Ўзбекистонда карантин чекловлари узайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. Тадбирда бугунги кунда мамлакатда пандемияга қарши қандай кураш олиб борилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилган. Хусусан, ҳозирда коронавирус юқтирганлар сони 18 минг 700 нафардан ошгани, вазият ҳамон жиддий бўлиб қолаётгани таъкидланган. Шавкат Мирзиёев ҳозиргача амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритар экан, охирги кунларда коронавирусни даволаш учун қўшимча 46,5 мингта ўрин ажратилгани, яна 31 мингта ўрин ташкил этилиши, 397та тез тиббий ёрдам машинаси харид қилингани, бир ой муддатда яна 409та машина жойларга етказилишини таъкидлаб ўтган. «Аҳволи оғир беморлар сони кўпайиб бормоқда. Коронавирусга қўшимча равишда пневмония ҳолатлари ҳам кенг тарқалмоқда. Шу сабабли, охирги 10 кунда 4та селектор ўтказиб, ҳокимлар, вазирлар ва бошқа мутасадди раҳбарларга қўшимча даволаш ўринларини ташкил этиш, симптомсиз касалларни уйда тизимли даволаш, улар
Карантин чекловлари узайтирилади. Президент махсус комиссия таклифига розилик билдирди.
23 июля 202023 июл 2020
2
2 мин