Президент Шавкат Мирзиёев пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги вазият оғирлигини қайд этиб, муаммоларни ҳал қилиш чораларини белгилаб берди. Хусусан, Республика махсус комиссиясига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш ишларига алоқадор барча вазирлик ва идоралар, йирик тиббиёт муассасалари раҳбарларидан иборат 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилиш кўрсатмаси берилган. Ушбу штаблар вазиятни реал вақт режимида назорат қилиб, юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш чораларини кўради. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги поликлиникалар ҳузуридаги мобил гуруҳлар сонини уч баробар кўпайтириш вазифаси юклатилди. Зангиота туманида яқинда иш бошлаган шифохонадаги жой сонини яна 1000 ўринга кўпайтириш топшириғи берилди. Пойтахтда дори-дармон етказилиши ва нархи барқарорлигини таъминлаш, шошилинч тиббий ёрдам хизмати ва колл-центрлар ишини самарали т
Муаммони ҳал қилиш чоралари: қўшимча ўринлар ташкил этилади, дори-дармон захираси шакллантирилади
15 июля 202015 июл 2020
5
1 мин