Мисол учун тасаввур қилинг бирорта давлат амалдори кимнидир ўз машинасида уриб кетди. Аслида, у ичмаган, тезликни ҳам оширмаган, ҳамма айб йўловчилар кесиб ўтиши мумкин бўлмаган ердан ўтган ўша йўловчида.
Агар мабодо ўша йўловчи вафот этадиган бўлса, амалдорга нисбатан оммавий хейт бошланиши аниқ. Ҳеч кимга асл сабаб қизиқ эмас, бу давлат амалдорини айблаш учун идеал сюжет. Одамлар учун, амалдор аслида абсолютно айбсиз бўлсада, «амал тегиб босар тусарини билмай қолган мансабдор одам босиб кетди, таниш билиш қилиб жазодан қутилиб қолди» деган гап яқинроқ ва ҳақиқатроқ бўлиб туюлади.
Бунинг сабаби эса, йиллар давомида шаклланиб улгурган ва халқда мансабдорларга нисбатан ишончсизлик туғдирган тизимдадир. Оломон ҳеч қачон амалдорга нисбатан объектив бўла олмайди, чунки унгача бўлган минглаб кейсларнинг ёпди-ёпди бўлиб кетгани бунга йўл қўймайди.
Давлатда халққа нисбатан шаффофлик тизими бўлмас экан, халқда ҳам бундай қараш шаклланмайди.