9 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги “China–Uzbekistan Medicine Technical Park” технопаркида ишлаб чиқилган 19 500 дона «Рутан» дори воситасини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этди. Тақдимотда Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев, Биоорганик кимё институти директори, академик Шавкат Салихов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Санитория эпидомиология ва осойишталик агентлиги директор ўринбосари Бахром Алматов, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев, Ўзбекистон—Хитой технопаркининг директори Шарофиддин Мирзааҳмедов мутасаддилари иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти томонидан томонидан яратилган гриппга қарши оригинал «Рутан» дори воситаси Хитой олимлари томонидан ўтказилган синовлар натижасида SARS CoV-2 типидаги грипп вирусини 78,3 фоизга таъсирини сусайтириш хусусиятини намоён қилган. Шундан келиб чиқиб, Рутан дори GMP талабларига жавоб берувчи
Ўзбекистон олимлари яратган коронавирусга қарши дори ССВга топширилди
9 июня 20209 июн 2020
14
2 мин