Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз маълум қилишича, Ташқи ишлар вазирлиги пандемия даврида Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тартиби ҳақида тушунтириш берган. “Хорижда вақтинча бўлиб турган ёки чет элда доимий асосда яшовчи ва ватанга авиақатновлар орқали қайтишни истаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ҳудудига киришларида ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган”,- дея маълум қилмоқда вазирлик. Ўзбекистондан транзит орқали бошқа давлатга кетаётган чет эл фуқароларнинг мамлакат ҳудудидан ўтишларига хорижий давлат дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига аввалдан қилган сўровлари асосида рухсат берилади. 15-июндан бошлаб қуйидаги тоифадаги фуқароларга авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириш учун карантин чоралари соддалаштирилган: - хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;
- инвестиция лойиҳалари доирасида хорижий компания ва бошқа т