Ушбу завод бугунги кунда 30га яқин хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатаётган, 564 гектар майдонни эгаллаган Навоий эркин иқтисодий зонасида барпо этилмоқда, деб ёзади ЎзА. Хабар қилинишича, эркин иқтисодий зонада яқин кунларда «Navoiy-motors» Ўзбекистон–Эрон қўшма корхонаси барпо этилади. «Умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа юртимиз автомобилсозлик саноатида туб бурилиш ясаши кутилмоқда. Сабаби Хитой давлатининг «Oshan» бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни Навоийда ҳам йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда», – дейилади хабарда. — Дастлаб, ички бозор учун замонавий йўлтанламас, пикап, минивен каби кузовли автомобиллар йиғишни йўлга қўямиз, — дейди корхона бош технологи Афшин Шокирий. — Йилига 30 минг дона автоулов ишлаб чиқариш қувватига эга корхонамизда 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Жорий йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилаётган заводнинг барқарор ишлаши учун солиқ ва божхона имтиёзларини
Навоийда йилига 30 мингта автомобиль ишлаб чиқарувчи завод ишга тушади
13 мая 202013 мая 2020
10
1 мин