Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда яна 4 ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди. Эндиликда жами ўлимлар сони 71тани ташкил этмоқда.
Биринчи ўлим. Тошкентда 66 ёшли бемор ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.
Чилонзор туманида яшовчи 66 ёшли И.И.да (эркак) жорий йилнинг 5 июлида ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган.
Аммо аҳволи оғирлашавергач, 8 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота туман кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. Нафас етишмовчилиги белгилари кучайгани сабабли реанимация бўлимига ёткизилган. Унга Covid-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ҳамда сурункали буйрак етишмовчилиги билан кечган.
Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, бош мия қон томирлари атеросклерози каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан ко