Ўйин 2012 йил 27 сентябрь куни бўлиб ўтган. Бу ўйин гуруҳ босқичидаги сўнгги тур ўйини эди. Ўзбекистон гуруҳдан кейинги босқичга чиқиши учун камида дуранг ўйнаши керак эди. Аммо ўйин 1:0 ҳисобида сурияликлар ғалабаси билан тугаган. Шунга қарамай, Ўзбекистон кейинги босқичга чиққан — гуруҳнинг параллел ўтган иккинчи ўйинида аутсайдер Ҳиндистон сўнгги сонияларда Хитой дарвозасига пенальтидан гол уриб, дуранг ўйнаган ва шу тариқа Хитойнинг «оёғидан ушлаб қолиб», Ўзбекистонни чорак финалга чиқарган. Сурия — Ўзбекистон ўйини Хитой — Ҳиндистон ўйинидан икки дақиқача (ва Ҳиндистон дуранг келтирган голни уришидан ҳам шунча вақт) аввал тугаган. Шу сабабли Сурия — Ўзбекистон ўйинидан кейинги ўзбекистонлик футболчиларнинг эмоциялари алоҳида эътиборга молик. Сурия — Ўзбекистон ўйини тугади. Осиё чемпионати фаворитларидан бири ҳисобланган Ўзбекистон мусобақа билан хайрлашди, чунки параллел ўйинда Хитойга 1:2 ҳисобида ютқазаётган Ҳиндистондан умид йўқ барибир. Ўзбекистонлик футболчилар хафа, сурияли
Ўсмирлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионатидаги Сурия — Ўзбекистон (1:0) ўйинининг охири
30 октября 202230 окт 2022
567
1 мин