Тошкент шаҳрида наркотик таъсирга эга кимёвий воситалар билан ишлов берилган ниқоблар тарқалгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.
Интернет тармоғида аудиохабар тарқалди, унда номаълум шахслар эшикма-эшик юриб, ниқоб тарқатгани ҳақида сўз юритилган. Айтилишича, бу маҳаллий ҳокимиятнинг янги ташаббуси.
Билдирилишича, улар ниқоб сизга тўғри келишини кўриш учун сиздан ниқобни тақишни илтимос қилишади. Мазкур ниқобга наркотик таъсирга эга кимёвий воситалар билан ишлов берилган. Шундан сўнг улар фуқароларни ўмариши айтилган ва бегоналардан ниқоб олмаслик илтимос қилинган.
Пойтахт ИИББ матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу хабар ҳақиқатдан йироқдир. Юнусобод тумани ёки Тошкент шаҳрининг бошқа тумани ҳудудида бу каби ҳолатлар юз бермаган.
“Бу каби хабарлар тарқалиши тўғрисида Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари огоҳлантиришган эди. Бизнинг фуқаролар ҳам ушбу ҳолат гўёки Тошкент туманларидан бирида рўй берган деган ҳолда баъзи талқинлар билан бу каби хабарларни тарқатишмоқда.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Расмий ОАВ, давлат идораларига қарашли бўлмаган ҳар қандай интернет-манбаларда тарқаётган хабарларга ишониб кетаверманг. Маълумот нақадар ишончли эканлигини, қаердан олинганлигини текширинг.
Ўзингизни асранг ва саломат бўлинг!” - дейилади хабарда.
Kun.uz
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати
Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида
“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz
Uzpharmagency расмий саҳифалари: