Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Яқин йилларда Ўзбекистон энг оммабоп АИ-80 русумли бензинни ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи. Ушбу қарорнинг сабаби нимада, у қандай фойда келтириши, шунингдек бугун ёқилғи нархлари қандай тартибга солиниши ҳақида Batafsil.uz. мухбирига Энергетика вазирининг ўринбосари Беҳзод Нарматов гапириб берди. "Қайд айтиш керакки, бугунги кунда АИ-80 бензини ёқилғига қўйилган кўплаб замонавий талабларига жавоб бермайди. У ўтган асрнинг 70-йилларида ишлаб чиқарила бошланган. Замонавий двигателлар АИ-90 бензинига мўлжалланган. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни янгилаш ва замонавий двигателларни тайёрлаш бўйича режаларимиз бор. АИ-80 нафақат автотранспорт воситаларининг техник хусусиятларини ёмонлаштириши, балки атроф-муҳитга жиддий таъсир қилиши шубҳасиздир",- деди у.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, келгуси йилларда республиканинг иккита энг йирик нефтни қайта ишлаш заводлари - Бухоро ва Фарғонадаги заводлар яқин истиқболда АИ-91 ва келажакда АИ-95 ва АИ-98 каб