Найти в Дзене
GSM GURUS F.A.Q

Телефон сотиб олмоқчи бўлганларга маслахатлар:

1. Олмоқчи бўлган телефонингиз хақида кўпрок "отзыв" ўқиб кўринг. Масалан https://market.yandex.ru сайтидан

2. Деярли хар бир машхур аппаратнинг "клон" копияси мавжуд. Шу учун олдиндан копия оригиналдан нимаси билан фарқ қилиши хақида маълумот тўпланг. Деярли хеч қачон 600$ аппарат пул зарурлиги учун 200$ га Сизга сотилмайди

3. Арзон нархда сотилаётган аппаратни кўпрок текшириш зарур. Айниқса процессорни текширадиган программалар билан (масалан AnTuTu Benchmark)

4. Телефон IMEI кодини *#06# билан текшириб коробка ва корпусидаги рақамлар билан мос тушишига ахамият беринг. Имкон бўлса телефонда маълумотларни ўчириб "заводской сброс" бериб кейин сеть (антенна) чиқишини текширинг

5. Янги телефонга 1 йиллик кафолат муддати берилади. Сервис марказларнинг сони ва қаерда жойлашгани хам мухим

6. Телефон экранини хар хил фонларда (ок, қора) текшириш зарур. Компания номини ва "проверочный код" сўзи билан интернетда қидириб кўринг. (Масалан "Samsung Galaxy a50 проверочный код"- команда *#0*#)

7. Кафолат муддати хақиқийлигини "гарантийный талон" да ёзилган сервис центр рақамларига телефон килиб билишингиз мумкин