурсан, бу вақт султон саройининг устида юрибсан? У деди: — Туя мни йўқотдим, ахтариб юрарман! Буни эшитиб, Иброҳим Адҳам кулди ва деди: — Эй но дон, бу ажаб сўздурким, тун ўртасида том устида туяни изларсан? У деди: — Эй гофил банда, Аллоҳ таолони олтин тахту атлас кўрпалар ичидан излаганингда, менинг том устида туяни излаганим сенга ажаблироқ ту юл д ими? Иброҳим бу сўзларни эшитгач, жонига ўт тушди, бисёр дарду алам билан эрталабгача тафаккурда ўтирди, уйқу кўзидан учди, тонг отди. Бомдод намозини ўқиб, яна тахтга чщиб ўтирди. Кўнгли гуссалик ва андишалик булди. Аркони давлат, аъёни мамлакат, барча беклари келдилар. Ҳар бириси ўз жойларида ўтирдилар. Ва заррин камар, қуллар хизматда, қўлларини қовуштириб, саф тортиб турдилар. Шу аснода ҳайбатли, Миррих салобат киши эшикдан кириб, тўгри султоннинг ёнига бориб ўтирди. Мунча ҳожиблар ва чўбдорлар, дарбонлардан бирининг ҳадди, заҳраси бўлмадиким: «Сен кимсан, нима қилиб юрибсан, қаердан келиб, қаерга борасан?» дейишга. Барчаларининг тиллари боғланиб, қуллари «шол» бўлиб қолди. Иброҳим сўради: — Кимсан? Нима истарсан? Беадабона бу ерга нега келдинг? У деди: — Савдогарман, карвонсарой истарман, мол ва юкларимни туширсам! Иброҳим деди: — Девонамисан, карвонсарой дерсан, бу Балх шохинииг арки ва кўриниш хонасидир! Ҳозир барчаси менинг ихтиёримдадур. Адашиб юрибсиз?
У деди: — Сендан илгари бу олтин сарой кимники эди? Иброҳим деди: — Отамники! У деди: — Отангдан илгари кимники эди? Иброҳим деди: — Бобомники! У сўради: — Ундан илгари кимники эди? Иброҳим деди: — Бобомнинг отасининг мулки эди! Шу хилда кўп сўзлар орадан ўтди. У сўради: — Аввалги эгалари қаердадур? Иброҳим деди: — Улар ўлиб кетдилар. У деди: — Ундай бўлса, карвонсарой дегин! Чунки, биров кетар ва биров келар. Тез орада сендан ҳам қолади. Девона ўзингдурсан! Шу аснода кўздаи гойиб бўлди. Бу Хизрнииг (а.с.) ўзи эди. Бу ҳолни Иброҳим кўргач, ҳоли ўзга бўлди. Ўйлаб қараса, ҳақиқатан барчаси рост эди. Ором ва қарори қолмади. Кўнглида деди: — Эй Раббим, бу на ажабдур? Кеча бир кимса ундоқ деди, ва бу мундоқ деди? Дарҳол буюрди: — От ҳозирланг менга. Бугун ажаб ҳоллар рўй берди. Кўнглим шикор орзу қилди, овга чиқарман, шояд кўнглим очилгай! Дарҳол от ҳозирладилар, отга минди, юзини саҳрога тутди, кетди. Нима қиларини билмади. Борар экан, аркони давлатларини ҳам ҳар биринг ов қилинг деб, бир тарафга юбориб, улардан жудо бўлиб, ёлғиз борар эди. Бир ун эшитдиким:
— Уйгон ўлмасдин бурун! Иброҳим ўзини эшитмаганга солиб борар эди. Я на овоз келдиким: — Уйгон ўлимдан илгари! Яна отини илгари сурди. Яна бир ун эшиттиким: — Уйғон ўлмасдин бурун! Бу гал қўлини дунёдан ювди ва отини илгари сурди. Кўзига бир кийик кўриниб, қасд этдиким, у кийикни овлашга. Кийик ҳам Аллоҳ фармони билан тилга кириб деди: — Эй Иброҳим, Аллоҳи т. сени овламоқ учун яратдими ё ўзга ишлар учун? Иброҳим яна ўйланиб қолди. Бу гал отни ҳайдашга ҳам мажоли қолмади. Кийик ундан юз буриб, қочиб кетди. Кетар экан, от узангисидан бир ун эшитди, багоят қўрқди, титради. Я на борар эди, ёқасидан бир ун эшитди. Холи ўзга бўлди. Заифлашди. Шундан сўнг кўзига икки фаришта кўринди. Ииглай бошлади. Шу даражада йигладики, оти ва тўни ҳўл булди. Яна борар эди, яна овоз келди: — Эй Иброҳим, қайтгил ва тавба қил! Бу дунё уткинчидир! Бу гал Иброҳим тавбаи насуҳ қилди ва бир тарафга юз қўйиб бораркан, бир чўпонга йўлиқди. Чўпоннинг бошида юнгдан бўрки, шолдан тўни бор эди. Ундан сўради: — Эй чўпон, кимнинг чўпонидурсан, бу кимнинг қўйларидур? Чўпон деди: ~ Мен подшоҳимизнинг қулиман ва бу қ5шлар ҳам подшоҳникидур. Иброҳим деди: — Эй чўпон, бу шол тўнинг ва кийгиз бўркингни менга бергин ва менинг атлас тўнимни ва заррин тожимни олгил! Балх подшоҳидурман, сен менинг қулим экансан, сени холисанлиллоҳ озод қилдим ва бу қўйлар меникидур, уларни ҳам сенга багишладим! Шол тўнни эгнига кийиб, кийгиз бўркни бошига қўндирди-да, полон ва гирён борар эди.111