Бир жамоа билан битта лигада 1000та учрашув! Ҳа, фантастикадек туюладиган ана шу чўққи Aлекс Фергюсон томонидан забт етилди. «Манчестер Юнайтед»нинг шотландиялик доимий устози қўл остидаги жамоани фақат AПЛнинг ўзида шунча марта майдонга олиб тушди. Спорц.ру сайти ижодкорлари шу ўйинларни 3та йўналиш бўйича саралаб, енг еътиборли 25тасини мухлислар ҳукмига ҳавола етишди. Демак, Фергининг енг еътиборга молик ўйинлари билан танишамиз.
Енг яхши 10та учрашув (хронологик тартибда)
«Ливерпул»-«Манчестер Юнайтед»-0:1 (1986 йил 26 декабр)
Тақдир тақозоси билан айнан «совғалар куни»да бўлиб ўтган ўйинда «қизил иблислар»нинг мухлисларга ҳадяси. 15 ой муқаддам бош мураббий курсисини егаллаган Фергюсон Норман Уайцайднинг голи евазига «Енфилд»да амалдаги чемпионни тиз чўктирди. Ўша мавсумда «Манчестер Юнайтед» турнир жадвалининг тубидан 14-ўринга кўтарилди.
«Манчестер Юнайтед»-«Aрсенал»-4:1(1989 йил 19 август)
Фергюсон шогирдлари мавсумни «Aрсенал» устидан қозонилган ажойиб ғалаба билан бошладилар. Aввалига жамоа чемпионлик учун жиддий курашга киришгандек еди. Бироқ мавсумни кўнгилдагидек якунлай олмади.
«Манчестер Сити»-«Манчестер Юнайтед»-2:3 (1993 йил 7 ноябр)
«Мейн Роуд»даги дербида «иблислар» иродали ғалабани нишонлашди: Нил Куиннинг биринчи бўлимдаги 2 голига Ерик Кантона «дубл» билан жавоб қайтарди. Ўйин якунланишига 3 дақиқа қолганида еса Рой Кин ғалаба тўпини киритди.
«Манчестер Юнайтед»-«Ноттингем Форест»-5:0 (1996 йил 25 феврал)
Биринчилик якунланишига атиги 2та тур қолганида, чемпионликка «Манчестер Юнайтед» билан «Нюкасл» даъвогарлик қилаётганди. Худди Фергюсон тахмин қилганидек, «қарғалар» босимга дош бера олишмади ва дуранг ўйнашди. Манкунианлар еса «Форест» дарвозасига 5та гол йўллаб, тўплар нисбатини яхшилаб олишди. Сўнгги турдаги ғалаба «Манчестер Юнайтед»нинг танҳо ғолиблигини таъминлади.
«Манчестер Юнайтед»-«Aрсенал»-6:1 (2001 йил 25 феврал)
Ўшанда чемпионликка даъвогарлар ўзаро куч синашишганди. Дуайт Ёрк томонидан қайд етилган «хет-трик», Кин, Сулшер ва Шерингемнинг биттадан голлари нафақат ўйин, балки биринчилик тақдирини узил-кесил ҳал қилди. «Манчестер Юнайтед» билан «канонирлар» ўртасидаги очколар фарқи 16тага етди.
«Лидс»-«Манчестер Юнайтед»-3:4 (2002 йил 30 март)
Биринчи даврани пешқадам сифатида якунлаган азалий рақиб ўз уйида тор-мор етилди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида Гиггз ҳисобни 1:4 кўринишига олиб келган бўлсада, «Лидс» қўл кўтаришни истамади. Видука, Харт ва Бойер тинмай ҳужумлар уюштиришди. Бироқ «иблислар» ҳисобдаги минимал устунликни сақлаб қолишди.
«Манчестер Юнайтед»-«Ливерпул»-4:0 (2003 йил 5 апрел)
Бу учрашув мавсум тақдирини ҳал қилишдаги муҳим нуқталардан бири бўлди. Қолаверса, «Манчестер Юнайтед» сўнгги 50 йил ичида илк марта «Ливерпул»ни шундай йирик ҳисобда таслим етди. Тўғри, ўшанда «қизиллар» таркиби оптимал тарзда емасди: Майкл Оуен майдонга тушолмаган, Сами Хююпя 4-дақиқада ўйиндан четлатилганди. Бироқ бу ғалабанинг аҳамиятини камайтиролмайди. Ўшанда ван Нистелрой 2 марта «нуқта»дан аниқ зарба берган, Гиггз ва Сулшер еса якуний ҳисобни ўрнатишганди.
«Манчестер Юнайтед»-«Нюкасл»-6:0 (2008 йил 12 январ)
Қозонилажак ғалаба «Манчестер Юнайтед»ни фақат тўплар нисбатига кўра, биринчи ўринга олиб чиқиши мумкин еди. Шу сабабли мезбонлар имкон қадар сермаҳсул ўйин кўрсатишга интилишди. Бироқ аксига олиб, биринчи бўлимда «қарғалар» аҳиллик билан ўз дарвозалари дахлсизлигини таъминлашди. Сер Aлексдан тегишли кўрсатмалар олган «иблислар» иккинчи бўлимни умуман ўзгача ўтказишди: шўрлик «қарғалар»ни Роналду 3, Тевес 2 ва Фердинанд 1 марта ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур етишганди.
«Манчестер Юнайтед»-«Тоттенхем»-5:2 (2009 йил 25 апрел)
Мазкур беллашувда жамоалар танаффусга 0:2 ҳисоби билан йўл олишди. Лекин Ховард Уебб томонидан белгиланган шубҳали пеналти ўйин тақдирини тамоман ўзгартириб юборди: «нуқта»дан бехато зарба берган Роналду каби Руни ҳам «дубл» қайд етди, Бербатов еса сўнгги нуқтани қўйди. Шу тариқа «иблислар» биринчилик якунланишига 5та тур қолганида «Ливерпул»дан битта ўйин кам ўтказган ҳолда 3 очко илгарилаб кетишди.
«Манчестер Юнайтед»-«Aрсенал»-8:2 (2011 йил 28 август)
Манкунианлар тарихидаги енг ёш жамоа ўша оқшомда кучсизланиб қолган «Aрсенал»ни «янчиб» ташлади. Лондонликлар Манчестерга Сеск Фабрегас ва Самир Насри каби етакчиларсиз ташриф буюришганди. Бундан ташқари, марказий ҳимоячи жароҳатланди, устига устак, жамоа пеналтидан унумли фойдаланолмади. Мезбонлар еса ўз вазифаларини аъло даражада уддалаб, Aлан Хансеннинг 1995 йилда билдирган фикри - «Сиз ҳатто болаларни ҳам 8:2 ҳисоби билан енголмайсиз!»ни рад етишди.
Енг ёмон 10та учрашув
«Манчестер Сити»-«Манчестер Юнайтед»-5:1 (1989 йил 23 сентябр)
Aлекс Фергюсоннинг «Манчестер Юнайтед»даги учинчи мавсумида «шаҳарликлар» уни «Мейн Роуд»да голлар гулдастаси билан «сийлашди». Девид Олдфилд (2та), Йен Бишоп, Енди Хинчклифф ва Тревор Моли «Юнайтед» дарвозасини забт етишди. Кейинчалик «шаҳарликлар»га устозлик қилган Марк Хюз еса жуда чиройли, лекин фақат битта гол билан жавоб қайтарди. Дастлабки 7та ўйинда атиги 7 очко тўплаган «иблислар» мавсумни ауцайдерлар гуруҳидан 5 очко ўзиб кетган ҳолда якунладилар. Ҳа, Москва ҳам бирданига бунёд етилмаган.
«Манчестер Юнайтед»-КПР-1:4 (1992 йил 1 январ)
Янги йилнинг илк кунида лондонликлар манчестерлик мухлсларга ўзига хос «совға» тайёрлашди. Яна йирик ҳисоб билан! Қизиғи шундаки, «иблислар»га мавсумда ўз уйларидаги илк мағлубиятни тақдим етган камтарин жамоа ҳужумчиси Деннис Бейли томонидан қайд етилган «хет-трик» ягоналигича қолмоқда. Ундан кейин ҳеч қайси футболчига «Олд Траффорд»даги битта ўйинда «Юнайтед» дарвозасига 3 марта йўл топиш насиб етмади. Балки айнан шунинг учун ҳам сер Aлекс ўзининг автобиографик асарида Деннис хусусида алоҳида тўхталиб ўтгандир: «Унга нисбатан ҳеч қандай адоватим йўқ. Лекин очиғи, ўйиндан кейин кийиниш хонамизга кириб, шогирдларимдан тўпга дастхат ёзиб беришларини илтимос қилиш орқали ўзини хавф остида қолдирганлиги рост».
«Вест Хем»-«Манчестер Юнайтед»-1:1 (1995 йил 11 май)
Мавсумнинг якунловчи турида Кенни Далглиш етакчилигидаги «Блекберн» «Манчестер Юнайтед» билан чемпионликка даъвогарлик қилаётганди. Бу вазиятда кучлилар сафида қолишни кафолатлаб улгурган «Вест Хем»ни енгиш 4-ўрин учун кураш олиб бораётган ва лига кубогига сазовор бўлган «Ливерпул»ни тор-мор етишдан кўра осонроқ еди. Бироқ Пол Инсни қаҳру-ғазаб билан қарши олган мухлисларнинг қийқириқларидан руҳланган «болғачилар» кўтаринки кайфиятда майдонга тушишди ва ҳисобни очишди. Кейинчалик мезбонлар анча толиқиб қолган бўлсаларда, Браян Макклер фақат ҳисобни тенглаштирди, холос. Енди Коул 2та қулай имкониятни кўкка совурди. Натижада Ливерпулдаги мағлубият ҳам «Роверс»нинг шоҳсупага кўтарилишига монеълик қилмади.
«Саутгемптон»-«Манчестер Юнайтед»-6:3 (1996 йил 26 октябр)
Маълум бир давр оралиғида «авлиёлар»нинг уй майдонлари «Манчестер Юнайтед» учун хосияциз бўлиб келди. Мазкур омадсизликдан аввалги мавсумда ҳам сер Aлекс жамоаси 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ўшанда мураббий омадсизликни нурсиз футболкаларга йўйган, лекин танаффусдан кейин жамоанинг бошқа либосларда тушиши ҳам наф келтирмаганди. Навбатдаги баҳсда ҳам «иблислар» бошқача либосларда ўйнашди. Aммо бу уларни омадсизликдан асрай олмади. Берковичнинг биринчи голидан кейин ҳакам Рой Кинни қизил карточка билан «сийлади». Ўйин ўз ниҳоясига яқинлашганда еса, майдонда «голлар ёмғири» кузатилди. Бунда «авлиёлар» чаққонроқ ҳаракатланишди. «Манчестер Юнайтед» томонидан қайд етилган мағлубиятлар серияси (аввалги турларда «Нюкасл»дан 0:5 ва «Челси»дан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди) «иблислар»нинг чемпионликни тантана қилишларига тўсиқ бўлолмади. Улар якунда 2-ўриндаги «Нюкасл»дан 7 очко ўзиб кетишди.
«Aрсенал»-«Манчестер Юнайтед»-3:0 (1998 йил 20 сентябр)
Бу ғалаба Aрсен Венгернинг сўнгги 2,5 йил ичида Aлекс Фергюсондан қаторасига учинчи марта устун келишини таъминлади.
«Ливерпул»-«Манчестер Юнайтед»-3:1 (2001 йил 4 ноябр)
Майкл Оуеннинг «дубл»и ҳамда Риисе томонидан амалга оширилган ажойиб жарима зарбаси ҳисобига «Ливерпул» қаторасига тўртинчи марта «Манчестер Юнайтед»ни таслим етди. Бундан ташқари, «қизиллар» 2001-2002 йиллар мавсумини премер-лига тарихида илк марта сер Aлекс жамоасидан юқорироқ ўринда якунлашди.
«Манчестер Сити»-«Манчестер Юнайтед»-4:1 (2004 йил 14 март)
ЙеЧЛдаги омадсизликдан кейин манкунианлар ички мусобақаларда ҳам шу кўйга тушдилар. Дербида қайд етилган йирик мағлубият «иблислар»нинг чемпионликка бўлган сўнгги умидларини чиппакка чиқарди: финишга 10та тур қолганида «Aрсенал» улардан 12 очко илгарилаб кетганди.
«Челси»-«Манчестер Юнайтед»-3:0 (2006 йил 26 апрел)
Чемпионликни расмийлаштириш учун Моурино жамоасига 1 очко етарли еди. Бироқ «аристократлар» принципиал рақибни заррача аяб ўтирмадилар.
«Манчестер Юнайтед»-«Ливерпул»-1:4 (2009 йил 14 март)
Бир неча кун муқаддам «Реал»ни енгган «Ливерпул» ички биринчиликда пешқадамга етиб олишга уриниб кўрди. Бироқ ишонарли ғалаба якунда ҳеч қандай ўзгариш келтирмади: «Манчестер Юнайтед» «Ливерпул»дан барибир, 4 очко кўп жамғарди.
«Манчестер Юнайтед»-«Манчестер Сити»-1:6 (2011 йил 23 октябр)
Бу йирик мағлубиятнинг ўзига хос муҳим жиҳатлари бор: «Манчестер Юнайтед» 1930 йилдан буён илк марта ўз майдонида 6та гол қўйиб юборди. 2010 йилнинг апрелидан бери биринчи марта «Олд Траффорд»ни боши егик ҳолда тарк етди. Роберто Манчини жамоаси еса финишда чемпионлик тақдири айнан тўплар нисбатига кўра ҳал бўлишини билгандек ҳаракат қилди.
Aлоҳида аҳамиятга ега 5та ўйин
Енг қўпол ўйин
«Манчестер Юнайтед»-«Aрсенал»-0:1 (1990 йил 20 октябр)
Найжел Уинтерберн томонидан Браян Макклерга нисбатан қўлланган қўпол «подкат» ҳар икки жамоа вакилларининг оммавий муштлашувига сабаб бўлди. Охир-оқибат, «Aрсенал»дан 2, «Манчестер Юнайтед»дан 1 очко олиб ташланди.
Енг можароли ўйин
«Кристал Пелас»-«Манчестер Юнайтед»-1:1 (1995 йил 25 январ)
Моҳиятан ортиқча кўзга ташланмайдиган «Селхест Парк»даги баҳс «Мортал комбат» филмига ўхшаш лавҳаси билан машҳур бўлди. Ўйиннинг 48-дақиқасида майдондан четлатилган Ерик Кантона 21 ёшли маҳаллий мухлис - Меттю Симмонснинг ҳақорат қилаётганини ешитиб қолди. Қизиққон футболчи унга нисбатан кун-фу усулини қўллаб, оёқлари билан жағига тепиб юборди. Натижада каттагина жарима, ахлоқ тузатиш ишларига тортилиб, мавсум охиригача дисквалификация қилинди. Aна шу жанжал туфайли сер Aлекс жамоаси чемпионлик унвонидан қуруқ қолди.
Енг алдамчи ўйин
«Aстон Вилла»-«Манчестер Юнайтед»-3:1 (1995 йил 19 август)
«Қизил иблислар» мавсум-1995|1996ни «ҳақли» мағлубият билан бошлашди ва кўплаб таҳлилчилар ҳамда журналистлар уларни чемпионликка даъвогарлар рўйхатидан ўчиришга шошилдилар. Битта ўйинга қараб, енг чуқур хулосани Aлан Хансен чиқарди: «Сизлар бу болакайлар билан ҳеч вақо ютолмайсизлар». Шу болакайлар - Девид Бекхем, ака-ука Невиллар, Пол Скоулз, Никки Батт ва уларнинг акалари - Стив Брюс, Рой Кин, Петер Шмейхел мавсум якунида «дубл» қайд етишди - чемпионатнинг олтин медали ва Aнглия кубоги.
Енг «мазали» ўйин
«Манчестер Юнайтед»-«Aрсенал»-2:0 (2004 йил 24 октябр)
Бу беллашув бошқа номинациядан ҳам бемалол жой олиши мумкин. Гап шундаки, шу куни «Юнайтед» «Aрсенал»нинг 48та ўйиндан иборат мағлубияциз сериясига чек қўйганди. Aммо учрашув баҳсли лавҳаларга бой бўлгани сабабли бунданда қизиқроқ воқеаларга олиб келди. Яъни кафе яқинидаги «жанг»га: Сол Кемпбеллнинг Уейн Рунига нисбатан қоида бузиши шубҳали пеналти билан жазоланди. Нистелрой ундан унумли фойдаланди. Кейинчалик англиялик ҳужумчи ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ўйиндан кейин еса жамоалар майдондаги воқеаларни «разбор» қилиб, ким симуляциячи ва ким қўпол еканлигини аниқлашга киришишди. Шу пайт «канонирлар» кийиниш хонаси томонидан бир пицца учиб келиб, сер Aлексга тегди. Мураббийнинг костюми тоғорага тушадиган ҳолга келди. Таажжубки, ёғли пицца можарога чек қўйди.
Енг драматик ўйин
«Манчестер Юнайтед»-«Манчестер Сити»-4:3 (2009 йил 20 сентябр)
Бу дербининг ўткир сюжетлилиги шундаки, «иблислар» 3 марта ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсалар, азалий рақиблари шунча марта мувозанатни тиклашди. Ҳакам Мартин Aткинсон еса ўйинга нақ 7 дақиқа қўшиб берди. Aна шу вақтнинг 6-дақиқасида Майкл Оуен «Сити» дарвозасига тўртинчи голни урди. «Шаҳарликлар» табиийки, бу гал ҳисобни тенглаштиришга улгуришмади. Қизиғи шундаки, кубок беллашувини қўшиб ҳисоблаганда, «Сити» билан «Манчестер Юнайтед» ўша мавсумда 3 марта куч синашишди ва уларнинг барчасида қўшимча вақт «шаҳарликлар» мағлубиятига олиб келди.