Ислом жамиятидаги дастлабки шифохоналар сифатида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаёқ пайдо бўлган кўчма касалхоналарни қайд этиш жоиз. Бу касалхоналар мусулмон қўшини билан биргаликда кўчиб юрарди. Ушбу анъана Ислом тамаддунининг бутун тарихи давомида сақланиб қолди. Ҳижратнинг 706 йилида Дамашқда уммавийлар халифаси Ал-Валид томонидан қурилган биринчи тўлақонли шифохона вужудга келгунга қадар бир неча ўн йиллар ўтди. Бу шифохонада турли касалликларга чалинган беморлар (жумладан кўзи ожизлар ва ҳатто моховлар ҳам) даволаниши мумкин эди. Ушбу дастлабки шифохонанинг жиҳозлари, ходимлари ва ундаги ишнинг ташкил этилиши келажакда юзага келадиган шифохоналар учун намуна бўлиб қолди. Шунингдек, Бағдодда ҳам Ҳорун ар-Рашид ва ал-Мансур томонидан шифохоналар қурилди. Қоҳирада биринчи шифохона 872 йилда Фустатда, шаҳар волийси Ибн Тулун даврида таъсис этилди. XII асрга келиб, шифохоналар илғор илм-фанни ривожлантириш муассасаларига айландилар. 1156 йилда Нуруддин Зан
Ислом жамиятидаги дастлабки шифохоналар қачон ва қаерда очилганини биласизми?
21 мая 202021 мая 2020
6
2 мин