Яқин-яқингача ахборот технологиялари соҳасидаги халқаро компанияларнинг юртимиздаги фаолияти деярли кўзга кўринмаган десам адолатдан бўлади. Охирги икки йилда вазият ўзгаришни бошлади ва Яндекс компанияси халқаро мақомга эга бўлган компаниялардан биринчилардан бўлиб Ўзбекистон бозорига эътиборини қаратди. "Яндекс" - бир неча мамлакатларда веб-қидирув тизимига, Интернет порталларига ва хизматларига эгалик қилувчи ахборот технологиялари соҳасидаги халқаро компания. Ушбу компания, Ўзбекистон фойдаланувчилари учун янгидан-янги дастурий маҳсулот ва хизматларни тақдим қилаётгани ва қолаверса уларни ўзим синаб кўрганлигим сабабли бир нечаси ҳақида маълумот бермоқчиман. https://yandex.uz/all - ушбу ҳавола орқали барча Яндекс хизматлари, иловалари ва дастурларини кўришингиз мумкин. Тавсия қиладиганларим: - Яндекс.Дзен. Мақолалар, расмлар, видеолар мавжуд хизмат ёки мобил илова. Дзен сизга мос келадиган мақолаларни танлайдиган ақлли алгоритмларга асосланган. Фильмлардан тортиб саёҳатларгача бўл