Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (афсуски) депутати, "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши (афсуски) раиси Алишер Қодиров ҳар галгидек халқни ғазаблантиришни қойил қилмоқда. Умуман олганда бу кишини ҳозирдаги эгаллаб турган барча ваколатли вазифалардан озод этиш керак назаримда. Сабаби барчамизга аён, хар доим ўйламасдан ё нимадир деб қўяди ёки қанақадир қовун тушуради. Бу гал эса "жаноб" Қодиров ўз телеграм каналида четдаги ватандошларимизни олиб келишни тўхтатилишини таклиф этиб пост қолдирган, қуйида ушбу постни ўқишингиз мумкин. "Вирусларни аниқлаш ва улар билан курашишда Исроил давлатидаги тажриба ўргангулик. Улар 2020 йилнинг 1 сентябригача барча кирувчилар учун чегараларини ёпди. Нимага? Чунки ичкарига кирган ҳар бир инсон вируснинг янги, бораётган жойидаги муҳитга мослашмаган типини олиб кириши мумкин. Бу янги тўлқин дегани. Пайғамбаримиз (с.а.с) ҳам “Вабо тарқалган жойга бормангиз, агар турган жойингизда вабо бўлса у ердан кетмангиз” деб бекорга айтмаг