24.06.20 Йилнинг иссиқ кунлари бошланганидан кейин кўпчиликда жисмоний тарбияга бўлган мойиллик ортади. Кимдур эрталаб ёки кечқурун ташқарида югуради, жисмоний машқларни бажаради, кимдур сузиш, футбол, воллейбол, ва яна кимдур шунчаки пиёда ёки велисопедда сайр қилади ва ҳоказо. Мен ҳам ҳамкасбларим билан қолганлар сингари ёз кунлари ўзимизни жисмонан қўллаб қувватлашга одатланганмиз. Асосан ишдан сўнг ишхонамиздан унчалик узоқликда бўлмаган спорт майдончасида шуғулланамиз. Спорт ҳамда соғлом турмуш тарзи бир- бири билан чамбарчас боғлиқ. Буни қуйидаги иккита ибора ҳар доим тасдиқлаган. Соғлом танда соғ ақл, Спорт соғлик гарови. Спорт билан шуғулланган одам ўзини нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам тетик ҳис қидади. Буни ҳеч ҳам инкор қилиб бўлмайди, чунки спортсменлар ҳар доим қатъиятли, илғор ва олдинга интилувчилардир. Келинг сизга спортнинг бир қанча фойдали тарафларини санаб бераман: Агар сиз ҳам спорт билан энди шуғулланишни бошлаган бўлсангиз қуйидаги қоидалар албатта риоя қи