Найти тему
Uzpharmagency

Бугун бўлмаса қачон? «Grand Pharm Trade» компанияси беш минг оилани қарамоғига олди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати тез фурсатда тилга тушди ва кўпчилик тарафидан эътироф этилди. «Grand Pharm» дорихоналар тармоғи ҳам бу эзгу ҳаракатга қўшилди ва 5 минг оилани мураккаб кунларда моддий жиҳатдан таъминлашни ўз зиммасига олди.

Фото: Grand Pharm Trade
Фото: Grand Pharm Trade
– Бугун ёрдам бермасак, қачон ёрдам берамиз? – деган саволни қўйди суҳбат чоғида «Grand Pharm Trade» компанияси таъсисчиси, етакчи тадбиркорлардан бири Азизхўжа Аббосхўжаев. – Давлатимизнинг сўнгги 2-3 йил ичида биз тадбиркоркорларга берган имтиёзларини санайдиган бўлсак, имкониятларимиз нақадар кенгайганини англаб етамиз. Биргина конвертация жараёнининг йўлга қўйилиши бизнинг соҳа вакиллари учун қанчалик қулайликлар яратди, ечимини кутиб турган муаммоларни бартараф қилди.

Демак, бугун биз ҳам бунга муносиб жавоб қайтарадиган кун келди. Бир нарсани алоҳида ва қайта-қайта таъкидлашни истардим, бу ҳомийлик ҳаракатига ёки саховат ишларига бош қўшишга ҳеч ким бизни мажбурлагани, ҳатто илтимос ҳам қилгани йўқ. Яна бир муҳим жиҳат, давлатимиз «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида қилинган ишлар учун сарфланган маблағлар ўрнини турли усулларда тўлдириб бермоқчи. Аммо бу имтиёз бизни хурсанд қилсада, туртки бўлмади.

Қилаётган эҳсонларимизнинг ҳаммаси ўз ихтиёримизга кўра, халқимиз розилигини олиш учун амалга оширилмоқда.

«Grand Pharm Trade» компанияси айни пайтда ёрдамга муҳтож бўлиб турган 5 минг оилани ўз қарамоғига олади ва бошқаларни ҳам бу ҳаракатга қўшилишга даъват қилади, – дея сўзларини якунлади Азизхўжа Аббосхўжаев.

Маълумот ўрнида:

 «Grand Pharm» дорихоналар тармоғи мамлакатимизда соҳанинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Коронавирус карантини бошланган кунларда Kun.uz бу компания омборларига ташриф буюрган ва пандемия чоғида энг зарур воситалар, жумладан тиббиёт ниқоблари, антисептиклар, дори-дармонлар етарли миқдорда тайёрлаб қўйилгани ҳамда етказиб берилаётганига гувоҳ бўлиб қайтганди.

Kun.uz

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook Youtube | Twitter