Гарчи, малика пойтахт Стокгольм шифохоналаридан бирида оддий тиббий ходим бўлиб ишлаётган бўлса-да, маъмурият унга фахрий раис лавозимини ажратди. Бу ҳақда “People” нашри хабар тарқатган. 35 ёшли сарой гўзали янги касбга киришишдан олдин онлайн-таълим тизими ёрдамида “Sophiahemmet” университети ҳузуридаги коллеж томонидан ўтказилаётган уч кунлик тезкор курсда таҳсил олди. Дарвоқе, мазкур курслар эпидемия туфайли шифохоналарда тиббий ходимларга нисбатан ошган талаб натижасида махсус ташкил этилган. “Малика кўнгилли тарзда оқ халатлилар зиммасига тушган улкан масъулиятни бироз бўлса-да енгиллатишга ҳисса қўшишни ният қилди“, — дейилади Қироллик оиласи матбуот хизмати тақдим этган ахборотда. Тўғри, София бевосита беморлар билан ишламайди, балки уларга егулик тайёрлаш, тиббий асбоб-ускуналарни дезинфекция қилиш, хоналарни тозалашда шифокор ва ҳамшираларга ёрдам беради. Швецияда ташкил этилган, тезкорлик билан кичик тиббий ходимлар тайёрлашга йўналтирилган махсус дастур профессионал ҳамшира
Швеция маликаси София коронавирус эпидемияси сабабли касалхонада ҳамширалик қилмоқда
19 апреля 202019 апр 2020
9
1 мин