Найти в Дзене
Ихтиёр Бек Аминов

Galaxy M31s шу ойдаёқ тақдим этилади

Арзон туркумга мансуб Galaxy M31s смартфонининг тақдимоти 30 июль куни Ҳиндистонда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Кутилганидек, ушбу смартфон Super AMOLED матрицали, Full HD+ форматли экран билан жиҳозланмоқда.

Мавзуга доир: Snapdragon 865+ чипли Galaxy Z Flip 5G «раскладушка»си ҳатто Galaxy M31s’дан ҳам олдин намойиш қилинди

Galaxy M31s модели Exynos 9611 процессори, 6 ГБлик тезкор ҳамда 128 ГБлик ички (UFS 2.1 турига мансуб) хотира билан тақдим этиляпти.

-2

Ушбу смартфоннинг афзалликларидан бири – худди Galaxy M21, Galaxy M30s ҳамда Galaxy M31 девайсларидаги каби, нақ 6000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланишидир.

Galaxy M31s смартфони 25 ваттлик тезкор қувватланишдан ташқари, реверсив зарядлаш функциясига ҳам эга, яъни бошқа қурилмаларни қуввтлаш учун унинг ўзини повербанк сифатида қўллаш мумкин.

-3

Булардан ташқари, Galaxy M31s квадрокамерасида 64 + 8 + 5 + 5 мегапикселлик модуллар қўлланади. Қурилма яна 4K форматида видео ёзишга қодир бўлади, дейишмоқда. Унинг корпусига иккита SIM-карта учун уяч, LTE, GPS, Wi-Fi ac, Bluetooth 5.0 ҳамда NFC чиплари ҳамда қулоқчин тирқиши ўрнатилган.

Янги смартфон Android 10 операцион тизими устига қурилган OneUI 2.1 интерфейси билан ишлайди. Samsung унинг учун 260–270 ААҚШ доллари атрофида нарх белгиламоқчи.

Ўқинг: Xiaomi Samsung ва LG'га ўз юртида ҳамла қилди