Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, хориждан келган фуқароларга қулайликлар яратиш ва карантинни ўз ҳисобидан меҳмонхоналарда ўташга тайёр бўлган ўзбекистонликлар учун махсус BookHotel.uz сайти ишга туширилди. Сайтда карантинга жойлаштирилаётган фуқароларнинг имкониятлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда турли нарх тоифасидаги меҳмонхоналар рўйхати жойлаштирилган. Бу ерда барча зарур маълумотлар: меҳмонхонанинг жойлашган жойи, номер фонди, боғланиш учун маълумотлар, кўрсатиладиган хизматларни, шунингдек яшаш учун таклиф этиладиган шароитларни кўриш ҳам мумкин.
Карантин талаблари асосида фуқароларни жойлаштириш учун етарли шароитлар яратган меҳмонхоналар рўйхати уларнинг тўлишига қараб мунтазам равишда янгиланиб боради. Эслатиб ўтиш жоизки, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган дав