Ушбу ҳужжат фармацевтика саноатининг илмий-таҳлил ва ишлаб чиқариш базасини жадал ривожлантириш, шунингдек, коронавирус пандемияси даврида юқумли ва бошқа касалликларни аниқлаш ҳамда даволаш учун замонавий самарали дори-дармонларни ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қабул қилинди.
Лойиҳанинг қиймати 50 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Маблағ Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилади.
Лойиҳавий таклифларни кўриб чиқиш, биринчи навбатда қуриладиган объектлар рўйхатини аниқлаш, бош пудратчиларни танлаш, Жамғарма ажратган маблағларнинг самарали сарфланиши ва устувор объектларнинг қурилиши жараёнини назорат қилиш кластер ҳудудида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Жамғармадан маблағ олувчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ҳисобланади. Қарз тўлови ва хизмати билан боғлиқ харажатлар кластердаги объектлар фаолиятини йўлга қўйиш ва хоналарни ижарага бериш, шунингдек, Фармацевтика саноатини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати
Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида
“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz
Uzpharmagency расмий саҳифалари: