Лондоннинг “Челси” жамоасида сўнгги пайтларда африкалик легионерлар ўз ўринларига эга бўлиб, мухлисларнинг суюклисига айланишмоқда. Биз “Аристократ”лар тарихидаги энг яхши 5 нафар Африкалик ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. Селестин Бабаяро (Нигерия) 1997-йилда “Челси” “Андерлехт”нинг 20 ёшли ярим ҳимоячисини 2, 25 млн. фунт стерлинг эвазига ўз сафига қўшиб олди. Бабаяро клуб шарафини 2005-йилга қадар ҳимоя қилди. У бу давр ичида барча мсуобақаларда 197 ўйинда иштирок этиб 8 та голга муаллифлик қилди. Селестин 8 мавсум давомида бир мартадан УЕФА суперкубоги, кубок эгалари кубоги ва Англия кубогида зафар қучди. Бабаяро 2005-йилда “Ньюкасл” клубига ўтиб кетди. Майкл Эссен (Гана) Бабаяро кетгач, “Челси” “Лион”дан яна бир африкаликни сотиб олди. Эссен 2005-2014 йиллар давомида “Аристократлар” шарафини муносиб ҳимоя қилди. Ганалик ярим ҳимоячи 8 мавсум давомида 252 учрашувда 25 гол урди ва жамоа билан бирга 4 бора Англия кубогида, 2 маротаба Премьер лигада ва бир мартадан Лига кубоги,