Бир иш билан Бўка туманига боришимга тўғри келди. У ерда қир деган жой бор. Ўша ерга "Дружба"даги байроқни ўрнатиш керак экан. Шунга пудратчиларни чақирибти хокимият. Бизни ишхона эса ўша кунга бўш мошина йўқ экан деб, ўзим бориб келишимни илтимос қилди. Эрталаб туриб, соч соқолга қараб, атирларни сепиб, костюм-шимларимни кийдим. Ухлаб ётган аёлимга бир назар ташладим-да, - ҳа майли, кечаси билан болага қараб чиқди, ухласин, бошини қотирмайман. - деб, тайёрланмаган нонуштани ҳам емай чиқиб кетдим. Қўйлиқда таксилар боракан. Мошина йўловчиларга тез тўлди. Орқа ўриндиқга ман, бир студент ва 30 ёшлар атрофидаги аёл ўтирдик. Олди ўриндиқда бир амаки бор эди. Студент чаққонроқ экан, - астмам бор, ўртада ўтиролмайман - деб эшик тарафга ўтириб олди. Фаросатан аёл киши икки эркак орасида ўтирмасин деб ўртага ўзим ўтирдим. Ёнимда ўтирган аёл ғалатироқ экан. Кўча кўрмаганга ўхшайди. Биноларга, одамларга, мошиналарга анқайиб кетавериб, ўзидан ўзи кулиб қўяркан. Кийиниб олишидан ҳам, сағал калла