Бугун халқимиз оғир синовли кунларни бошдан ўтказаётган вақтда афсуски ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида ноқонуний ҳаракатларини давом эттираётган шахслар ҳам учраб турибди. Шундай даврда уларнинг бу ҳаракатларини ҳеч қандай важлар билан оқлаб бўлмайди.
Жумладан, Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Зангиота тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан, хусусий дорихона бошлиғи 22 миллион 500 минг сўмлик савдоси чекланган “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дориларни қонунга ҳилоф равишда сотаётган вақтида холислар иштирокида қўлга олинган.
Кеча, 28 апрель куни Зангиота туманида ўтказилган тадбир давомида, асли самарқандлик бўлган, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи, хусусий дорихона раҳбари ва шу билан бирга Зангиота туман Тиббиёт коллежининг 3 курс талабаси 32 ёшли Озод Т. махсус харидорга ҳар бир донасини 150 минг сўмдан жами 22 миллион 500 минг сўм пул эвазига 150 қути “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори моддасини сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ИИББ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш тезкор ходимлари томонидан тезкор суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Манба: ИИББ Ахборот хизмати
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати
Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида
“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz
Uzpharmagency расмий саҳифалари: