Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги синовли кунларда ушбу касалликка қарши мамлакатимиз аҳолиси ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, имкон қадар кам талофат билан уни бартараф этиш учун курашмоқда. Бу мақсадда "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати ташкил этилди. Хорижда оғир шароитда қолаётган ватандошларимиз босқичма-босқич юртимизга олиб келиниб, шифокорлар назоратидан сўнг, яқинлари бағрига юборилмоқда. Аммо, мана шундай вазиятда ҳам ўз манфаатини халқ манфаатидан устун қўювчилар учраб тургани ачинарли ҳол, албатта. ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимларининг божхона ходимларини жалб этган ҳолда ўтказган тезкор тадбири давомида Узун тумани "Янгиобод" МФЙнинг Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳудудидан ўтувчи "Кофирнихон" дарёси қирғоғида полиэтилен қопларга жойлаштирилган 5 турдаги дори воситалари ва 15.000 дона тиббий ниқоблар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Шунингдек, туманнинг "Ўланқул" маҳалласидаги хонадонлардан бирида эса 20.000 дона
Тиббий ниқобларнинг хорижга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди
9 июня 20209 июн 2020
1 мин