Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда Telegram орқали алдаш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда. Фирибгарлар маълум бир кишининг суратидан фойдаланган ҳолда унинг номидан сохта аккаунт очиб, танишларидан пул сўрашади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Кўпинча, маълум миқдордаги пулни дарҳол картага ўтказиш илтимослари кечаси ёки эрта тонгда келиб тушади. "Таниш" ўзининг “қийин” аҳволда эканлигни айтиб, пулни тез орада қайтаришни ва тафсилотларни айтиб беришни ваъда қилади. Шундан сўнг у карта рақамини юборади.
Бундай ҳолатларнинг авж олгани ҳақида “Истеъмолчи.уз” Facebook-ҳамжамияти аъзолари хабар беришди. Фирибгарликка дуч келган одамлар картага ҳеч нарса ўтказмасликни тавсия қилишади. Бунинг ўрнига, ўша танишга қўнғироқ қилиб, илтимос чиндан ҳам ундан келганлигини аниқлаш лозим. Ҳамжамиятнинг айрим аъзолари мазкур хабарлар муаллифларидан қўнғироқ қилишни сўрашган. Шу заҳотиёқ фирибгарлар бошқа безовта қилишмаган.