Novavax биотехнология компанияси Епидемияларга тайёргарлик бўйича инновациялар учун коалиция (Coalition for Epidemic Preparedness Innovations – CEPI) март ойида SARS-CoV-2 вирусидан келиб чиққан коронавирус инфекциясига қарши НВХ-CоВ2373 номи остидаги вакцинага номзодни ишлаб чиқиш ва илгари суриш учун ажратган 4 миллион АҚШ долларига яна қўшимча 384 миллион АҚШ доллари сармоя киритишини маълум қилди.
CEPI маълумотларига кўра, янги коронавирусга қарши вакциналарни тадқиқ этиш ва ишлаб чиқиш учун Коалиция томонидан ажратилган умумий сармоя миқдори 446 миллион АҚШ долларига етган.
Novavax учун қўшимча маблағ NVX-CoV2373 вакцина антигени, шунингдек, Matrix-M ™ ёрдамчи воситасини тезкор равишда оширишга ёрдам беради, улар иммунитетнинг ошишига ёрдам беради. Бундан ташқари, CEPI томонидан молиялаштирилиш антиген ва ёрдамчи воситани кенг миқёсда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга имкон яратади.
Клиник олди ва клиник синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари молиялаштирилади. Биринчи босқич шу ойда Aвстралияда бошланади, шундан сўнг иккинчи босқич бир нечта мамлакатларда ўтказилади. CEPI сармоялари, шунингдек, NVX-CoV2373 технологиясини бошқа мамлакатлардаги ишлаб чиқарувчи шериклар билан улашиш имконини беради. Бундан ташқари, ажратилган маблағ Швециянинг Уппсала шаҳрида жойлашган Novavax нинг ишлаб чиқариш корхоналарида сапонинга асосланган Matrix-M ™ ёрдамчи воситасини кенг миқёсда ишлаб чиқаришга ҳам сарфланади.
Novavax 2020 йил охирига қадар 100 миллион доза вакцинани ишлаб чиқариши мумкин, 2021 йилда эса дунёнинг кўплаб корхоналари қувватидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини бир миллиард дозага етказиш мумкин.
Битим шартларига мувофиқ, вакциналар халқаро тузилмалар орқали сотиб олинади ва тарқатилади.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати
Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида
“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz
Uzpharmagency расмий саҳифалари: