Найти в Дзене
История

Бобур номли Ўш академик ўзбек театри - Қирғизистоннинг энг кекса театри, Марказий Осиёнинг энг кекса театрлари ичида иккинчи

Оглавление

Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри — Қирғизистоннинг энг кекса профессионал театри, Марказий Осиёнинг энг кекса театрлари ичида иккинчи.

Азизулло Иззатуллаев кўмаги билан 1979 йили қурилган Ўш ўзбек театрининг янги биноси
Азизулло Иззатуллаев кўмаги билан 1979 йили қурилган Ўш ўзбек театрининг янги биноси
Ўш ўзбек театрининг эски биноси.
Ўш ўзбек театрининг эски биноси.

Театр тарихи

Раҳмонберди Мадазимов Марказий Осиё ва Қирғизистондаги театр ҳаракатининг биринчи асосчиси ва Ўшдаги ўзбек театрининг биринчи директори, бадиий раҳбари, бош режиссёри ва асосчиси бўлган.
Раҳмонберди Мадазимов Марказий Осиё ва Қирғизистондаги театр ҳаракатининг биринчи асосчиси ва Ўшдаги ўзбек театрининг биринчи директори, бадиий раҳбари, бош режиссёри ва асосчиси бўлган.

1914 йили Раҳмонберди Мадазимов раҳбарлигида Ўш шаҳрида рус-тузем мактаби ўқитувчиси Болтиҳожи Султонов билан биргаликда театр тўгараги ташкил этилган[1][2].

1918 йили Мирзо Раҳмонберди ҳожи Муҳаммадаъзим аълам ўғли (Мадазимов) раҳбарлигида Иброҳим Мусабоев, Бекназар Назаров, Жўрахон Зайнобиддинов, Назирхон Камолов], Абдурашид Эшонхонов, А.Саидовлар билан бирга Қирғизистонда биринчи бўлиб мусулмон актёрлардан иборат Туркистон фронти ҳарбий кенгаши қошидаги концерт бригадаси негизида Ўшда хаваскор театр тўгарагини тузган. Раҳмонберди Мадазимов Марказий Осиё ва Қирғизистондаги театр ҳаракатининг биринчи асосчиси ва Ўшдаги ўзбек театрининг биринчи директори, бадиий раҳбари, бош режиссёри ва асосчиси бўлган. 1919 йили театр тўгараги театр драма труппасига айлантирилган. Кейинчалик бу труппага Абдуқодир Исхоқов, Исроилжон Исмоилов, Жалил Собитовлар қўшилишган. Ушбу труппа Қирғизистоннинг жанубида нафақат театр санъатини, балким профессионал мусиқа санъатининг ривожланишига ҳам юксак ҳисса қўшган[3]. Чунки труппанинг репертуарида драма асарларидан ташқари, кўплаб концерт дастурлари намойиш этиларди, шунингдек мусиқали спектакллар қўйиларди, бу профессионал мусиқачилар етишиб чиқишига алохида босқич бўлди. Театр труппаси Бобур (Киров) номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрини тузишга асос бўлган.

Ушбу театр Тошкентдаги Ҳамза номли Ўзбек миллий академик драма театридан (1913-27 феврал 1914 йиллари тузилган) кейин Марказий Осиёдаги энг кекса театрдир[4][5][6]. Раҳмонберди ҳожи Мадазимов театр труппаси билан Ўшнинг барча туманларини айланиб, концерт ва спектакллар қўйиб чиқди ва босмачиликка санъат қуроли орқали кураш олиб борди. Босмачилар жойлашган туманлардан қизилларни қурол-яроғларини аравасига яшириб ўтказган ва қизилларни қурол-яроғ билан таъминлаган.

Труппанинг саҳнасида Раҳмонберди Мадазимов томонидан қўйилган ўша кезлардаги йирик асари Маннон Уйғурнинг „Туркистон табиби“ комедияси реакцион руҳонийлар томонидан нафрат ва адоват билан қарши олинди. Ўша вақтда труппада аёллар бўлмаганлиги сабабли спектаклдаги аёл образини Жўрахон Зайнобиддинов зўр маҳорат билан яратган. 20-йиллар охирида саҳнада биринчи марта аёл актрисалар пайдо бўлди. Уларнинг баъзилари ўз ҳаёти билан видолашдилар. Актрисалар Н. Йўлдошева ва Р. Парпиевалар босмачилар томонидан шафқатсизларча ўлдирилган[7].

Фуқаролар уруши даврида Ўш худуди ва унинг теварак-атроф туманлари фронт майдонига айланди. Труппа ҳам шу фронтнинг иштирокчиси, партиянинг тарғиботчиси бўлди. Маърифатчи ва инқилобчи Болтиҳожи Султонов ва Фозилбек Қосимбековлар театр труппасини оёққа тургизишда театр труппасининг асосчиси, директори, бадиий раҳбари ва режиссёри Раҳмонберди Мадазимовга ёрдам бердилар[8]. Болтиҳожи Султоновнинг қудаси театрнинг асосчиси, директори ва бадиий раҳбари Раҳмонберди ҳожи Мадазимов шундай ҳикоя қилган эди: - Қурбоши Мадаминбек Андижон атрофида изғиб, халқни талаб юрган эди. Ўш гарнизони Андижон ҳарбий қисмига қурол-яроғ билан ёрдам қилмоқчи бўлди. Лекин қуролларни қандай етказиш мумкин? Бу мушкулни театр артистлари ҳал қилдилар. Соябон арава безатилиб, қурол-яроғлар текис тахланди. Устига полос, кўрпа-тўшаклар солинди. Раҳмонберди Мадазимов грим билан катта эшон қиёфасига кирди. Яна икки артист унинг „муридлари“ бўлди. Уччаласи ҳам олдига эски китоблардан очиб, „хатми-хўжа“ қилгандай йўлга тушишди. Арава Хўжаободга яқинлашганда милтиқ овози эшитилди. Ўн нафар босмачи келиб аравани ўради. Шунда аравакаш босмачиларга қараб, „жим“ ишорасини қилди ва пардани қия очди. Босмачилар „эшон“ ва „муридлар“ни кўриб, таъзим қилишди. Сўнгра ҳурмат билан Андижонга кузатиб қўйди. Қизил армияни қурол билан таъминлаш мақсадида труппанинг бундай „постановкалари“ бир неча марта такрорланди.

Театр даврнинг долзарб масалаларини кўтариб чиқиш, энг яхши пьесаларни саҳналаштиришга асосан 1929 йилдан бошлаб киришди. Қирғизистон халқ комиссарлари Кенгашининг қарорига биноан шу йилдан театр профессионал жамоа сифатида иш бошлади. 1929-1931 йилларда театр саҳнасида Раҳмонберди Мадазимов томонидан қўйилган Комил Яшиннинг „Лолахон“, „Ажи-ажи“ номли пьесалари саҳналаштирилди. Бу асарлар ғоявий мухолифларнинг кирдикорларини фош этишда муҳим рол ўйнади. „Лолахон“ спектакли Ўш, Аравон, Ўзган, Қорасув, Хўжаобод меҳнаткашларига қайта-қайта намойиш этилди.

Ўринбой Раҳмонов Ўш театрининг асосчиларидан бири, 1941-1949 йилларда театр бадиий раҳбари ва бош режиссёри.
Ўринбой Раҳмонов Ўш театрининг асосчиларидан бири, 1941-1949 йилларда театр бадиий раҳбари ва бош режиссёри.

Реакцион элементлар театр ташкилотчиларига қарши бир неча марта фитна уюштирдилар. Бош ролларни ўйнаган Раҳмонберди Мадазимов, Ўринбой Раҳмонов, Тожихон Хасанова, Лайлихон Моидоваларни ушлаш ва кўзларини ўйиб олиш учун қотиллар тайинлаган эди. Артистларни қурол билан қўриқлашга тўғри келди.

Ташкилий қийинчиликларга қарамай, театр ўз репертуарини янги, ғоявий бадиий етук асарлар ҳисобига кенгайтириб борди. Бу ишда театрга СССР халқ артисти Раҳим Пирмуҳамедов, Ўзбекистон халқ артистлари Ҳикмат Латипов (1932-1933 йиллар), Қудрат Хўжаевлар катта амалий ёрдам кўрсатдилар. Уларнинг куч-ғайратлари билан Ўш театри саҳнасида Раҳмонберди Мадазимов томонидан „Икки коммунист“, „Гулсара“, „Ўртоқлар“, „Алишер Навоий“ каби кўплаб йирик асарлар саҳналаштирилди. Комил Яшин ва Музаффар Муҳамедовнинг „Гулсара“ мусиқали драмаси саҳнага қўйилиши катта воқеа бўлди. Гулсаранинг инқилобий шижоати, эрк ва ор-номус учун кураши, минглаб хотин-қизларнинг кўзини очди, озодликка интилиш туйғусини кучайтирди.

Ўринбой Раҳмонов Ленинградда гастролда. 1934 йил.
Ўринбой Раҳмонов Ленинградда гастролда. 1934 йил.

1934 йил август ойида етмиш кишидан иборат театр жамоаси Ленинград шаҳрига гастролга борди. Театр репертуари „Фарҳод ва Ширин“, „Лайли ва Мажнун“ каби ўзбек асарларидан иборат эди. Аммо ленинградлик санъат шинавандалари уларни шу қадар қизғин, шу қадар самимий кутиб олдиларки, озгина муддатга мўлжалланган гастрол салкам бир ой давом этди. Ижодий жамоа корхоналарда, ўқув юртларида, афсонавий „Аврора“ крейсерида ижодий учрашувлар ўтказишди, 22 та концерт беришди. Гастрол сўнггида артистларни Ленинград вилояти партия қўмитасининг биринчи котиби С.М. Киров қабул қилди ва ўйналган спектакллар, концертлар ленинградликларда чуқур таассурот қолдирганини алоҳида таъкидлади. Қабул маросимида Ўринбой Раҳмонов ҳам иштирок этди ва суҳбат тугагач, театр жамоаси билан бирга Сергей Киров билан расмга тушди. С.М. Киров 1934 йили вафот этгандан сўнг, 1936 йили театр унинг номи билан аталди.

1934 йили Тошкентда илғор пахтакорларнинг слёти ўтказилди. Слётда концерт бериш учун Ўзбекистон Марказий ижроия қўмитасининг раиси Йўлдош Охунбобоевнинг таклифи билан Ўш театри Тошкентга ижодий сафарга кетди. Слёт қатнашчилари ҳофиз Абдулла тароқ Файзуллаев, артистлар Ўринбой Раҳмонов, Тожихон Ҳасанова, Розияхон Мўминова, Лайлихон Моидова, Қодиржон Ҳамидов, Ғуломжон Исроиловларнинг чиқишларини зўр олқишлар билан кутиб олдилар. 1934 йили театр Москвага ҳам гастролга бориб келди. 26 май-4 июн 1939 йили Москвадаги қирғиз санъати биринчи декадасида қатнашиб келди ва М.И. Калинин билан учрашди. 1939 ва 1940 йиллари Ўринбой Раҳмонов[9] театр жамоаси билан бирга Бишкекка (Фрунзега) гастролга борди[10].

1939 йили театрнинг етакчи артистлари Розияхон Мўминова ва Абдулла тароқ Файзуллаев Қирғизистонда биринчи бўлиб Киргиз ССРда хизмат кўрсатган артист фахрий унвонини олишган[11]. Иккинчи жаҳон уруши бошланганидан сўнг, кўплаб театр актёрлари ўз ихтиёри билан фронтга кетишди. Ўринбой Раҳмонов уруш майдонида жиддий ярадорланиб, Ўшга юборилди ва 1942 йили театрнинг бадиий раҳбари этиб тайинланди ва у 1949 йилгача театрга раҳбарлик қилди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида театр санъаткорлари ўзларининг Ватан олдидаги бурчларини чуқур ҳис этиб, фронтда бўлиб, солдатларга маданий хизмат кўрсатдилар.Ўринбой Раҳмонов, Тожихон Ҳасанова, Э. Бўтаева, М. Отабоевлар жангчиларни мардликка, қахрамонликка ундадилар. Шу йилларда Ўринбой Раҳмонов томонидан Комил Яшиннинг „Бўрон“, „Ўлим босқинчиларга!“, Собир Абдулланинг „Қурбон Умаров“, Уйғуннинг „Ҳаёт қўшиғи“, Бил-Белоцерковскийнинг „Чегарачилар“, Корнейчукнинг „Фронт“асарларини саҳнага қўйиб, театр жамоаси меҳнаткашларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшдилар.

Ижодий жамоанинг камолотга эришувида театрнинг бадиий раҳбари Ўринбой Раҳмонов томонидан Ҳамзанинг „Бой ила хизматчи“, „Майсаранинг иши“, К. Тренёвнинг „Любов Яровая“, Шиллернинг „Макр ва муҳаббат“, Собир Абдулланинг „Тоҳир ва Зуҳра“, Ўрдубодийнинг „Беш сўмлик келин“, Ҳуршиднинг „Фарҳод ва Ширин“, Комил Яшиннинг„Гулсара“, Уйғуннинг „Навбаҳор“, „Олтинкўл“ асарларини саҳналаштирилиши алоҳида босқич бўлди.

Театрда шунингдек Ч.Айтматовнинг „Момо ер“, К. Яшиннинг ва М. Муҳамедовнинг „Дилором“, В. Шекспирнинг „Отелло“ асарлари саҳналаштирилди. Театр элликинчи-олмишинчи йилларга келиб мустамлака ва қарам мамлакатларда миллий озодлик ҳаракатининг авж олиши, мазлум халқларнинг озодлик, демократия учун кураши мавзуига, аниқроғи хорижий Шарқ ёзувчиларнинг шу мавзудаги асарларига мурожаат этди. Ёзувчи Соҳиб Жамолнинг „Гули сиёҳ“, „Афсонавий шахс“ асарлари асосида ишланган мусиқали драмани томошабинлар мамнуният билан кутиб олдилар. Ижодий жамоа камолот пиллапояларидан дадил кўтарилиб бориб, жаҳон ва рус адабиёти классикларининг асарларига мурожаат қила бошлади. Бирданига учта классик асар: Н. Гоголнинг „Ревизор“ ва „Уйланиш“, Карло Гоццининг „Малика Турандот“ саҳнага қўйилди ва театрнинг етакчи актёри Жўрахон Раҳмонов уларда бош ролларни ижро этди. Кейинги йилларда Ш. Рашидовнинг „Қудратли тўлқин“, К. Тренёвнинг „Любов Яровая“, „Қизил галстук“,Ф. Шиллернинг „Макр ва Муҳаббат“, К. Голдонининг „Икки хўжайиннинг бир қули“, А. Островскийнинг „Момақалдироқ“, Н. Бойтемировнинг „Урқия“, „Тўй олдидан тўполон“, „Севги, жаз ва шайтон“ асарлари саҳнада муваффақиятли қўйилди.

Театрнинг етакчи артисти Жўрахон Раҳмонов қирғиз тилини аъло даражада билгани учун Ўш шаҳрида қирғиз драма театри (1974 йили қурилган) тузилгунча қирғиз ёзувчиларининг классик ва замонавий драмаларини Бобур номли театрида саҳналаштиришида фаол қатнашган. Жўрахон Раҳмонов қирғиз драматурглари пьесаларидаги ролларни соф қирғиз тилида ижро этган. Бу билан у мустақил Қирғизистон тузилгунча қирғиз тилини театр саҳнасида тарғибот-ташвиқот қилган. 14-25 октябр 1958 йили театр жамоаси Москва шаҳрида Қирғизистон санъати ва адабиёти иккинчи декадасида қатнашди. 1967 йили театр қардош Тожикистонда гастролда бўлди. Гастрол муваффақиятли ўтганлиги учун жамоа Тожикистон ССР маданият вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди ва театр актёри Дилдорбек Раҳмонов ижросидагиги роллар юқори баҳоланди. Жамоа 11-17 июл 1967 йили Москвада Қирғизистон маданияти ва санъати кунларида қатнашди. 4-14 сентябр 1969 йили Ўзбекистонда Қирғизистон адабиёти ва санъати декадасида қатнашди. 2-10 апрел 1970 йили Владимир Ленин 100-йиллигига бағишланган СССР халқлари санъати байрамида қатнашди. 1-10 июн 1974 йили Қирғизистон ССР ва Қирғизистон Компартияси 50-йиллигига бағишланган СССР халқлари санъати „Олатоғ баҳори“ 5-фестивалида қатнашди.

Театр жамоаси 1974 йили қардош Ўзбекистон пойтахти Тошкентда гастролда бўлди. Театр жамоаси илгари бир неча марта Ўзбекистон пойтахтида гастролда бўлса-да, бу сафаргиси дастур кўлами жиҳатидан биринчи катта гастрол эди. Тошкентлик саҳна мухлисларига тўрт спектакл — Шароф Рашидовнинг „Қудратли тўлқин“ мусиқали драмаси, Жўра Маҳмудовнинг „Соҳибжамол“ лирик фожиаси, Қосимали Жонтўшевнинг „Мўйловли қиз“ мусиқали комедияси ва Умаржон Исмоиловнинг „Рустам“ мусиқали драмаси ҳамда катта концерт дастури намойиш этилди. Томошабинлар ҳар бир спектакл ва концертни мамнуният билан кутиб олдилар. Сафар давомида театр жамоаси санъатни тарғиб қилишда мухим рол ўйнаган гастролларни Ўзбекистонда муваффақиятли ўтказганлиги учун Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши раёсатининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланди. Ҳамма ўйнаган бош роллари юксак баҳоланиб, театрнинг етакчи актёри Жўрахон Раҳмоновга Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши раёсатининг 5 июл 1974 йилдаги 164 сонли қарорига асосан „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист“ фахрий унвони билан тақдирланди. Ушбу фахрий унвонни қирғизистонлик фақат иккита артистгина олган.

1977 йили театрда қувончли воқеа юз берди. Театр 1977 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Бутуниттифоқ социалистик мусобақасида Иттифоқ театрлари ичида иккинчи ўринни эгаллади. Театр номига КПСС Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзолигига номзод, СССР маданият вазири П.Н. Демичев ва маданият ходимлари касаба уюшмалари МҚ раиси М. Пашковдан табрик телеграммаси келди ва театр диплом ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

1978 йили СССР халқлари драматургияси ва театр санъати иккинчи Бутуниттифоқ фестивалининг якунлари бўйича театр „Урқия“, „Тўй олдидан тўполон“, „Севги, жаз ва шайтон“ спектакллари учун СССР маданият вазирлиги, СССР ёзувчилар уюшмаси, маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий Қўмитасининг дипломи билан тақдирланди. Театр қошида учта ҳаваскорлар студияси ишлаб турибди. Бу студияларнинг асосий вазифаси рақсга, ашула айтишга, соз чалишга ихлосманд, қобилиятли ёшларни танлаб, улардаги истеъдодни тарбиялаш, шу йўл билан театр учун муносиб ўринбосарлар етказишдан иборат.

Ўш шаҳрида туғилган, Тошкент вилояти Янгийўл тумани ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Азизулло Султонович Иззатуллаев Ўзбекистон ССР Компартия Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Шароф Рашидовдан ўзининг бобоси Раҳмонберди Мадазимов ва тоғалари Ўринбой ва Жўрахон Раҳмоновлар ташкил этиб, ишлаб ижод қилган Киров номидаги Ўш ўзбек драма театрининг янги биносини қурилишига ва жиҳозлаш учун маблағ ажратишга амалий ёрдам беришини сўраган[12]. 1979 йилда, театр янги бинога кўчиб ўтди.

70 - 80 йилларда театр СССР театр ва кўнгилочар муассасалари умумиттифоқ танловида уч марта иккинчи ва учинчи ўринларни, СССР маданият вазирлиги, Ўзбекистон ваҚирғизистон Олий Кенгашлари фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. 1980 йили театрнинг 50 йиллик юбилейи бўлиб ўтди.

1984 йил 13-20 октябрида театр жамоаси Ленинград шаҳрига сафарга борди. Гастрол давомида Ленинграднинг Эстрада театри биносида „Нурхон“, „Қонли сароб“, „Ой тутилган тунда“, „Биринчи ўқитувчи“ спектакллари ҳамда „Биз Ўшданмиз“ деб номланган концерт дастури намойиш этилди. СССР халқ артисти Кирилл Лавров ўшлик санъаткорларни Актёрлар уйига таклиф этди. Бу ердаги ижодий мулоқот қирғизистонлик санъат аҳлида зўр таасурот қолдирди. 1990 йили театрнинг 60 йиллик юбилейи нишонланди. Республиканинг олий раҳбарияти ва Ўзбекистон маданияти ва санъати арбоблари иштирокида тантаналар бўлиб ўтди. Шу йили Бишкек шаҳрида ўтган халқаро „Наврўз“ фестивалида театр „Равшан ва Зулхумор“ мусиқали драмаси билан қатнашиб, иккинчи ўринни эгаллади. Театр саҳнасида Абдулла Ориповнинг „Жаннатга йўл“ драмаси қўйилди. Асарга тошкентлик режиссёр Ҳамид Қаҳрамонов режиссёрлик қилди. Ҳамза номли Тошкент миллий академик театри биносида бўлиб ўтган Марказий Осиё театрлари фестивалида „Жаннатга йўл“ спектакли намойиш этилди ва фестивал дипломига сазовор бўлди. 1990 йилнинг 2 ва 3 феврал кунлари ижодий жамоа Тошкентдаги Халқлар дўстлиги саройида концерт берди. 4200 томошабин сиғадиган бу улкан кошона шу кунларда томошабинлар билан тўлди ва улар ўшлик санъаткорларни гулдурос қарсаклар билан олқишладилар.

Театрнинг янги тарихи

1992 йили аввалги Киров номи ўрнига театрга З.М. Бобур номи берилди. Театрга Бобур номи берилиши тантанасида республика ва вилоят раҳбарияти, шунингдек, Ҳамза номли Ўзбек миллий академик драма театрининг актёри, СССР халқ артисти Наби Раҳимов, ҳамда Фарғона водийси театр арбоблари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ижодий жамоа Самарқандда „Шарқ тароналари“ халқаро фестивалида иштирок этди ва у ерда совринли ўринларни қўлга киритди. 1996 йили буюк саркарда ва давлат арбобиАмир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг „Соҳибқирон“ асари саҳнага қўйилди. Асар томошабинлар ва театр арбоблари томонидан юксак баҳоланди. 1996 йили асар Амир Темурга бағишланган спектаклларнинг халқаро фестивали доирасида Ҳамза номли Ўзбек миллий академик драма театри биносида намойиш этилди ва жамоа фестивалнинг мукофотини олди. 1997 йили театр жамоаси Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида гастролда бўлди. Худди шундай гастроллар Фарғона водийси бўйлаб 1999, 2003 ва 2004 йилларда ҳам муваффақиятли ўтказилди. 1998 йили Бишкекда ўтган халқаро „Арт-Ордо“ театрфестивалида театр иккинчи ўрин соҳиби бўлиб, диплом билан тақдирланди. 19 ноябр 1999 йили театр 70 йиллик юбилейи зўр тантана билан нишонланди. Театрни ҚирғизистонПрезиденти Асқар Ақаев ва Жогорку Кенеш раиси табриклади. Мурза Гапаровнинг „Шўр макон“ асари билан театр Бишкекда ўтган Марказий Осиё театрлари фестивалидаиштирок этиб, биринчи ўринни олди. Жалил Содиқовнинг „Бобур ҳақида қўшиқ“ мусиқали драмаси билан Фарғона водийси театрларининг „Андижон баҳори“ фестивали ҳамдаБишкекда намойиш этилиб, совринли ўринни эгаллади. 1999 йилда театр ижодий жамоаси Уилям Шекспир қаламига мансуб жаҳон классикаси дурдонаси „Макбет“ асарини саҳналаштирди. Бунгача Марказий Осиё минтақасида ҳеч қайси театр бу асарни саҳналаштирмаган эди. „Макбет“ асарини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбобиКарим Йўлдошев саҳналаштиришда раҳбарлик қилди. 1996-2012 йиллар даврида театр ижодий жамоаси: „Манас ўғли Семетей“ (Ж. Садиков), „Қурмонжон Додхо“ (Т. Қосимбеков, А. Абдуғафуров), „Қамчибек“ (С. Жетимишев), „Жаннатга йўл“ (А. Орипов), „Афандининг беш хотини“ (И. Садиков), „Шўр Макон“ (М. Гапаров), „Соҳибқирон“(1996), „Чингизхон олиб кетган сир“ (2002), „Мирзо Улуғбек“ (2004), „Бобур ҳақида қўшиқ“ (П. Қодиров 2005), „Маликанинг кўз ёши“ (2006), „Ўжар чоллар“ (О. Ҳакимов), „Ўлик-шумтака“ (Х. Хурсандов) — каби асарларни саҳналаштирган ва бу театр репертуари асосини ташкил этган асарларни тўлиқ рўйхати эмас.

2002 йилда ажойиб ёзувчи Чингиз Айтматовнинг тавсияси билан театрда Қозоғистон драматурги Мухтор Шахановнинг „Чингизхон билан кетган сир“ асари саҳналаштирилди. Бу асарни саҳнага режиссёр Карим Йўлдошев қўйди. Бу асарни ижодий жамоа Қозоғистоннинг Чимкент вилояти Туркистон ва Сайрам туманларида бўлиб ўтган гастроллардақўйди. Шунингдек, театр ижодий жамоаси ўша кунларда қозоқ ёзувчиси М. Шаҳановнинг 60 йиллигини нишонлаш тадбирларида иштирок этди. 2002 йил июн ойида „Театр санъати орқали ўзаро ҳамкорлик кўприклари“ номли халқаро театр фестивали Ўш шаҳрида ўтказилди. Фестивалда Фарғона вилояти ўзбек ва рус театри, Наманган вилояти театри, Стерлитамак драма театри, Олой тумани театри, Жалолобод вилояти театри, Хўжанд вилояти драма театри, Қозоғистоннинг Жетисай театри, Ўш қирғиз драма театри иштирок этишди. Ўш ўзбек театри фестивалда иккинчи ўринни қўлга киритди. Бир неча актёрлар диплом билан тақдирланди. 2003 йилда таниқли шоир ва ёзувчи Абдулҳамид Чўлпон 100 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом асари асосида „Чўлпон“ драмаси қўйилди.

Қирғизистон Республикаси театр санъатига қўшган юксак ҳиссасини ҳисобга олиб 2004 йили Ўш ўзбек мусиқали драма театрига академик мақоми берилди[13].

Театр 2004 йили Қирғизистон театрлараро фестивалида ғолиб чиқиб, театрга „Қирғизистонда энг аъло театр“ дипломи берилди. Мазкур кўрик йил сайин ўтказилиб, 2006, 2007,2009 йиллари ҳам театр ана шундай фахрли дипломларга сазовор бўлди.

2006 йили Қирғизистон Республикаси маданият ва ахборот вазирлиги қарори билан театрга „Давлат театри“ мақоми берилди.

2006 йилнинг март ойида театр Туркияга сафарга кетди. Жамоа Анқара, Истанбул, Анталия, Алания, Бурса шаҳарларида гастролда бўлди. Томошабинларга классик қўшиқ ва рақслардан иборат концерт ва Т.Низомнинг „Чўлпон“ асари қўйилди. 2007 йил апрел ойида Тожикистон Маданият вазирлиги ташаббуси билан профессионал театрлар халқарофестивали ташкил этилди. Бу фестивалда театр драматург С. Раевнинг „Маликанинг кўз ёши“ асарини кўрсатди. Ижодий жамоа иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, 2007йилда Тожикистон режиссёри Барзу Абдураззоқов билан ҳамкорликда театр ижодий жамоаси Тожикистон драматурги Темур Зулфиқоровни „Муножот“ асарини саҳналаштирди. 2008 йилда Туркманистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, режиссёр Овлақули Ҳўжақули театрда Алишер Навоийнинг „Лайли ва Мажнун“ асарини саҳналаштирди.

2009 йили тажрибакор — экспериментал театрларнинг халқаро фестивалида қатнашиш учун театр жамоаси Миср Араб Республикасининг пойтахти Қоҳира шаҳрига таклифнома олди. 2009 йили 23-28 сентябр кунлари театрнинг 90 йиллиги муносабати билан Бишкек шаҳрида гастроллар бўлиб ўтди. Театр Чингиз Айтматов номли миллий рус драма театри саҳнасида беш спектакл: „Маликанинг кўз ёши“, "Муножот", „Лайли ва Мажнун“, „Бу чоллар ёмон чоллар“, „Макка сари олис йўл“, ҳамда „Биз Ўшданмиз“ деб номланган концерт дастурини пойтахт томошабинларига намойиш этди. Томошабинлар ижодий жамоанинг концерт дастурини ва чиқишларини илиқ кутиб олди. Театр жамоаси Қирғизистон маданият вазирлиги, Қирғизистон ўзбек миллий-маданий маркази, Қирғизистон — Ўзбекистон дўстлик жамияти, Ўзбекистоннинг Қирғизистондагиэлчихонаси фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Марказий Осиё театрлари орасида, театр биринчи марта спектаклларни икки тилда саҳналаштиришни амалга оширишни йўлга қўйди. Мисол учун, 1974 йилда СССР халқ артисти Дарқул Қуюкова театр саҳнасида ролни қирғиз тилида ўйнади. Бу Чингиз Айтматовнинг „Она даласи“ асари эди. 2010 йил апрел ойи охирида Чингиз Айтматовнинг„Қиёмат“ асари саҳналаштирилди. Санъаткорларнинг маҳоратини мутахассислар ва томошабинлар юқори баҳолашди. 2010 йилнинг май ойида драматург С. Раевнинг „Маликанинг кўз ёши“ асарини саҳналаштирган эди. 2010 йил охирларида жамоа Ўзбекистон драматурги Насрулло Қобулнинг „Фитна“ асарини тайёрлади. Кейинчалик театр ижодий жамоаси олдин қўйилган асарлар устида ишлади — „Маккага олис йўл“, „Маликанинг кўз ёши“, „Лайли ва Мажнун“, „Бу чоллар ёмон чоллар“. 2012 йилда тўртта янги асар саҳналаштирилди: Ином Турсуновнинг „Илонлар маликаси“, Б. Жакиевнинг „Қалбга озор етмасин“, драматург А. Абдуғафуровнинг „Ақл ва Очкўзлик“, „Ёлғон империясига саёҳат“. 2012 йил феврал ойида театр ижодий жамоаси томонидан Шарқнинг буюк шоирлари ва давлат арбоблари Алишер Навоийга ва Заҳириддин Муҳаммад Бобургабағишланган „Назм ва наво“ номли анжуман ва концерт дастури тайёрланди. Унда Ўш шаҳрининг зиёлилари, олийгоҳ ва мактаблар ўқитувчилари, Ўзбекистоннинг Андижон ваФарғона шаҳарларидан келган таниқли маданият арбоблари иштирок этишди. Бундан ташқари, театр ижодкорлари кучи билан Шарқ мумтоз мусиқасига асосланган„Шошмақом“ катта концерт дастури тайёрланди. Ижодий жамоа Туркиянинг Истанбул шаҳрида халқ мусиқа фестивалида иштирок этди ва у ерда совринли ўринни қўлга киритди. Ижодий жамоанинг Қирғизистоннинг жанубий вилоятлари бўйлаб ўтган гастроллари муваффақиятли ўтказилди. Жалолобод шаҳрида ўтган болалар спектакллариреспублика фестивали театрга катта машҳурлик олиб келди. 2012 йил 28-31 май кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё кўча театрлари учинчи халқарофестивалида 14 та ёш истеъдодли хонанда ўзининг санъатини намойиш қилишди ва совринли ўринларни қўлга киритишди. 2014 йили театр гуруҳи Жанубий Кореядаўтказилган санъат ва маданият арбоблари „Экспо-Азия“ тадбирида қатнашиб келди.

Бу давр мобайнида театрда кўплаб иқтидорли актёрлар, режиссёрлар, хореографлар етишиб чиқишди: 11 та халқ, 31 та хизмат кўрсатган артистлар, 7 та республикада хизмат кўрсатган санъат арбоблари. Кўплари орден ва медаллар, СССР, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Театр бир неча марта Бишкек, Тошкент, Андижон, Олмаота, Санкт-Петербург, Туркия шаҳарларида ўтказилган халқаро театр фестиваллари ғолиби бўлди. Ҳозирги вақтда театрда 2 та халқ, 11 та хизмат кўрсатган, 2 та хизмат кўрсатган санъат ароблари, 16 та Қирғизистон маданият аълочилари ижодий иш билан шуғулланади. Жамоа ташкил бўлгандан буён 600 тадан ошиқ асарни саҳналаштирди, рус, ўзбек, тожик, қирғиз ва жаҳон классикасининг энг машҳур асарларига ва шунингдек замонавий жаҳон халқлари драматургиясигамурожаат этди.

2014 йил 29 ноябрда Марказий Осиёнинг энг кекса театрлардан бири бўлган Бобур номли Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг 95-йиллиги муносабати билан театрда юбилей концерт берилди[14]. Театр ижодий жараёнининг юксак даражага кўтарилишида Ўзбекистон Республикасининг санъат арбоблари: Раззоқ Ҳамроев,Қудрат Хўжаев, Асад Исматов, Аббос Бакиров, Жавод Обидов, Тамарахоним, Соиб Хўжаев, Галия Измайловаларнинг, халқ ҳофизлари Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқовларнинг ҳамда Мамажон Раҳмонов, Ҳафиз Абдусаматов, Тошпўлат Турсунов, Сотимхон Иномхўжаев каби театршунос олимларнинг салмоқли ҳиссалари бор. Комил Яшин, Абдулла Қаҳҳор, Уйғун, Иззат Султон, Саид Аҳмад, Мақсуд Шайхзода каби аллома адибларнинг асарлари репертуарини ҳамиша бойитиб келган.

Ўзбекистон санъат усталари Ўш ўзбек театри учун ижодкорлар етиштиришда. тарбиялашда, ижодий малакаларини оширишда чинакам жонбозлик қилдилар. Театр актёрларининг 50 фоизи Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган. Ҳозирги кунда ҳам Ўзбекистон санъат арбоблари Олимжон Салимов, Ҳамид Қаҳрамонов, Тожибой Исроилов, Карим Йўлдошев, Ғуломжон Ҳожиқулов, Ёрқиной Ҳотамова, Деҳқон Жалилов ва бошқаларнинг театрга кўрсатаётган ижодий ёрдамлари таҳсинга сазовордир. Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов, Қозоғистон халқ шоири, драматург Мухтор Шаханов, Туркманистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Авлиёқули Ҳўжақули, Тожикистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари Жўрабек Муродов, Жўрабек Набиев, Малика Қаландарова, режиссёр Барзу Абдураззоқов,Қирғизистон халқ артисти Алмаз Сарлиқбековлар билан ижодий ҳамкорлик, мастер-класс машғулотлари натижаси ўлароқ полотно спектакллар яратилди, улар театррепертуарини безади, актёрлар маҳоратини оширишга ижодий замин бўлди. 10-16 феврал 2017 йили театр жамоасининг Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига ижодий гастроллари бўлиб ўтди. Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган якунловчи тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А. Икромов ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж. Разаков қатнашдилар[15][16]. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати молиявий ёрдамида театрда Пиримқул Қодировнинг„Юлдузли тунлар“ асари асосида „Бобур туғёни“ спектаклини саҳналаштирилди[17].

Театрда инглиз режиссёри Юлдош Жўрабоев (асли Қирғизистонлик) жаҳон классикаси Уилям Шекспирнинг „Ричард 3“ спектаклини саҳналаштирди ва Лондонда 2-Халқаро „Очиқ Марказий Осиё“ фестивалида кўрсатилди .

2018 йилда Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан „Денгиз бўйлаб чопаётган олапар“ асари асосида „Умид юлдузи“ спектакли Ўзбекистонлик режиссёр Тожибой Исроилов томонидан саҳналаштирилди.

Театр ижодий жамоаси ижодий сафарлар билан Наманган шаҳрига (2018 йил май) ва 2018 йилнинг июн ойи охирида Тошкент шаҳрида бориб келди. „Умид юлдузи“ спектаклиЎзбек миллий академик драма театрининг саҳнасида намойиш этилди. Театрда Тожибой Исроиловнинг „Осмоннинг бағри кенг“ спектакли саҳналаштирилди.

2018 йил 19-21 сентябр кунлари Тошкентдаги О'збек миллий академик драма театрининг ижодий учрашувлари ва гастроллари бўлиб ўтди. Ўш театри саҳнасида уларЎзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатҳулла Масюдов, Мадина Мухторова, Муяссар Бердикуловалар иштирокида „Қора олма“ спектаклини саҳналаштиришди[18].

2020 йилда театрда учта спектакл намойиш этилади: Султан Раевнинг „Тож“, „Лайлакларнинг йиғиси“, Муқаддас Мамадалиеванинг „Кир ювувчи кампирнинг олдига келди“.

2020 йили театр 100 йиллик юбилейини нишонлайди[19].

Театрнинг ижодий ютуқлари

Театр артистларининг хотираси

Маҳаллий ҳокимият қарорларига асосан театр асосчиларининг номлари Ўш вилоятининг кўчаларига қўйилиб абадийлаштирилди.

Театр асосчилари

Театр артистлари

Қирғизистон халқ артистлари

  • Абдулла тароқ Файзуллаев (1940)[35][36]
  • Розияхон Мўминова (1940)[37][38][39]
  • Тожихон Ҳасанова (1940)[40][41][42]
  • Лайлихон Моидова (1953)[43][44]
  • Турсунхон Солиева (1974)[45][46]
  • Неъматжон Неъматов (1979)[47]
  • Толибжон Бадинов (1988)[48][49]
  • Ойтожихон Шобдонова (1988)[50]
  • Шавкат Дадажонов (1999)[51]
  • Абдурасулжон (Расул) Ўраимжонов (31 октабр 2011 йил)[52].

Ўзбекистон халқ артистлари

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар

Қирғизистонда хизмат кўрсатган артистлар

  • Саримсоқ Каримов
  • Тўпахон Нурбоева
  • Шаробиддин Тўхтасинов
  • Ҳошимжон Ҳасанов
  • Қодиржон Ҳамидов
  • Ғанижон Бўтаев
  • Бозорбой Йўлдошев
  • Мавлонжон Қурбонов
  • Минура Расулжонова
  • Мастурахон Усмонова
  • Жамила Бўтабоева (1988 йил)[57]
  • Нигорой Расулжонова (1990 йил)
  • Умаржон Мамиров (1990 йил)
  • Рисолатхон Ўрунова
  • Режаббой Тожибоев (1990 йил)[58]
  • Маҳмуджон Рахматов (1990 йил)[59]
  • Матлюба Мавлонова (1995 йил)
  • Баҳром Тўхтаматов (1998 йил)
  • Зиёйдин Жалолов (1999 йил)
  • Мавлуда Абдужабборова (1999 йил)
  • Ҳамидулло Матҳолиқов (2003 йил)[60][61]
  • Дилором Соипова (2004 йил)[62][63]
  • Алла Асқарова[64]
  • Самида Холматова (2008 йил)[65]
  • Хаётхон Мадрахимова (29.08.2019 йил)[66]

Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоблари

Қирғизистон маданият аълочилари

  • Нуржахон Гапирова[72]
  • Олимжон Комилов
  • Бахром Тўхтаматов (2014)
  • Зиёйдин Камолов
  • Дилшод Қурчиэв
  • Ойбек Юлдошев
  • Бахтиёр Хурбоев[73]
  • Дилшод Азимов[74]
  • Хаётхон Мадрахимова
  • Одина Аббосова (2014)[75]
  • Маъмура Асқарова (2014)
  • Бахтиёрхон Хайитмухамадова (2017)[76]
  • Илҳом Аҳмад (Маматохунов)[77]
  • Ёқутой Шаропова[78]

Театр директорлари

  • Солихон Аҳмаджонов
  • Бобохон Ортиқов
  • Абдуғани Нурбоев
  • Салимжон Ёдгоров
  • Фаттоҳ Мансуров
  • Лутфулла Исақов
  • Маҳмуджон Умаров
  • Алихон Жўраев
  • Нурмамат Солиев
  • Солижон Розиқов
  • Муҳаммадусмон Азизов
  • Комилжон Восилов
  • Ҳошимжон Йўлдошев
  • Набижон Мамажонов (4 май 2015-1 июл 2019 йиллар).

Бош режиссёрлар

Театр бадиий раҳбарлари

Театр репертуари

Театр тузилгандан бери 600 дан зиёд асарлар саҳналаштирилган

Бундан ташқари, театр саҳнасида кўплаб концерт дастурлари қойилган[81].

Адабиётлар

Манбалар

Ҳаволалар