Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш ҳамда иқтисодиётни барқарорлаштириш борасида кенг кўламли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Андижон вилоятида ҳам қаттиқ интизом ва қонун талаблари асосида олиб борилган ишлар ўз самарасини бермоқда, яъни вилоятда 3 та ҳудуд яъни Андижон шаҳри, Балиқчи ва Избоскан туманлари «Сариқ» ҳудуд ва қолган 13 та туман ва Хонобод шаҳри «Яшил» ҳудудда эканлиги билан изоҳлаш мумкин. Ўз навбатида, тадбиркорлар ҳам санитария қоидаларига риоя қилиш талаби билан фаолиятларини босқичма-босқич бошлаб юборди. Бу жараёнларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, яъни Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, имтиёзлар ва преференцияларнинг қўлланишини ғайриқонуний равишда рад этиш, тўсқинлик қилишни олдини олиш чораларини кўрмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томо