“Челси” афсонаси даражасига кўтарилган Диде Дрогба клуб тарихида бир қатор рекордларни ўрнатган. Биз унинг энг аҳамиятли 5 та рекорди ҳақида сўз юритамиз. 1. “Челси” тарихидаги энг сермаҳсул легионер Котд’Ивуарлик ҳужумчи “Аристократлар” тарихидаги энг сермаҳсул легионер ҳисобланади. Дрогба “Челси” либосида 381 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар посбонларини 164 марта ранжитишга муваффақ бўлган. Энг қизиғи Лондонликларнинг энг яхши 10 та тўпурарининг 9 таси англияликдир. Улар орасида хорижликлардан фақат Диде бор. 2. “Челси”нинг Премьер лигада 1 мавсумда энг кўп гол урган футболчиси 1992 йилдан буён Премьер лига деб аталувчи Англия чемпионатида Дрогба бир мавсумда энг кўп гол урган “Челси” футболчиси ҳисобланади. У 2009/2010 йилги мавсумда 29 та гол киритиб мавсум якунлари бўйича энг яхши тўпурарага аталган совринга эга чиқди. 3. “Челси”нинг Англия кубиги финалларидаги энг сермаҳсул футболчиси Дрогба “Челси”нинг Англия кубогидаги 4 та ғалабасига муносиб ҳисса қўшган. У 200