Найти в Дзене
Uzpharmagency

ЖССТ ниқоблардан фойдаланиш ҳақидаги тавсияни қайта кўриб чиқди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ниқоблардан фойдаланиш бўйича берган тавсияларини қайта кўриб чиқди ва жамоат транспорти ҳамда дўконларда уларни тақиб юришга чақирди. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди. Аввалроқ, ташкилот томонидан ниқоб тақиш фақат COVID-19ни юқтириб олган беморларгагина тавсия этилиши ҳақидаги баёнот эълон қилинган эди. "Тўпланган далиллар асосида ЖССТ ҳукуматларга вирус энг кўп қайд этиладиган ҳамда жисмоний масофага риоя қилиш мушкул бўлган ҳудудларда, масалан, жамоат транспорти, дўконлар ва бошқа гавжум жойларда аҳолига ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилишини маълум қилди", деди Тедрос Адханом Гебрейесус коронавирус масаласига қаратилган брифингда. ЖССТ, шунингдек, вирус фаол тарқаладиган ҳудудларнинг жисмоний масофа сақлаш имкони бўлмаган жойларида сурункали касалликларга чалинган ва 60 ёшдан ошган инсонларга ҳам ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилди. Бундан ташқари, CОVID-19 билан оғриган беморлар билан тўғридан-тўғри муомала қил

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ниқоблардан фойдаланиш бўйича берган тавсияларини қайта кўриб чиқди ва жамоат транспорти ҳамда дўконларда уларни тақиб юришга чақирди.

Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.

Аввалроқ, ташкилот томонидан ниқоб тақиш фақат COVID-19ни юқтириб олган беморларгагина тавсия этилиши ҳақидаги баёнот эълон қилинган эди.

"Тўпланган далиллар асосида ЖССТ ҳукуматларга вирус энг кўп қайд этиладиган ҳамда жисмоний масофага риоя қилиш мушкул бўлган ҳудудларда, масалан, жамоат транспорти, дўконлар ва бошқа гавжум жойларда аҳолига ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилишини маълум қилди", деди Тедрос Адханом Гебрейесус коронавирус масаласига қаратилган брифингда.

ЖССТ, шунингдек, вирус фаол тарқаладиган ҳудудларнинг жисмоний масофа сақлаш имкони бўлмаган жойларида сурункали касалликларга чалинган ва 60 ёшдан ошган инсонларга ҳам ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилди.

Бундан ташқари, CОVID-19 билан оғриган беморлар билан тўғридан-тўғри муомала қилиш ёки қилмасликларидан қатъий назар барча тиббиёт мутахассислари учун ниқоб тақиш маслаҳат берилди.

ЖССТ тавсияларида вирусдан самарали ҳимоя қилиши учун ниқоб камида уч қатламли матодан тайёрланган бўлиши кераклиги қайд этилди.

Манба: Forbes.kz