Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Фарғона вилоятида бўлиб қайтди. Ташриф доирасида “Тадбиркор - ислоҳотчи” ташаббуси илгари сурилган бўлиб, унга кўра вилоят тадбиркорлари томонидан юрт равнақига хизмат қилувчи янги ғоялар илгари сурилади, шунингдек, мутасадди ташкилот, вазирлик ва идоралар вакиллари ислоҳотларга кўмакчи бўлаётган тадбиркорларнинг дардини эшитади ва муаммоларини ҳал қилади. Ушбу ташаббусни жойида амалга ошириш мақсадида 12-13 июнь кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров Фарғона вилоятига хизмат сафарини уюштирди. У ерда Фармагентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Орифжон Фозилов билан биргаликда худда жойлашган фармацевтика корхоналари раҳбарлари ва вакиллари билан учрашиб, улардаги янги ғоя ва лойиҳаларни тинглаб, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш йўлларини мухокама қилдилар. Ташриф давомида мутасаддилар “Зуннур Сервис Фарм” МЧЖ, “FERGHANA INVICTA PHARM” МЧЖ, “В