Бугунги кунда буйрак етишмовчилиги касаллиги билан касалланган беморларни даволаш, соғлом ҳаётга қайтариш масаласи ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Асосан буйрак етишмовчилиги касаллигида буйрак фаолиятининг пасайиши синдроми кўзатилади. -Бу касаллик тўсатдан (ўткир) ёки секин-аста (сурункали) рўй беради,-дейди Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, жарроҳ Зоҳид Эркабоев. -Кўп қон йўқотиш, механик шикастланиш туфайли қон босимининг пасайиб кетиши, беморнинг қон гуруҳига мос келмайдиган қон қуйиш, ток уриши, Септик аборт, дорилар ва бошқа металл тузларидан заҳарланиш оқибатида буйрак паренхимасининг шикастланиши, сийдик йўлининг ўсма ёки буйрак тошлари билан бекилиб қолиши, шикастланиш туфайли иккала буйрак зарарланиши ўткир буйрак етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин. Бош шифокор Зоҳид Эркабоев айтганидек, ўткир буйрак етишмовчилигида буйрак фаолияти, хусусан, азот, сув-туз ва бошқа моддалар алмашинуви издан чиқади, бунда сийдик кам ажралади, оғир ҳолла
Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига "сунъий буйрак" аппаратлари келтирилди
13 мая 202013 мая 2020
6
2 мин