Жуда кам дозада озон ҳавфли эмас. Бироқ жуда кўплаб оксидланиш реакцияларида иштирок этиши, эркин радикаллар ҳосил бўлиши билан ҳавфли. Организмга озонни кўп таъсир қилиши эрта ўлимга олиб келиши мумкин. Озонни ҳавфларидан бири нафас йўлларига бевосита таъсири. Яъни нафас йўлларини таъсирлантиради. Озон бўйича мейёрий кўрсаткичлар: - Аҳоли яшаш жойида атмосфера ҳавосида бир марталик мумкин бўлган максимал доза: 0.16 мг/м3; - Аҳоли яшаш жойида атмосфера ҳавосида бўлиши мумкин бўлган максимал суткалик ўртача миқдори: 0.03 мг/м3; - Иш жойида максимал бўлиши мумкин бўлган миқдори: 0.1 мг/м3; - Ўлимга олиб келувчи минимал концентрация: 4.8 ppm (миллиондан бир); Инсон ҳидини сезадиган даражаси таҳминан 0.01 мг/м3.