Samsung бугун ўзининг «бели бақувват», ўзи ҳамёнбоп Galaxy M31s смартфонининг тақдимотини эълон қилган. Буни қарангки, компания шундан сўнг яна бир смартфони – Galaxy Z Flip 5G анонсини ҳам расман эълон қилди. Қизиғи – эълони кейин чиққан бўлса-да, букламафоннинг ўзи Galaxy M31s’дан аввал, аниқроғи, 22 июль куни Хитойда намойиш этилади. Шу пайтгача чиққан хабарларда бу смартфоннинг февралда тақдим этилган букламафон – Galaxy Z Flip моделидан фарқлари айтилмоқда. Аввало, унинг корпуси 0,5 миллиметрга қалинроқ ва 0,1 миллиметрга узунроқ. Қолаверса, Galaxy Z Flip 5G янги – Mystic Bronze рангида ҳам чиқади. Лекин энг асосий фарқи шундаки, Galaxy Z Flip 5G «раскладушка»си Qualcomm компанияси 8 июль куни тақдим этган флагман – Snapdragon 865+ процессорига таянади. Букламафоннинг қолган жиҳатлари ўз «аждод»иники билан бир хил. Эслатиб ўтамиз, ушбу чипсет базасида тайёрланган, AnTuTu сервисига кўра жаҳонда энг зўри бўлиб турган иккита смартфон ҳам айни шу куни тақдим этилади. Булар – Asus к
Snapdragon 865+ чипли Galaxy Z Flip 5G «раскладушка»си ҳатто Galaxy M31s’дан ҳам олдин намойиш қилинди
20 июля 202020 июл 2020
1
1 мин