Фармацевтика соҳасидаги оммага машҳур шахслар
Фармацевтик фаолият билан шуғилланган ёки бу соҳада асосий шахс бўла олган машҳур инсонларни биласизми? Уларни сиз албатта танийсиз фақат бошқа соҳа вакили сифатида! Уларнинг баьзилари билан танишинг!
1. Агата Кристи
Бу аёлни барча криминал ва детектив бетселлерлар муаллифи сифатида танишади. Мўйловли детектив Эркул Пуаро образани ҳамма таниса керак. Ушбу ва бошқа машҳур образ ва асарлар муаллифи ўз китобларида заҳарланиш билан боғлиқ қотиллик ҳолатларини мукаммал жонлантира олганининг сабаби уни фармацевт бўлиб ишлагани эди.
2. Бенжамин Франклин
Бу инсон ҳақида "Америка халқи ХVII асрда бундай баркамол инсонни кўрмаган"-деб тариф берилади. Унинг ўлимидан сўнг америкаликлар 30 кун мотам тутгани ҳам бунинг исботи. Америка Конститутцияси, Мустақиллик декларацияси ва Ҳалқаро Версал шартномаси каби учта тарихдаги энг машҳур ҳужжатлар бу шахс номи билан эсланади. Нафақат давлат арбоби балки ёзувчи, рассом, журналист каби бир қанча фаолиятлар билан шуғилланган ва тарихда илк тебранма курси ва яшин қайтаргич каби ихтиролар муаллифи- Масон жаноблари фармацевтикага ҳам катта ҳисса қўшган. Биринчи давлат шифохонаси ва унинг таркибида ички дорихона асосчиси сифатида ҳам Бенжамин Франклин келтирилади.
3. Жон Пембертон
Бу фармацевт Фуқоролар урушида орттириб олган жисмоний ва руҳий жароҳатлари сабабдан сурункали оғриқлари учун газли ичимлик сифатида рецепт тайёрлайди. Бу рецепт ҳозирги гигант Coca Colaнинг биринчи рецепти эди. Кокаин ва кола ёнғоқларидан тайёрланган бу ичимлик ўша вақтда "кока француз виноси"-деб аталган.
Дисерт сифатида ҳозирдаги машҳур бир актёрнинг дорихонадаги "ҳайратланарли" фаолият билан шуғилланганини келтирамиз.
4. Крис Ҳемсворт
Бу австралиялик актёрни сиз Тор образида "Қасоскорлар: Алтрон эраси" фильмидаги образи билан танийсиз. Ушбу актёр машҳур бўлишидан аввал дорихонада ишлаган. Унинг дорихонадаги вазифаси аёллар дорихонага қайтарган кўкрак учун сўт сўрғичларни стерилизация қилиш бўлган.
Маьлумотлар интернет нашрларидан, ҳусусан www.pharmacytimes.com сайти ва "aptekachi_uz" телеграм каналидан олинди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати
Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида
“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz
Uzpharmagency расмий саҳифалари: