"Дунё китобга ўхшайди. Ўз юрти ҳақида билимга эга киши, ушбу китобдаги фақат биринчи саҳифани ўқиган ҳисоб" - Жорж Байрон 23 апрель - жаҳон адабиёти учун рамзий сана – Бутун жаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни (World Book and Copyright Day). 1995 йил 23 апрель куни Парижда бўлиб ўтган ЮНЕСКО анжуманида китоб ва муаллифларга эҳтиром кўрсатишга қарор қилиниб, барча, айниқса ёшлар инсониятнинг ижтимоий ва маданий тараққиётига ҳисса қўшганларнинг бебаҳо неъматларини ўқиш ва ҳурмат қилишга чорланди. Ва шу сана Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни деб эълон қилинди, ҳамда Болалар ва ёшлар адабиётида бағрикенглик ғояларини тарғиб қилгани учун ЮНЕСКО мукофоти таъсис этилди. Қарор маданий анъаналар ҳақида билим бериш ва ушбу билимларни ривожлантириш мақсадида, шунингдек, китоблар билимларни тарқатишнинг энг катта воситаси, уни сақлашнинг энг ишончли усули эканлигини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди. Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи кунини нишонлаганда, барчамиз ҳар бир давлат мада