Бош прокуратура Telegram’даги «Troll.uz» каналида тарқалган хабар юзасидан ўрганиш ўтказади. Каналда COVID-19’га топширган тест натижаси «манфий» чиққан одамларни карантинда ушлаб туриб, маълум муддат ўтгач уларни коронавирус инфекциясидан даволаш учун миллионлаб сўм харажат қилингани ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйдириб олиш ҳолатларининг учрагани ҳақида пост эълон қилинганди. «Gazeta.uz» нашрининг ёзишича, Бош прокуратура матбуот хизмати бу борада ўрганиш ўтказилишини маълум қилган. Каналда тарқалган ахборот юзасидан Бош прокуратуранинг Соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилади. Бош прокуратура ахборот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери каналда қайд этилган ҳолатга ўхшаш вазиятлар кузатилмаган. «Troll.uz» каналининг ёзишича, ижтимоий тармоқларда одамлардан шундай қалбакилаштирилаётган ҳужжатларга имзо қўйдириш ҳолатлари ҳақидаги постлар етарлича топилади.
Бош прокуратура соғ одамлардан «COVID-19’дан даволанди» деб катта харажатлар ёзилган ҳужжатларга имзо қўйдириш ҳолатларини ўрган
15 июля 202015 июл 2020
1
2 мин