"Johnson & Johnson" холдинг компанияси бугунги кунда дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқрувчи энг йирик фармацевтик компания ҳисобланади. Дунё бўйлаб 250 дан ортиқ филиалларига эга ушбу компаниянинг штаб-квартираси АҚШнинг Нью-Жерси штатида жойлашган. Компания шиори: биз сиз ва сизнинг соғлиғингиз учун қайғурамиз. Қуйида ушбу йирик тизим қай тариқа пайдо бўлгани ҳақида танишамиз. XIX аср оҳирларида жарроҳлик амалиётларидан сўнг беморларнинг 90 % қисмида инфекция юқтириб олиш сабаб аҳволи ёмонлашиш ва ўлим ҳолатлари кузатилар эди. Бунга сабаб жарроҳлик хоналари ва амалиётда ишлатиладиган тиббий буюмлар стерилланмаган ҳолда ишлатиларди. Жозеф Листер бунга сабаб сифатида "кўринмас қотиллар"(микроорганизмлар)ни келтиради ва бундай фикрни айтаётган биринчи шифокор эмас эди. Кўплаб исбот ва мурожаатлардан сўнг жарроҳлик хоналари ва жиҳозлари дезинфекция қилиниши йўлга қўйилди. Лекин ўлимлар тўҳтамади. Чунки, янгиликлар боғлов материалларига таьсир этмас